Hideki Tojo
Тодзио Хидеки (1884.30.12 Токио — 1948.23.12) — Япониянинг бош ҳарбий жиноятчиларидан бири, генерал. 1915-йилдан япон армиясида раҳбарлик лавозимларида. 1937—38 йилларда Япониянинг Квантун армияси штаби бошлиғи. 1938—39 йилларда ҳарбий вазир муовини. 1940-йил июл — 1941-йил октябр даҳарбий вазир. 1941-йил октябр — 1944-йил июлда бош вазир ва айни вақтда ҳарбий вазир. Япониянинг фашистлар Германияси ва Италия билан иттифоқининг тарафдори бўлган. Фашистлар Олмониясининг СССРга қарши урушида фаол ёрдам берган. 1941-йил Тинч океанидаги урушнинг очилишида катта рол ўйнаган. Узоқ Шарқ учун ташкил этилган Халқаро ҳарбий трибуналнинг қарорига кўра, қатл этилган.[1]
Манбалар
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |