Ҳилолий (тахаллуси; тўлиқ исми: Мавлоно Бадриддин Ҳилолий Чиғатоий)(тах. ХВ аср 70-йиллари, Астробод — 1529, Ҳирот) — форс шоири.

Ҳилолий
Таваллуди 1470
Вафоти 1529
Ҳирот
Касби шоир

Ҳаёти

1491-йил Ҳиротга келиб, Жомий ва Навоий ҳомийлигида илму ижод билан шуғулланган. Буюк форс-тожик шоири. "Туҳфаи Сомий" ("Сомий туҳфаси") асарида Соммирзо ҳам унинг аждодлари чиғатой туркларидан бўлиб, Астрободга бориб муқим бўлиб қолганлиги ҳақида маълумот беради. Дастлаб Ҳилолий (ҳилол — янги ой) тахаллуси билан ижод қилган, унинг шеърий салоҳияти юксаклигини кўрган Навоий унга Бадрий (бадр— тўлин ой) тахаллусини таклиф қилган. Шундан кейин у ҳар иккала тахаллусда ижод қилиб, Бадриддин Ҳилолий номи билан машҳур бўлган. Шеърларида ҳақиқий ва мажозий маъноларни маҳорат билан омухта қилгани, илоҳий ва дунёвий ишқни ҳассослик билан куйлагани учун ўз даврининг Ҳофизи Шерозийси деб ном чиқарган. Убайдуллахон Ҳиротни босиб олганда, халққа, илму адаб аҳлига жаб-ру зулм ўтказганини кўрган Ҳ. унга қарши 2 та ҳажвий рубоий ёзган. Бундан хабар топган хон уни қатл эттирган.

Ҳ.нинг бизгача шеърий девони, 3 достони ва қофия илмига оид рисоласи етиб келган. Девондан шоирнинг 421 ғазал, 4 қасида, 11 қитъа, 32 рубоий, биттадан мухаммас, чистон ва соқийномаси ўрин олган. "Шоҳ ва дар-веш" достонида мажозий ишқ босқичлари рамзу тимсоллар воситасида тал-қин этилган. Лекин шоҳни — маъшуқ, дарвешни — ошиқ сифатида тасвир-лагани учун Бобур бу асарни "Бобур-нома"да танқид қилган. "Сифот ул-ошиқин" ("Ошиқлик сифатлари") дос-тони ахлоқий-таълимий мазмунда бўлиб, "Хамса"ларнинг илк достонлари — Низомийнинг "Махзан ул-ас-рор", Деҳлавийнинг "Матлаъ уланвор", Жомийнинг "Туқфат ул-аҳрор", Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр" достонларига татаббуъ тарзида ёзилган ва у ҳам салафлари асарлари каби 20 бобдан иборат. "Лайли ва Мажнун" достони ҳам ушбу хамсанависларнинг шу номли достонларига татаббуъ ҳисобланади.

Алишер Навоий ва Ҳусайн Бой-қаро вафотидан кейин Ҳиротда вазиятнинг ёмонлашуви, тожу тахт талашлари, шаҳарнинг сафавийлар ва шайбонийлар томонидан истило қилиниши, вайронгарчиликлар, халқ бошига тушган оғир кулфатлар, илму ҳунар эгаларининг тўрт томонга тарқаб кетиши шоир шеърларида чарху фалакдан, тақдирдан, замондан, одамлардан шикоят, норозилик кўринишида ўз аксини топган. Шеърлари анъанавий мавзуларда бўлиб, уларда ишқу муқаббат авж пардаларда тараннум этилган, ин-соний камолот масалалари бадиий талқинини топган. Ҳ. Шарқ шеърия-тида мавжуд бадиий санъатлардан маҳорат билан фойдаланиб, шеърларининг бадиий гўзал ва таъсирчан бўлишини таъминлаган.

50 дан ортиқ ғазаллари "Шашмақом" таркибидан жой олган. Огаҳий унинг "Шоҳ ва дарвеш" достонини ўзбек тилига таржима қилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий. Мажолис уннафоис (Мукаммал асарлар тўплами), 13-жилд, Тошкент, 1997. 
  2. ↑ Ҳомидий Ҳ. Кўҳна Шарқ дарғалари, Тошкент, 1999. 

Ҳаволалар