Ҳил масжиди (озарбайжонча: Ҳил мəсcиди; арабча: مسجد هيل (قوسار)‎‎) – Озарбайжоннинг Қусар тумани ҳудудидаги Ҳил қишлоғида жойлашган масжид[1].

Масжид
Ҳил масжиди

1912-йилда қуриб битказилган бу масжид 2001-йил 2-августдаги 132-сонли қарор билан Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган[2].

Тарихи

Ҳил масжиди қурилиши 1908-йилда маҳаллий аҳоли томонидан йиғилган хайриялар ҳисобига бошланган[1]. Масжид 1912-йилда ибодат учун очилган[3].

Озарбайжонга Совет босқинидан сўнг 1928-йилда динларга қарши расмий равишда кампания бошланди[4]:140. Ўша йилнинг декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогларни таълим мақсадларида клублар ихтиёрига ўтказди[4]:141. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид бўлган бўлса, 1927-йилда бу рақам 1700 та, 1928-йилда 1369 та, 1933-йилда эса атиги 17 тани ташкил қилган[4]:141[5]. Ҳил масжиди ҳам шу даврда ибодат учун ёпилган, бинодан клуб ва омборхона сифатида фойдаланилган[6].

Озарбайжон мустақилликка эришгач, масжид қайта ибодат учун очилди. 2001-йил 2-август куни масжид расмий равишда маҳаллий аҳамиятга эга тарихий-маданий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинди[2].

Меъморчилиги

Масжид пойдевори дарё тошларидан, асосий бино эса пишиқ ғиштлардан қурилган. Ички қисми турли безаклар билан безатилган. Томи темир қопламалар билан ёпилган[1]. Масжид гумбази билан бирга унинг тўрт бурчагига 4 та темир минора ўрнатилган бўлиб[7], уларнинг ҳар бири 4 м (13 фт) баландликда[6]. Масжид ичида бир вақтнинг ўзида 300 киши намоз ўқиши мумкин, иккинчи қаватда аёллар учун катта намоз ўқиш хонаси мавжуд[8].

2013-йилда масжид жиддий даражада авария ҳолатига келган[6]. 2019-йилда қайта таъмирлаш ишлари бошланган[9]. Таъмирлаш жараёнида бинонинг ташқи деворлари сувалган, эшик, дераза ва том қисми янгиланган[9][10].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Мəсcид Ҳилл кəнди“ (аз). ирс.гов.аз. Қаралди: 2024-йил 12-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  3. ↑ Кəримова, Сəдақəт. Қусар қусарлıлар (энсиклопедик топлу) (аз). Бакı: Зия нəşрийятı, 2011 — 126-бет. ИСБН 978-9952-34-579-7. Қаралди: 2024-йил 12-сентябр (2021-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган). 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Юнусов. Азəрбайcанда İслам. Бакı: Заман, 2004. ИСБН 9952-8052-2-5 (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг“ [Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион] (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Қусарда "Таc Маҳал": Ҳил кəнд мəсcиди » Шимал Неwс“ (аз). Шимал Неwс (2021-йил 28-июл). 2022-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-сентябр.
  7. ↑ Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı. Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 128-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган). 
  8. ↑ „Қусарıн бир əсрлик тарихи олан "Таc-Маҳал" мəсcиди - ВİДЕО“ (аз) (стреаминг видео). Оху.аз (2022-йил 15-декабр). Қаралди: 2024-йил 12-сентябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Қусарıн Ҳил кəндиндə öлкə əҳəмиййəтли мемарлıқ абидəси сайıлан мəсcид тəмир эдилиб“ (аз). Азəрбайcан Дöвлəт İнформасия Агентлийи (2019-йил 2-август). Қаралди: 2024-йил 12-сентябр.
  10. ↑ Ҳüсейн, Фəрид „Эşқ мüлкüндəн Аллаҳ эвинə... - РЕПОРТАЖ“ (аз). каспи.аз (2021-йил 21-август). 2024-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-сентябр.

Ҳаволалар

Викиомборда „Ҳил масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.