Ҳилда Cроззоли (талаффузи: Хилда Крозоли; 16-август 1900-йил, Залсбург — 10-август 1972-йил, Залсбург) — Австриядаги биринчи аёл меъмор ва қурилиш муҳандисларидан бири[1][2].

Ҳилда Cроззоли
Таваллуди
Ҳилда Жоҳана Cроззоли

16-август 1900-йил
Вафоти 10-август 1972-йил(1972-08-10)
(71 ёшда)
Залсбург
Фуқаролиги Avstriya bayrogʻi Австрия
Касби меъмор, муҳандис

Биографияси

Ҳилда Жоҳана Cроззоли 1900-йил 16-августда Австриянинг Залсбург шаҳрида туғилган[3]. Отаси Амброгио (Амброс) Cроззоли (1870—1925), онаси эса Луcиа Антониа Сантаросса (1871—1957) бўлиб, улар 1882-йилда турмуш қуришган[3]. Ҳилданинг оиласи узоқ йиллар давомида Салзбургнинг ривожланишида муҳим рол ўйнаган Шимолий Италиядан бўлган фриул қурувчи-муҳандислар оиласидан чиққанди[4][5]. Амброгио Cроззоли 1907-йил 12-февралда ўзи ва оиласи учун Австрия фуқаролигини олишга ҳужжат топширади ва 1915-йил 5-январда Залсбургнинг Максглан туманида фуқаролик (Ҳеиматречт) ҳуқуқини олишади. Ҳилданинг онаси фақат италянча гапирган ва немис тилини ҳеч қачон ўрганолмаган.

Ҳилда етти фарзанднинг тўртинчиси бўлган, лекин унинг икки акаси гўдаклигида вафот этиб, фақат қизлар тирик қолганди. Бошланғич ва ўрта мактабни тугатгандан сўнг, Cроззоли Залсбургдаги давлат савдо мактабида қурилиш бўйича тўрт йиллик курсни тугатади ва 1921-йилда якуний имтиҳонни муваффақиятли топшириб, Австриянинг биринчи меъмори бўлди. Шунингдек, Ҳилда давлат савдо мактабининг қурилиш муҳандислиги факултети тарихидаги биринчи аёл киши бўлган битирувчиси ҳам эди[6][7].

Салзбургнинг Реиченҳаллер Страßэдаги Cроззоли-Бандиан идораси

Фаолияти

1917-йил 1-августда Ҳилда отасининг архитектура ва қурилиш компаниясига шогирд сифатида ишга киради[8]. 1921-йил 1-мартидан 1925-йил 11-августигача отасининг компаниясида қурилиш техниги, иш бошқарувчи бўлиб ишлаган. Ушбу компанияда ишлашдан ташқари, Ҳилда Шнеэгаттерн ва Венада шаҳар меъмори Жосеф Cwерцчек билан ҳам ишлаган.

Залзбург Ҳофсталл-Касерне

Отасининг П&А Cроззоли компаниясида қурилиш муҳандиси сифатида Ҳилда Ҳофсталл-Касернедаги йирик отлиқ казарма ва отхонани замонавий Ҳаус дер Натур Салзбург, яъни табиий тарих музейига айлантиришда раҳбарлик қилган. Бино шаҳарнинг марказида жойлашган[9].

1926-йил 1-июлдан Ҳилда Залсбургдаги универсал қурилиш компаниясида ишлай бошлади.

1927-йил 12-майдан 14-майгача Cроззоли Клагенфуртда Баумеистер (одатда уста қурувчи деб аталадиган меъмор ва қурилиш муҳандиси) унвони учун имтиҳонларни топширади[10]. Бу Залсбург оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган ва Вереин Деуцч Öстерреичисчер Ингениэуре (Австриялик немис муҳандислари ассоциацияси) унга табрик йўллашган.

1928-йилда Ҳилда мустақил фаолиятини бошлайди. Мустақил меъмор ва қурилиш муҳандиси бўлиб ишлайди. 1929-йилгача унинг шериги Жосеф Синдингер бўлган, кейинчалик Ричард Бандиан билан ишлар бошлайди. Улар 1934-йил 1-февралда турмуш қуришади. 1934-йилда Ҳилда ва унинг қурилиш компанияси Реиченҳаллерстраßэ 19 (ҳозирги Реиченҳаллер Страßэ 27) га кўчиб ўтишди.

1928-йилдан 1966-йилгача унинг раҳбарлигидаги Cроззоли-Бандиан компанияси 65 та бино қурган. 1927—1928-йилларда Салзбургнинг Шалмос туманида „фаровонлик посёлкаси“ деб аталадиган „Фüрсорге-Сиэдлунг“ни барпо этишади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида 15 та ҳаво рейдлари сабабли шаҳар биноларининг 46 фоизини вайрон қилинган[11] ва Cроззоли-Бандиан компанияси урушдан кейинги реконструксия ишларида иштирок этган.

Леополдскрон қал’аси

1945-йилда Ҳилда уруш давомида фашистлар томонидан босиб олинган Леополдскрон қал’асининг бузилган биносини таъмирлайди. Унинг компанияси Голденер Ҳирсч меҳмонхонасини (1945—1946) ва Банкҳаус Дагҳофер (1968) қайта қуриб, тиклашган.

Голденер Ҳирсч-Гетреидегассе меҳмонхонаси
Залсбургдаги Ресидензплатз (2008-йил)

Шунингдек, 1965-йилда Залсбург университети учун Wаллистрактес дер Ресидензни реконструксия қилган.

Ҳилда 1972-йил 10-августда Залсбургда узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди[12]. У Максгланер қабристонига дафн этилган[13].

Мероси

Максгланер қабристонида Cроззоли оиласининг дафн этилган жойи

Ҳилданинг ҳозирда кўплаб қурган бинолари сақланиб қолган ва сайёҳларга Залсбургнинг меъморий экскурсияларида эслатиб ўтилади. Залсбургдаги аёл меъморларга бағишланган 2013-йилдаги Кüнстлерҳаусдаги Фрауэн мачен Сичтбар кўргазмасида Cроззоли ишлари ҳма намойиш қилинган[7].

Мукофотлари

ИИ даражали „Ҳарбий хизматлари учун“ хочи (1944-йил 1-сентябр), Залсбург қурилиш саноати учун олтин узук (1965-йил 11-март) билан мукофотланган

Манбалар

  1. ↑ „WОМЕН АРЕ МАКИНГ ҲИСТОРЙ“ (1938-йил 24-август), с. 8. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
  2. ↑ „WОМЕН АРЕ МАКИНГ ҲИСТОРЙ“. Адвертисер (Аделаиде, СА : 1931 - 1954) (1938-йил 24-август), с. 8. Қаралди: 2020-йил 24-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Тауфбуч - ТФБ16 | Салзбург-Мüллн | Салзбург: Рк. Эрздиöзесе Салзбург | Öстерреич | Матриcула Онлине“. дата.матриcула-онлине.эу. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
  4. ↑ УНИВЕРСИТÄТ САЛЗБУРГ. „БРИДГЕ ОФ КНОWЛЕДГЕ CОМИНГ|ГОИНГ|СТАЙИНГ“.
  5. ↑ „Салзбург Cитй оф Мигратион“.
  6. ↑ „WОМЕН АРЕ МАКИНГ ҲИСТОРЙ“. Адвертисер (Аделаиде, СА : 1931 - 1954) (1938-йил 24-август), с. 8. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Салзбургер Начричтен“ (2013).
  8. ↑ „БАУБЕРИCҲТ“.
  9. ↑ „з“.
  10. ↑ „Wомен оф Аустралиа.“. Қуээнсландер (Брисбане, Қлд. : 1866 - 1939) (1930-йил 23-январ), с. 48. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
  11. ↑ „Висит Салзбург - Ҳисторй оф Салзбург“. салзбург-висит.cом. 2016-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-июн.
  12. ↑ Тратз. „Геденкен Версторбенер. Фрау Баумеистер Инг. Ҳилда Cроззоли. - Беричте аус дем Ҳаус дер Натур ин Салзбург ИВ. Фолге 1972. – Миттеилунген аус дем Ҳаус дер Натур Салзбург – 4: 32.“ (1973).
  13. ↑ Счоберсбергер, Wалбург. Ҳилда Cроззоли-Бандиан ин Махглан Ҳундерт Жаҳре Пфарре 1907–2007 Салзбургс зwеитгрößтер Стадтфриэдҳоф.. Пфаррамт Махглан (Ҳг.), 2007. 

Адабиётлар

  • Бурги Счоберсбергер: „Диэ Бауфирма Cроззоли унд андере Бауунтернеҳмер аус Фриаул — иҳре Бедеутунг фüр Салзбург“. Салзбург архивида, Счрифтенреиҳе дес Вереинс Фреунде дер Салзбургер Гесчичте, Банд 34, 2010. С. 455-502.
  • Счоберсбергер, Wалбург: „Ҳилда Cроззоли-Бандиан“, ин: Краммл, Питер Ф. , Лаутербачер, П. Франс, Мюллер, Гвидо: Махглан Ҳундерт Жаҳре Пфарре 1907-2007 Салзбургс зwеитгрößтер Стадтфриэдҳоф . Пфаррамт Махглан (Ҳг.), Салзбург 2007.