Википедияда исми Ҳилол бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Абул Ҳусайн Ҳилол ибн Муҳассин ибн Иброҳим Собиий (араб. ابو الحسين هلال بن محسن بن ابراهيم الصابئ) (358-406/404) тарихчи, мутасадди ва ёзувчи эди. Амалдорлар оиласида туғилган Собиий ҳижрий 402-403/1012-йилларда исломни қабул қилган. Дастлаб бувайҳийлар амири Сомсомуддавла қўли остида ишлаган, кейинчалик Баҳоуддавланинг вазири Фахрулмулк қўл остидаги канслер директори бўлган[1].

Асарлари:

Ҳилол Собиий кўплаб китоблар муаллифи бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам бизгача етиб келмаган. Бюрократик масалалар ва суд масалалари тарихи унинг асосий мавзулари эди.

Эҳтимол, унинг энг машҳур китоби бу “Русум дор ал-хилофа”(Арабча : رسوم دار الخلافة ) бўлиб, у Аббосийлар саройидаги хатти-ҳаракатлар ва фаолият учун қўлланмадир. У кўрсатмалар ва маслаҳатлар тўплами сифатида яратилган бўлса-да, китобда кўплаб статистик ма’лумотлар, латифалар ва тарихий фактлар мавжуд.

“Китоб ал-вузаро” (Араббча: كتاب الوزراء )-Халифа Муқтадирнинг вазирлари билан боғлиқ бўлган бу асарнинг фақат бошлари сақланиб қолган.

“Ҳилол Собиий тарихи” (Араб: تاريخ ابي الحسين هلال بن المحسن بن ابراهيم الصابي - Тарих Ҳилол ас-Собиий) – бу ҳам парча-парча шаклда сақланиб қолган, аммо унинг парчалари ҳижрий 393-(милодий -1003) йилгача бўлган сўнгги бувайҳийлар даври йилномаларидаги бўшлиқни тўлдиради[2].

Манбалар

  1. ↑ Ҳилāл ал-Сāби’. Русūм Дāр ал-Кҳилāфа: Тҳе Рулес анд Регулатионс оф тҳе Аббасид Cоурт. Транс. Элиэ А. Салем. Америcан Университй оф Беирут, 1977.
  2. ↑ Соурдел, Д. (1971). "Ҳилāл б. ал-Муḥассин б. Ибрāҳīм ал-Ṣāбиʾ". Ин Леwис, Б.; Мéнаге, В. Л.; Пеллат, Ч. & Счачт, Ж. (эдс.). Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд эд.). Леиден: Э. Ж. Брилл. ОCЛC 495469525.