Hideki Yukawa
Ҳидеки Юкаwа (талаффузи: Ҳидеки Юкава) (1907.23.1, Токио — 1981.8.9, Киото) — япон физиги, Япония Фанлар академияси аъзоси (1946), Киотодаги университеттни тугатган (1929). Шу университетда ва Осакадаги университетда ишлаган (193239), Киото университет профессор (1939-йилдан), Ню-Ёркдаги Колумб университети профессор (1949—53), Киото университетига қарашли Фундаментал физика илмий текшириш институтини бошқарган (1953—70). Илмий ишлари квант механика, ядро ва мезон физикаси, элементар зарралар физикасига оид. лмезоннинг мавжудлиги ҳақидаги гипотезани илгари сурди (1935). Мезон назарияни ривожлантирди ва нуклонларнинг ўзаро таъсири учун математик ифода (Ю. потенсиали)ни топди. Ядро кучлари назариясини яратди ва нейтрал мезон тушунчасини киритди (1938). Оралиқ бозон ҳақидаги ғояни илгари сурди (1953). Нобел мукофоти лауреати (1949)[1].
| Ҳидеки Юкаwа | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | 23-январ 1907-йил |
| Вафоти |
8-сентябр 1981-йил (74 ёшда) |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |