Hid bilish nervi

Ҳид билиш нерви [пегуш о1Ғас1огш8| — бош мия нервларинчнг 1-жуфти. Ҳидлов рецептор ҳужайраларининг ўсимталари (аксонлар)дан ҳосил бўлади (қаранг Ҳид билиш азолари). Бу ўсимталар ўта нозик нерв толаларига киради. Сут эмизувчиларда (бошқа умуртқалилардан фарқли) Ҳид билиш нервин. яхлит бир тутам бўлмай бир нечта ҳидлов ипчаларини ҳосил қилади. Бу толалар ғалвирсимон суяк кўндаланг (илма-тешик) пластинкасининг тешикларидан ўтиб, бурун бўшлиғига киради ва шиллиқ қаватга тарқалади. Ҳид билиш нервин.нинг ҳид қабул қилувчи рецеп-торлари буруннинг шиллиқ қаватида жойлашган.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Нерв системасига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |