Hind-Gang tekisligi


Ҳиндганг текислиги — Шим да Ҳимолай тоғлари билан жанубида декан ясситоғлиги оралиғидаги аллювиал текислик, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладаш ҳудудида. Арабистон денгизидан Бепгалия қўлтиғигача 3000 км га чўзилган. Кенглиги 250– 350 км. Ҳиндганг текислиги алп тоғ олди букилмаси бўлиб, усти қадимий ва ҳозирги аллювий жинслар билан тўлган. Ер юзаси текис, сувайиргич қисмидан (баландлиги 270 м) Ҳинд ва Ганг дарёлари делталари томон пасайиб боради. Ҳиндганг текислигини баъзи ерларда жарлик ва дарё террасалари парчаланган. Иқлими шарқида субекваториал муссонли, ғарбий қисмида тропик. Ўртача температуралар январда 12 20°. июлута 30 — 36°. Йиллик ёғин жанубий-шарқида 1500 мм дап жануби-ғарбида 100150 мм гача камайиб боради. Ёғин, асосан, ёз ойларида ёғади. Дарё системаси зич ва серсув, айниқса шарқида. Асосий дарёлари: Ҳинд ва Ганг ҳамда уларнинг ирмоқлари. Газли муссонлар ва қорнинг эриши натижасида сув оқими кўпаяди. Механик таркибли аллювиал тупроқ кенг тарқалган. Шарқий қисмида, Ганг ва Браҳмапутра дарслари делталарида мангазорлар ва доим яшил ўрмонлар зич жойлашгани. Текисликнинг марказий қисмида барг тўкувчи ўрмон ва саванналарбор. Ғарбида шўрхок на қумлп чўл ландшафти уступ. Ҳудудининг катта қисми экинюртларига айлантирилган, пюли, буғдой, пахта ва бошқа экиплар жилади. Ҳ.-Ҳиндганг текислиги жаҳон сивилизациясининг қадимий марказларидан. Аҳоли зич жойлашган. Ҳ.-Ҳиндганг текислигида йирик шаҳарларлан Дшли. Калкутта (Ҳиндистоп). Карочи, Лахрр (Покистон) жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |