Ҳикматлар (Навоий)
„Ҳикматлар (Навоий)“ — Алишер Навоий ўйлари, ҳикматлари, нақллари ва шеърлари тўплами. Тўпламни тузувчи ва сўзбоши муаллифи Солиҳ Муталлибов. Асар 1968-йил Тошкент шаҳрида „Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти“да чоп этилган. Тўплам кирилл алифбосида ёзилган бўлиб, ҳикматлар кирилл алифбоси тартибида берилган.
| Муаллиф(лар) | Алишер Навоий |
|---|---|
| Жанр(лар)и | ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар |
| Нашриёт | „Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти“ |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1968 |
| Саҳифалар сони | 88 |
Навоий ҳикматлари биринчи маротаба 1941-йилда нашр қилинган. Биринчи нашрни Навоий асарларидан танлаб олиб, жам қилишда А. Азизов, С. Иброҳимов, З. Холматов, М. Ишоқов, А. Муталлибов, С. Мирзаев, С. Муталлибовлар иштирок этган. Бу китоб ҳам ўша нашр асосида чоп этилган.
Тўпламни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: И. Ғафуров – муҳаррир, М. Шчировский – рассом, П. Хапилин – расмлар муҳаррири, Л. Парпихўжаев – техник муҳаррир, Соли Тохиров – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 10 000 нусха.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |