Hilola Nazirova
Ҳилола Назирова (Ҳилола Баҳодировна Назирова; 1983-йил 17-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, Шарқшунослик институти катта илмий ходимаси[1], матншунос ва огаҳийшунос[2][3]. „Мозийдан садо“ журналининг жамоатчилик кенгаши аъзоси[4]. Ҳилола Назирова „Ўзбекистон тарихи“ телеканалида „Тарихий савол“ кўрсатувининг муаллифи ва бошловчиси сифатида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан „Йилнинг энг фаол эксперти“ мукофоти билан тақдирланган. У гендер тенглик масаласини тарихий манбаларга таянган ҳолда ёритиб берувчи мутахассислардан биридир[5]. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори (2022—2024). Ҳозирда Янги Ўзбекистон университети проректори.
| Ҳилола Назирова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1983-йил 17-май Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | тарих, манбашунослик |
| Иш жойлари |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти Ўзбекистон тарихи" телеканали Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби |
| Академик раҳбарлари | Баҳтиёр Бабаджонов |
Таржимаи ҳоли
Ҳилола Назирова 1983-йил 17-май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр (2000—2004) ва магистратура (2004—2006) босқичларини тамомлаган. 2007—2008-йиллар ЎзР ФА Тарих институти кичик илмий ходими бўлиб ишлаган[6][7][8][9]. 2008—2011-йиллар ЎзР ФА Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олган ва институтнинг асосий (приоритет) йўналишларидан бири бўлган ёш матншунослар тайёрлаш бўйича илмий изланишлар олиб борган. 2011-йилда РФА Шарқшунослик институтида малака ошириб қайтган[10].
Илмий фаолияти
Ҳилола Назирова 2016-йилда ЎзР ФА Шарқшунослик институти ва УНЕСCОнинг Халқаро Марказий Осиёни тадқиқ этиш институти (ИИCАС) ҳамкорлигида Муҳаммадризо Огаҳийнинг „Зубдат ат-таворих“ асарининг илмий-танқидий матнини нашр қилган[11]. „Зубдат ат-таворих“ асари Марказий Осиё, хусусан, Хоразм тарихининг асосий ва ишончли манбаларидан биридир. Ҳилола Назирова бу асарни илмий муомалага киритди[12][13][14]. У 2 та монография ва 50 дан ортиқ мақола ва тезислар муаллифидир. Австрия, Россия[15], Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон каби давлатларда халқаро конференсиялар иштирокчиси ва грантлар соҳибаси. ЎзР ФА Шарқшунослик институти қошидаги „Билимкент“ семинари таъсисчиси[16]. 2020-йилдан бошлаб „Ўзбекистон тарихи“ телеканалида „Тарихий савол“ кўрсатувининг ҳаммуаллифидир. 2022-йилда Ҳилола Назирова Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари йўналишида "Қўнғиротлар сулоласи тарихнавислигида Муҳаммадризо Огаҳийнинг „Зубдат ат-таворих“ асари" мавзусидаги Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олган[17][18][19]. Олима, шунингдек, Абдураҳмон Жомийга тегишли „Баҳористон“ асарининг Огаҳий томонидан қилинган таржимаси бўйича ҳам илмий изланиш олиб борган[20].
Ҳилола Назировага янги топилган Абулғозихон „Шажарайи турк“ асарининг Гурлан нусхаси табдилини амалга ошириш билан шуғулланган[21][22].
Мукофотлари
Ҳилола Назирова 2018-йил 2-июн куни ўтказилган „Йилнинг энг фаол ёш олими“ кўрик танловининг совриндори ва „Ўзбекистон тарихи“ телеканалида „Тарихий савол“ кўрсатувининг муаллифи ва бошловчиси сифатида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан „Йилнинг энг фаол эксперти“ мукофоти билан тақдирланган[23].
Манбалар
- ↑ „О'збекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги“ (эн). ундефинед. 2024-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ уза.уз „Аллея литераторов: прогулка в мир Огахи“ (уз). Уза.уз (2020-йил 19-июн). Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ уза.уз „Огаҳийнинг “Таъвиз ул-ошиқин” китоби нашр этилди“ (уз). Уза.уз (2023-йил 30-ноябр). Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „ЎЗБЕКИСТОН МУЗЕЙЛАРИ ДУРДОНАЛАРИДАН“. 2024-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-январ.
- ↑ „Янги ижтимоий лойиҳа: "Қизлар гапирсин" | Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети“. цуулл.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „Новые перспективы на пути востоковедения“ (ру). неw.аcадемй.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.[сайт ишламайди]
- ↑ „Как изучают старинные рукописи Узбекистана“ (ук-уа). олд.муслим.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „Новости“ (эн-cа). беруни.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „Хилола Назирова — Председатель Совета молодыхученых. Института востоковедения Академии наук Республики.“. 2024-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-январ.
- ↑ „Хилола Бахадировна Назирова - Ломоносов“. ломоносов-мсу.ру. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига янги директор тайинланди
- ↑ „Библиотека Кыргызско – Турецкого университета Манас“. ёрдам.манас.эду.кг. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „Огаҳий “Зубдату-т-таворих” асарининг қо'лёзмалари“. 2024-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-январ.
- ↑ уза.уз „Назирова Ҳилола Баҳодировнанинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертация иши ҳимояси тўғрисида“ (уз). Уза.уз (2022-йил 10-феврал). Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „ИВР РАН (Санкт-Петербург) - Вторая Международная научная конференция «Рукописное наследие Востока» (программа)“. www.ориэнталстудиэс.ру. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ админ „ОБЛАДАТЕЛЬНИЦА ГРАН-ПРИ И СПЕЦИАЛЬНОГО ДИПЛОМА“ (эн-cа). беруни.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси“. оак.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ Назирова Ҳилола Баҳодировнанинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
- ↑ админ „Назирова Ҳилола Баҳодировна“ (эн-cа). беруни.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ ойина.уз „“Баҳористон”нинг Огаҳий таржимасидаги илк қўлёзмаси“ (кирил). Ойина.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ ойина.уз „“Шажарайи турк”нинг янги нусхаси топилди“ (уз). Ойина.уз. 2024-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ ойина.уз „“Шажарайи турк”нинг Гурлан нусхаси“ (кирил). Ойина.уз. Қаралди: 2024-йил 16-январ.
- ↑ „2018 йилнинг 2 июнь куни “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ ОЛИМИ” курик танловининг шахар боскичи“. 2025-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-январ.
Ҳаволалар
Аёллар тарихини доимо эркаклар ёзган Ӏ Туркон хотун, Хотинкент ва матриархат. ЁуТубеда