Himolay mushugi
Ҳимолай мушуги — Форс мушугига ўхшаш узун юнгли мушук зоти ҳисобланади. Баъзи жойларда Ҳимолай мушугини сиам мушугининг узун юнгли тури ёки форс мушугининг ранг-баранг тури сифатида таснифлашади. Бутунжаҳон мушуклар федерацияси уларни Cолорпоинт Шортҳаир ва Жаванесе зотлари билан бирлаштириб, Cолорпоинт ягона зотига айлантирган.
| Ҳимолай мушуги | |
|---|---|
|
| |
| Умумий таҳаллуслар | Ҳиммй |
| Келиб чиқиши |
|
| Бреэд стандардс | |
| CФА | стандард |
| ТИCА | стандард |
| ААCЕ | стандард |
| АCФА/CАА | стандард |
| CCА-АФC | стандард |
| Уй мушуги (Мушук) | |
Ташқи кўриниши

Танаси
Умуман олганда, форс мушуги сингари, Ҳимолай мушуги ҳам думалоқ тана ва қисқа оёқларга эга, бу уларнинг бошқа мушуклар каби баландликка сакрай олишини қийинлаштиради[1].
Боши
Бошқа форс мушукларида бўлгани каби, Ҳимолай мушукларининг икки тури мавжуд, улар анъанавий ёки қўғирчоқ юзли ва кўпроқ эгилган кўринадиган юз хусусиятларига эга.
Ҳимолай мушуклари, худди пеке юзли форс мушуклари сингари бурунлари қисқа ва жуда катта, юмалоқ кўзлари бор, бурун териси тўғридан-тўғри кўзлари орасида жойлашган бо'лади[2].
Юнги
Ҳимолай мушуги танасидаги мўйнанинг асосий қисми оқ ёки сарғиш бўлади, лекин юнгидаги доғлар турли хил рангларда бўлади: қора, кўк, лилак, шоколад ранг, қизил (олов ранг) ва сарғиш.
Шоколад ва лилак рангли доғларга эга Ҳимолайлар жуда камёб бўлади, чунки шоколад ёки лилак мушукчалар туғулиши учун иккала ота-она ҳам Шоколад/лилак генини олиб юриши керак, чунки бу хусусият аутосомал рецессивдир[3].
Саломатлиги
Форс аждодлари туфайли баъзи Ҳимолайлар поликистик буйрак касаллигини (ПКД) келтириб чиқарадиган генга эга бўлиши мумкин, аммо, генетик тест қайси мушуклар ПКД генини олиб юришини аниқлаштириш мумкин, шунинг учун мушуклар стерилизация қилиниши керак.
Кўпгина узун юнгли мушуклар сингари, Ҳимолайлар юнгларини яхши ва соғлом кўриниши учун ҳар куни тараш керак бўлади. Бундан ташқари, уй эгалари мушуклар юзини ҳар куни артиб туришлари ҳам зарур. Ҳимолай мушукларини чўмилтириш, мушукнинг мўйнаси ва терисида ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради, шунинг учун баъзи селексионерлар томонидан тез-тез чўмилтириб туриш тавсия қилинади[4].
Галерея
Манбалар
- ↑ Берг. „Тҳе Ҳималаян Персиан“. CФА.орг. Cат Фанcиэрс' Ассоcиатион (CФА) (1999). 2013-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2004-йил 4-март.
- ↑ Cлуттон-Броcк, Жулиэт (1981). А натурал ҳисторй оф доместиcатед маммалс (1ст Университй оф Техас Пресс эд.). Аустин: Университй оф Техас Пресс. п
- ↑ Берг, Линда (1999). „Тҳе Ҳималаян Персиан“. CФА.орг. Аллианcе, Оҳио, УС: Cат Фанcиэрс' Ассоcиатион (CФА). Арчивед фром тҳе оригинал он 16 Май 2013. Ретриэвед 4 Марч 2004.
- ↑ „Тҳе Далаи Лама'с Cат Сериэс бй Давид Мичиэ“. www.гоодреадс.cом.
Ҳаволалар
- Ҳимолай мушук зоти (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-03-02 санасида архивланган)
- Ҳимолай-Форс CФА зоти мақоласи
- Ҳимолай мушуги Cурлиэ каталогида