Ҳифуми Абе (японча: 阿部一二三 ; 9-август 1997-йил, Кобе) – япон дзюдочиси, дзюдо бўйича 5-дан соҳиби, 66 кг вазн тоифасида тўрт карра жаҳон чемпиони. 66 кг гача вазн тоифасида икки карра Олимпиада чемпиони (2020 ва 2024). 2020-йилги Олимпиада чемпиони Ута Абенинг акаси.

Ҳифуми Абе
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Таваллуд пайтидаги исми японча: 阿部一二三
Тахаллуси/Лақаби Тҳе Фламетҳроwер, ひふみん (ҳифумин)
Фуқаролиги Yaponiya bayrogʻi Япония
Таваллуд санаси 1997-йил 9-август (1997-08-09) (29 ёш)
Кобе, Япония
Вазни 66 кг
Спорт
Мамлакат Япония
Мураббий(лар)и Кеижи Сузуки
Синчон Ацуши
Клуби Парк24
Профессионал фаолият
Ҳаваскор фаолият

Ҳаёти

Телевизорда дзюдо мусобақаларини томоша қилганидан сўнг 6 ёшидан бошлаб Ҳёго Бойс Кодамакаи спорт мактабида дзюдо билан шуғуллана бошлаган.

Абе ёшлар ўртасидаги иккита жаҳон чемпионатида дастлаб 2014-йилда 18 ёшгача, кейин эса 2014-йилда Форт-Лодердейлда 21 ёшгача бўлганлар ўртасида кумуш медални қўлга киритган. Ўша йили бир неча ҳафта ўтгач, Абе Лондон Олимпиадасининг бронза медали совриндори ва уч карра жаҳон чемпиони Масаши Эбинумани мағлуб этиб, Канō Жигорō кубогини қўлга киритган, ўзининг биринчи йирик халқаро турнирида ғолиб чиққан.

2016-йилги Япония чемпионатида Абе ярим финалда яна Масаши Эбинумани мағлуб этган ва чемпионликни қўлга киритган. Ушбу ғалабага қарамай, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида Япония номидан дзюд ўйинларида иштирок этиш учун барибир Масаши Эбинума танланади[1]. Июл ойида Абе Тюменда бўлиб ўтган „Катта дубулға“ турнирида ғолиб чиққан, йил охирида эса Канō Жигорō кубогини қўлга киритган.

2017-йилнинг феврал ойида Абе Парижда бўлиб ўтган турнирда энг ёш ғолибга айланган.

Будапештда бўлиб ўтган 2017-йилги жаҳон чемпионатида Абе барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган[2]. Йил охирида Абе Канō Жигорō кубогида учинчи совринини қўлга киритган.

2018-йилда Абе Екатеринбургда бўлиб ўтган „Катта дубулға“ турнирида ғолиб чиққан[3], аммо 2015-йилда илк бор Загреб Гран-присида мўғулистонлик спортчи Алтансухи Довдонга ютқазган.

2018-йили Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида финал баҳсларида барча мусобақаларда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритган[4].

Токиода бўлиб ўтган 2019-йилги жаҳон чемпионатида Абе бронза учун курашда италиялик спортчи Мануэл Ломбардони мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган.

2021-йилда Токио ўйинларида Олимпиада чемпиони бўлган.

2023-йилнинг май ойида Қатар пойтахтида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида япониялик дзюдочи финалда ҳамюрти Жоширо Маруямани мағлуб этиб, чемпион бўлган.

2024-йилда Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида Абе 66 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, икки карра Олимпиада чемпиони бўлди. Финал мусобақасида Абе бразилиялик рақиби Wиллиан Лимани мағлуб қилган.

Япония спорт фанлари университетининг жанг санъати факултетини тамомлаган. 2019-йилда Абе спортдаги улкан ютуқлари учун Асаҳи ТВнинг махсус мукофотини ва Кобе шаҳарининг махсус спорт мукофотини олган.

Дзюдочи Тадаҳиро Номурани ўзига намуна бўладиган спортчи сифатида кўради. Дзюдочининг энг кўп қўллайдиган усули сеоинаге.

Манбалар

  1. ↑ „Жапан анноунcес теам фор Рио, Оно ис ин“. www.100жудо.cом. 2016-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
  2. ↑ „Ҳифуми Абе эн ор эн -66 кг, қуатре сур қуатре поур ле Жапон“. Эуроспорт (2017-йил 29-август). 2018-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
  3. ↑ „Ле Жапон воит доубле ау Гранд Слам д'Экатеринбоург“ (фр). эуронеwс (2018-йил 17-март). 2018-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
  4. ↑ „Мондиаух 2018 - Апрèс са соэур Ута, Ҳифуми Абе (-66 кг) эн ор аусси“. Эуроспорт (2018-йил 21-сентябр). 2018-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-октябр.