Ҳидаят Ҳейдаров (озарбайжонча: Ҳидайəт Ҳейдəров; 1997-йил 27-июлда туғилган) – озарбайжонлик дзюдочи, эркаклар ўртасида 73 кг вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этади. Ҳидаят дзюдо бўйича тўрт карра Европа чемпиони (2017, 2022–2024)[1][2][3]. 2024-йилда у Париждаги Олимпия ўйинларида, Абу-Дабидаги Жаҳон чемпионатида ва Загреб>даги Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Ҳидаят Ҳейдаров
Шахсий маълумотлари
Таваллуд пайтидаги исми Ҳидаят Минаят ўғли Ҳейдаров
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таваллуд санаси 1997-йил 27-июл (1997-07-27) (29 ёш)
Алхасава, Гöйçай тумани, Озарбайжон
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Имзоси
Спорт
Мамлакат Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Мураббий(лар)и Тарлан Ҳасанов (шахсий),
Ричард Траутманн (терма жамоада)
Оғирлик тоифаси ‍
Профессионал фаолият
Ҳаваскор фаолият
Спорт мукофотлари
Ёзги Олимпиада ўйинлари
Олтин Париж 2024 73 кг гача
Жаҳон чемпионати
Бронза Боку 2018 73 кг гача
Бронза Токё 2019 73 кг гача
Бронза Тошкент 2022 73 кг гача
Олтин Абу-Даби 2024 73 кг гача
Европа ўйинлари
Бронза Минск 2019 73 кг гача
Европа чемпионати
Олтин Варшава 2017 73 кг гача
Кумуш Тел-Авив 2018 73 кг гача
Олтин Софиа 2022 73 кг гача
Олтин Монпеле 2023 73 кг гача
Олтин Загреб 2024 73 кг гача
Универсиада
Кумуш Неапол 2019 71 кг гача
Бронза Неапол 2019 Жамоавий
Ислом бирдамлиги ўйинлари
Олтин Боку 2017 73 кг гача
Олтин Ар-Риёд 2025 73 кг гача
Олтин Ар-Риёд 2025 аралаш жамоалар
Давлат мукофотлари

Биография

Ҳайдаров 1997-йил 27-июлда Озарбайжоннинг Гойчай тумани, Алхасава шаҳрида туғилган[4]. Ҳидаят уч ёшга тўлганида, оиласи Бокуга кўчиб ўтган[5]. Олти ёшида Ҳайдаровнинг отаси уни Нефтчилар метро бекати яқинида жойлашган 13-сонли ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг дзюдо бўлимига ёздирган. Унинг биринчи мураббийи Тарлан Ҳасанов бўлиб, у 2024-йилдан бери унинг шахсий мураббийи ҳисобланади[6][5]. Ҳайдаровга таъсир кўрсатганлардан бири 2008-йилги дзюдо бўйича Олимпия чемпиони, кейинчалик Ҳайдаровнинг мураббийи бўлган Элнур Маммадли эди. Бундан ташқари, Ҳайдаров ирландиялик аралаш яккакураш устаси Cонор МcГрегорни ўзининг қаҳрамони сифатида тилга олган[7].

2012-йилда у Озарбайжон ёшлар чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 2013 ва 2014-йилларда мос равишда 60 ва 66 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Европа чемпиони бўлган. 2013-йилда миллий чемпионатда ғолиб чиқган[8][6].

2014-йилда у Озарбайжон Давлат Жисмоний Тарбия ва Спорт Академиясига ўқишга кирган.

2015-йилда Абу-Дабида ўтказилган мусобақада ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган, бир йилдан сўнг Малагада ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони бўлди ва Оренбургда Европа кубогини қўлга киритган[9][8]. 2017-йилда у Париждаги „Катта дубулға“ турнирида бронза медалини қўлга киритган. Ўша йили у финалда россиялик Муса Могушковни мағлуб этиб, 73 кг вазн тоифасида дзюдо бўйича Европа чемпиони бўлган. Шундай қилиб, Ҳайдаров тўртта Европа чемпионлигини қўлга киритган ягона дзюдочига айланди ва Европа дзюдо иттифоқи уни Европанинг энг яхши ёш дзюдочиси деб топган[10].

2017-йилги Жаҳон чемпионатидаги дебютида Ҳейдаров ярим финалгача етиб борган ва у ерда япониялик Соичи Ҳашимотога енгилган. Шунингдек, Ҳейдаров бронза медали учун баҳсда мўғулистонлик Ганбаатарйн Одбаярга мағлуб бўлиб, 5-ўринни эгаллаган. 2017-йил октябрида у Загребда ўтказилган ёшлар ўртасидаги (21 ёшгача) Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган ва финалда туркиялик Билал Çилоğлуни енгган. Декабр ойида Ҳейдаров Санкт-Петербургдаги Жаҳон усталари турнирида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган. Ҳал қилувчи жангда у бир неча ой олдин Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган мўғулистонлик Одбаяр Гандбатарни яна бир бор мағлуб этган. Бу ёш дзюдочининг фаолиятидаги илк Жаҳон усталари медали эди.

Ҳейдаров 2017-йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари финалида

2018-йилда Ҳайдаров Европа чемпионатида кумуш ва ўз ватанида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 2019-йилги Европа ўйинларида у бронза медалига сазовор бўлган. Бу мусобақада у аввалги йилги Европа чемпионатида мағлубиятга учраган арманистонлик Европа чемпиони Фердинанд Карапетианни ҳамда 2012-йилги Олимпия чемпиони грузиялик Лаша Шавдатуашвилини қайта кураш беллашувларида енгиб ўтган. Бундан ташқари, Ҳайдаров Европа чемпионатининг бронза медали билан ҳам тақдирланган, чунки Минскдаги Европа ўйинларида ўтказилган дзюдо мусобақалари айнан шу мақомга эга эди[11][12]. 2019-йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиада арафасидаги жаҳон чемпионатида у учинчи ўрин учун беллашувда тожикистонлик рақиби Беҳрузи Хўжазодани мағлуб этиб, яна бир бронза медалини қўлга киритган.

Ҳидаят 2022-йилда Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Тел-Авивдаги Гранд Слам турнирида олтин медални қўлга киритган[13].

Ғалабали 2024-йил

2024-йилда Бокуда бўлиб ўтган „Катта шлем“ турнирида олтин медалга сазовор бўлган[14][15].

2024-йил баҳорида Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган Олимпиада арафасидаги жаҳон чемпионатида Ҳидоят олтин медалга эришган. У финалда япониялик рақиби Тацуки Ишиҳарани мағлуб этган[16][17].

Май ойи охирида, Абу-Дабидаги жаҳон чемпионатидан сўнг қисқа вақт ўтгач, Халқаро дзюдо федерацияси сўнгги Олимпия рейтингини эълон қилган. Ушбу рейтингга кўра, Ҳайдаров Париждаги Олимпия ўйинларида жаҳон рейтинги етакчиси сифатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган[18][19].

2024-йил 29-июл куни Париж Олимпиадасида дебютант Ҳейдаров барча рақибларини енгиб, Олимпия чемпиони бўлган. Финалда у қўшимча вақтда франсуз дзюдочиси Жоан-Бенжамин Габани иппон усули билан мағлуб этган[20]. Ҳейдаровнинг олтин медали Озарбайжоннинг сўнгги 16 йил ичидаги дзюдо бўйича биринчи Олимпия олтин медали[20], шунингдек, мустақил Озарбайжоннинг 50-юбилей ва 8-олтин Олимпия медали бўлган[21]. Ҳейдаров, шунингдек, бир йил ичида Европа чемпионати, жаҳон чемпионати ва Олимпиадада ғолиб бўлган биринчи озарбайжонлик спортчига бўлган. Умуман олганда, у Земфира Мефтаҳатдинова, Шариф Шарифов ва Радик Исаевдан кейин бутун фаолияти давомида ҳам Жаҳон чемпионати, ҳам Европа чемпионати, ҳам Олимпиадада ғолиб чиққан Озарбайжон спорти тарихидаги тўртинчи спортчи бўлган[22].

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 2024-йил 13-августдаги фармони билан Ҳидоят Ҳайдаров Парижда ўтказилган ХХХИИИ Ёзги Олимпия ўйинларида эришган юқори натижалари ва Озарбайжон спортини ривожлантиришдаги хизматлари учун „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланган[23].

Ҳидаят 2024-йилгу турнирлар давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган[24].

Олимпиададан кейин профессионал спортга қайтиш

2025-йилда унга Халқаро дзюдо федерацияси томонидан „Йилнинг энг яхши дзюдочиси“ унвони берилган[25].

2025-йил баҳорида Ҳайдаров Подгорица>да бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этиши керак эди, аммо касаллик туфайли турнирни ўтказиб юборди[26]. Ўн бир ойлик танаффусдан сўнг, 2025-йил июн ойида Ҳайдаров Будапештда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди, аммо биринчи жангида португалиялик Отари Квантидзега ютқазган[27]. Мағлубиятдан сўнг, Ҳайдаров қаттиқ танқидларга дуч келди[26]. Кейинчалик у ўзининг Инстаграм саҳифасида шундай деб ёзган эди[28]:

11 ойдан сўнг яна татамига қайтдим. Бу шунчаки қайтиш эмас - бу йўлимнинг давоми. Мақсадим аниқ - яна чўққига кўтарилиш. Мағлубият ҳам бу йўлнинг бир қисми. Аммо унутманг: мен шу ердаман ва ғалабалар яна келади. Сўзлар билан эмас, амалда кўрсатаман.

Ўша йилнинг октябр ойида Перудаги Гран-при турнирида, шунингдек, Венгрияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида у ўзининг биринчи жангида франсиялик Даян Булемтафга мағлуб бўлган[29].

2025-йил октябр ойида Ҳайдаров Гвадалаҳара шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при турнирида иштирок этган ва у ерда барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган[30]. Ноябр ойида Ар-Риёдда Ҳайдаров фаолиятида иккинчи марта Ислом бирдамлиги ўйинлари>да олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлган[31]. Ҳайдаровнинг медали ушбу ўйинларда Озарбайжон спортчилари томонидан қўлга киритилган биринчи олтин медал бўлган[32].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳидаят Ҳейдаров“. ЖудоИнсиде.cом. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  2. ↑ „ЭУРОПЕАН CҲАМПИОНСҲИПС WАРСАW – ЭВЕНТ“. ЖудоИнсиде.cом. — „Ҳидаят Ҳейдаров“. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  3. ↑ „ҲЕЙДАРОВ Ҳидаят“. ИЖФ.орг. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  4. ↑ Cüдонун қıзıл оğланı Ҳидайəт Ҳейдəровла МÜСАҲİБƏ ЁуТубеда
  5. ↑ 5,0 5,1 „Токио Олимпиадасıнı "қаралаян" гəнc - Портрет“ [Тҳе ёунг ман wҳо "блаcкмаилед" тҳе Токё Олймпиcс - Портраит] (аз). каспи.аз.
  6. ↑ 6,0 6,1 „İслам Ҳəмрəйлийи оюнларıнда қıзıл медала саҳиб олаcаğам“ [И wилл ҳаве а голд медал ин тҳе Исламиc Солидаритй Гамес] (аз). муаллим.эду.аз. 2017-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-август.
  7. ↑ „ҲЕЙДАРОВ Ҳидаят“. Парис 2024 Олймпиcс. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Ҳидаят Ҳейдаров - Жудо cареэр“. ЖудоИнсиде.cом. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  9. ↑ „Удача наших дзюдоистов в Оренбурге“ [Гоод луcк то оур жудоисц ин Оренбург] (аз). нефтчи.орг. 2017-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-июн.
  10. ↑ „Хидаят Гейдаров назван лучшим молодым дзюдоистом Европы“ [Ҳидаят Ҳейдаров wас намед тҳе бест ёунг жудока ин Эуропе] (аз). азериспорт.cом.
  11. ↑ „Пҳотос оф тҳе 2019 Эуропеан Гамес медалисц ин тҳе wеигҳт cатегорй уп то 73 кг“. ЖудоИнсиде.
  12. ↑ Гейдаров стал автором любопитного достижения
  13. ↑ Ллойд, Оwен. „Жапанесе жудока Ҳорикаwа анд Танака виcториоус ат Тел Авив Гранд Слам“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2022-йил 18-феврал). Қаралди: 2022-йил 19-феврал. „Ин тҳе мен'с ундер-73кг cласс, Ҳидаят Ҳейдаров оф Азербаижан манагед то сеcуре тҳе голд медал фоллоwинг тwо тҳирд-плаcе финишес ин Парис анд Баку ласт еар.“.
  14. ↑ „Баку Гранд Слам 2024 Ресулц“ (эн). Международная федерация дзюдо Официальный сайт (2024-йил 1-феврал). 2024-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  15. ↑ „«Большой шлем»: азербайджанский дзюдоист завоевал золотую медаль“ (эн). Азертаг (2024-йил 17-феврал). 2024-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  16. ↑ „Ударная сила Азербайджана“. 2024-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-июн.
  17. ↑ „Впервые в истории и сложный выбор перед Олимпиадой“. 2024-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-июн.
  18. ↑ „Абу Дҳаби Wорлд Чампионшипс Сениорс 2024 Индивидуалс / ИЖФ.орг“. www.ижф.орг. 2024-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-май.
  19. ↑ „Хидаят Гейдаров выиграл чемпионат мира по дзюдо ВИДЕО“ (ру). Азертаг (2024-йил 20-май). 2024-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-май.
  20. ↑ 20,0 20,1 „Париж-2024. Гейдаров покорил Олимпиаду. Золото 16 лет спустя“. 2024-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-июл.
  21. ↑ „Гейдаров принес Азербайджану юбилейную награду“. азериспорт.cом. 2024-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-июл.
  22. ↑ „Гейдаров пишет новую историю“. 2024-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-июл.
  23. ↑ „Азəрбайcан Милли Олимпия командасı üзвлəринин тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“. пресидент.аз (2024-йил 13-август). 2024-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.
  24. ↑ „Хидаят Гейдаров непобедим больше года“ (ру). Дай.Аз (2024-йил 23-декабр). 2024-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-декабр.
  25. ↑ Международная федерация дзюдо наградила Олимпийского чемпиона Хидаята Гейдарова и главного тренера Ричарда Траутмана
  26. ↑ 26,0 26,1 Что происходит с олимпийским чемпионом Хидаятом Гейдаровим?
  27. ↑ Азербайджан снова остался без медалей ЧМ
  28. ↑ Хидаят Гейдаров: Говорит буду не словами, а делом
  29. ↑ Хидаят Гейдаров вишел на татами в Перу и снова проиграл в первой схватке
  30. ↑ Гейдаров и Галандарзаде покорили Мексику
  31. ↑ Гейдаров во второй раз покорил Исламиаду
  32. ↑ Хидаят Гейдаров завоэвал для Азербайджана первоэ золото Исламиади-2025

Ҳаволалар

Викиомборда „Ҳидаят Ҳейдаров“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.

  • {{Тҳе-Спорц}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{Инстаграм}} андозасида ИД киритилмаган ҳамда бу Викимаълумотларда кўрсатилмаган.