Жилани 2016-йилда Wомен Деливер тадбирида сўзламоқда.

Ҳина Жилани (урдуча: حنا جیلانی ‎‎؛) — Покистон Олий суди ҳуқуқшуноси, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси[1]. Покистондаилк бор ташкил этилган тўлиқ аёллардан иборат юридик фирма, мамлакатнинг илк бепул юридик ёрдам маркази ҳамда Аёллар ҳаракатлари форумига ҳаммуассислик қилган.

Ёшлиги ва таълими

Ҳина Жилани 1953-йил 19-декабрда Покистоннинг Лаҳур шаҳрида туғилган ва шу ерда вояга етган. Ҳуқуқшунослик бўйича таълимни тамомлагач, 1979-йилда адвокат Ижаз Ҳусайн Баталви юристлар идорасига қўшилиб, Покистонда ҳарбий ҳолат ҳукм сурган пайтда ҳуқуқ амалиёти билан шуғулланишни бошлаган.

Фаолияти

1980-йил февралида Жилани синглиси Асма Жаҳонгир билан бирга Лаҳурда Покистонда фақат аёллардан иборат илк юридик ёрдам амалиёти — АГҲС Легал Аид Cелл (АЛАC) ташкилотини тузган. Дастлаб унинг фаолияти аёлларга юридик ёрдам кўрсатиш билан чекланган, бироқ кейинчалик босқичма-босқич ҳуқуқий таълим, эксплуатациядан ҳимоя, ҳуқуқий тадқиқот ва маслаҳат бериш ҳаракатларини ҳам қамраб олган. У, шунингдек, Покистон Инсон ҳуқуқлари комиссияси, 1980-йилда камситувчи қонунчиликка қарши кампания олиб бориш учун тузилган гуруҳи — Аёллар ҳаракатлари форуми (WАФ) асосчиларидан бири ҳисобланади. Жилани 1986-йилда Покистондаги илк юридик ёрдам марказини ҳам ташкил этган[2]. Бундан ташқари, 1991-йилда „Дастак“ номли аёллар учун бошпанани ҳам йўлга қўйишга ёрдам берган[3].

Жилани, шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши, Картер маркази ва БМТнинг Аёллар бўйича конференсияси билан ҳам ҳамкорлик қилади[4]. 2019-йилда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги уни бутун дунё бўйлаб матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқадиган экспертлар панелига тайинлаган[5].

Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги роллари

2000-йилдан 2008-йилгача Жилани инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибнинг махсус вакили бўлиб хизмат қилган[6]. 2006-йилда Дарфур бўйича халқаро тергов комиссияси таркибига ҳам киритилган.

2009-йилда Жилани Ғазо можароси бўйича БМТнинг фактларни аниқлаш миссияси таркибига қўшилган[7].

2017-йилда Жилани (Таржа Ҳалонен билан бирга) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти / БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳига ҳамраислик қилган[8].

Таҳдидлар

Аёллар ҳуқуқлари бўйича фаоллиги натижасида Жилани ва унинг синглиси Асма Жаҳонгир ҳибсга олинган ва уларга ўлим билан таҳдид солишган. Шунингдек, улар қўрқитиш ва оммавий ҳақоратга ҳам дуч келган. Бундан ташқари, уларнинг оила аъзоларига нисбатан суиқасд қилишга уринишлар ҳам амалга оширилган[9]. 1999-йилда Самиа Сарвар иши устида иш олиб боргач, Жилани ва Жаҳонгир яна ўлим таҳдидларига дуч келди. Сарварнинг онаси қизи билан ярашмоқчи бўлаётганини рўкач қилиб, қуролланган одам билан унинг офисига келган. Қуролланган киши Сарварни отиб ўлдирган ва Жиланига ҳам ўқ узган, бироқ Жилани қочиб қутулишга муваффақ бўлган[10][11]. Бошқа бир сафар қуролланган шахслар унинг уйига бостириб кириб, оила аъзоларини қўрқитган. Жилани ўша пайт уйда бўлмаган. Шу каби таҳдидлар билан уни бу ердаб кўчиб кетишга мажбурлашга уринишган, бироқ Жилани ҳануз Лаҳурда яшаб, шу ерда фаолиятини давом эттирмоқда[12][13].

Манбалар

  1. ↑ Wомен'с Еар Боок оф Пакистан (эн). Ладиэс Форум Публиcатионс, 1989. Қаралди: 2025-йил 6-феврал. 
  2. ↑ „Интервиэw wитҳ Ҳина Жилани“ (эн). Асиа Соcиэтй (2017-йил 25-июл). Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
  3. ↑ „Доcументарй: Агаинст мй wилл“. 2010-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-март.
  4. ↑ „Wҳўс Wҳо: Ҳина Жилани“. САWНЕТ. 2010-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Сонwалкар, Прасун „Индиан лаwер Каруна Нундй он УК панел фор неw медиа фрамеwорк“ (эн). Ҳиндустан Тимес (2019-йил 16-июл). Қаралди: 2020-йил 5-феврал.
  6. ↑ „Меэт тҳе феатуред ҳуман ригҳц дефендерс — Ҳина Жилани“ (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Новембер 2023 санасида архивланган), Cартер Cентер, Фебруарй 2009.
  7. ↑ „Wар cримес ин Газа“ (эн-АУ). АБC листен (2009-йил 16-сентябр). Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
  8. ↑ Wорлд Ҳеалтҳ Организатион. Леадинг тҳе реализатион оф ҳуман ригҳц то ҳеалтҳ анд тҳроугҳ ҳеалтҳ: репорт оф тҳе Ҳигҳ-Левел wоркинг гроуп он тҳе ҳеалтҳ анд ҳуман ригҳц оф wомен, чилдрен анд адолесcенц (эн). Генева: Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, 2017. ИСБН 978-92-4-151245-9. 
  9. ↑ „Асма Жаҳангир анд Ҳина Жилани“. ЭуропаWорлд (2001-йил 9-март). 2009-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ Казми, Лаила „Wомен оф Пакистан - Асма Жаҳангир“. Жазбаҳ Магазине (2008). 2010-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ „Ҳина Жилани“ (эн-АУ). АБC листен (2008-йил 7-апрел). Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
  12. ↑ „Ҳина Жилани – Пакистан“. Wорлд Пеопле'с Блог (2006-йил 17-август). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-декабр.
  13. ↑ „Ҳина Жилани висиц ЭҲРАC“. Лондон Метрополитан Университй. 2011-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган.