Ҳинд адабиёти, ҳиндий адабиёти — Ҳиндистондаги ҳинд тили (ҳиндий) ва унинг лаҳжаларида яра-тилган адабиёт. Ҳинд адабиёти санскрит тилида яратилган қад. адабиёт асосида милодий 1-минг йилликлар охиридан ривожлана бошлаган. Дастлаб диний-фалсафий мазмундаги адабиёт бўлиб, вишну-изм, шиваизм, буддизм ва жайнизм мазҳаблари ғояларини баён этган. 10— ХИВ асрларда ҳиндий лаҳжаларда қаҳрамонликни мадҳ этувчи назм тараққий этди. Сарой шоирлари ўз ҳомийларининг қаҳрамонликларини улуғлаб, достонлар ёздилар [Чанд Бардаининг "Притҳвираж расо", "Кҳуман расо" (12-а); Нарпати Налхнинг "Бисалдев расо" (тахминан ХИИИ аср) достонлари ва бошқа]. ХВ—ХВИИ асрларда Шимолий Ҳиндистонда бҳактий диний-ислоҳотчилик ҳара-кати авж олди. Бу ҳаракат табақаланишга қарши норозилик кураши бўлиб, Ҳинд адабиётига ижтимоий тенглик, демократик ғояларни олиб кирди. Бҳак-тий ҳаракати халқ оммасини бир томондан динга, иккинчи томондан эса адабиётга яқинлаштирди ва адабиётда янги адабий шаклларни юзага келтирди. Бу давр бҳактий шоирлари: Кабир (1440-1518), Нанак (1469-1539), Сурдас (1483-1563), Мирабаи (14991547), Тулсидас (1532-1624), Даду-даял (1544—1603), Сундардас (1596— 1689), Расхан (ХВИ—ХВИИ аср), "Аштачҳап" (Саккиз шоир иттифоқи, ХВИ—ХВИИ асрлар) ва бошқа шоирлар назмда асосан дўҳий (иккилик), чаупаи (тўртлик), винаи (қофиясиз) каби жанрларда ижод этдилар. Мазмунан эса улар қад. 2 эпосни маҳаллий ҳинд тилларида (бҳактий ғояси билан суғорилган ҳолда) назмда яна қайта яратдилар (Сурдас бошчилигидаги "Аштачҳап" шоирлари "Маҳабҳарата"ни браж лаҳжасида, Тулсидас эса "Рамаяна" эпосини авадҳий лаҳжасида). Айнан шу даврда тасаввуф адабиёти ҳам ривожланди. Суфий шоир шоҳ Муҳаммад Банданавознинг "Мираж ул-ашиқин" (ХИВ аср), Бурҳониддин Жанамнинг "Калимат ул-Ҳақаиқ" (ХИВ аср), мавлоно Доуднинг "Чандаян" (ХИВ аср), Кутубаннинг "Мригавати" (ХВИ аср), Малик Муҳаммад Жаясийнинг "Пад-мават" (ХВИ аср), Манжҳаннинг "Мад-ҳумалти" (ХВИ аср) каби асарларида форс ва ҳинд лирикаси анъаналари ўзаро чатишиб кетди. Бу даврнинг бҳактий ва суфий шоирлари ижодида ҳаётий масалалар фолклор ёки эпос қаҳрамонлари образи воситасида акс эттирилди. ХВИИ аср ўрталаридан Ҳинд адабиётидаги диний-мистик ғоялар ҳам, демократик руҳ ҳам сусайиб, у арис-тократларнинг диди ва талабига мослаша борди. Асарларнинг асосий мавзуси кўпроқ инсон муаммосига, аёллар гўзаллигини тараннум этишга қаратилди.

ХИХ асрнинг 1-ярмида қҳари бўлий диалектида насрий асарлар юзага кела бошлади. Санскрит ва инглиз тилидан диний ва дунёвий адабиёт намуналари таржима қилинди, ҳинд тилида матбуот пайдо бўдди. Таниқли маъри-фатпарвар Бҳаратенду Ҳаришчандра (1850—85) публицистикаси ва песаларида халқ миллий онгининг ўсиши, мустақилликка интилиш ғоялари акс этди. Унинг ижоди ҳозирги замон Ҳинд адабиёти тараққиёти учун замин бўдди. ХИХ асрнинг 2-ярмида Ҳинд адабиётида оригинал қисса ва романлар яратилди, кейинроқ ҳикоячилик, адабий танқид ва адабиёцҳунослик ривож топди.

ХХ аср бошларида миллий озодлик ҳаракати таъсирида Ҳинд адабиётида ватанпарварлик, ватан озодлиги учун кураш ғоялари тобора ёрқин акс эта борди (Майтҳилишаран Гупта, 1886—1964; Макҳанлал Чатурведий, 1889—1968; Балкришна Шарма Навин, 1897— 1960; Рамдҳари Синҳ Динкар, 1908 ва бошқа шеърлари). 20—30-йиллардаги Ҳинд адабиётида романтик йўналиш таъсири кучли бўлди (Сумитранандан Пант, 1900; Жайшанкар Прасад, 1889—1937 ва бошқалар). 30-йилларда Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракатининг ва чет эл тараққий-парвар адабиёти таъсирининг кенг ёйилиши натижасида Ҳинд адабиётининг барча жанрларида долзарб ижтимоий мавзу томон бурилиш кўзга ташланди. 1936-йилда Премчанд иштирокида Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилар ассоциаци-яси ташкил этилди. Ҳиндистон халқлари миллий адабиёти кейинчалик ана шу ассоциация таъсирида тараққий этди. 40-йилларнинг охирида фрейдишнинг ҳамда Ғарбдаги субъективистик назарияларнинг таъсирида Ҳинд адабиётида модернизм таркиб топди. Модернизмга хос бўлган бу кайфиятлар 50—70-йиллар ҳиндий насри ва назмида ҳам ўз таъсирини сақлаб қолди (Илачандра Жўший, 1902; Жайнендра Кумар, 1905 ва бошқа ижоди). Кейинчалик Сумит-ранандан Пант, Вриндаванлал Варма (1889-1969), Манмўҳан Гупта (1908), Бҳишам Саҳний (1915), Амритлал Нагар (1916) ва бошқа ижодида реалистик анъаналар ривожланди, инсонпарварлик ғоялари, ҳинд халқининг ижти-моий ва маънавий тараққиётига ишонч туйғулари акс эттирилди. Ҳинд адабиёти вакилларидан Премчанд, Яшпал ва бошқаларнинг айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Адабиёт

  • Баранников А.П., Индийская филология. Литературовсдение, М.. 1959: Серебряков И.Д., Древнеиндийская литература, М., 1963; Челншев Е.П.. литература хинди, М., 1968.

Улфатхон Муҳибова.