Ҳинд бинти Авф (арабча: هند بنت عوف‎‎) — Муҳаммаднинг қайнонаси[1]. Бир неча саҳобаларнинг онаси, қайнонаси ва бувиси бўлгани боис „ер юзидаги энг улуғ қайнона“ сифатида танилган. Шунингдек, Хавла номи билан ҳам маълум[2].

Ҳинд бинти Авф
هندة بنت عوف ابن زهير
Таваллуди
Ҳинд бинти Авф ибн Зуҳайр

тах. милодий 560
Ал-Яман, Арабистон (ҳозирги Яман)
Вафоти 610-йилгача
Ҳижоз, Арабистон (ҳозирги Саудия Арабистони)
Машҳур ишлари Муҳаммад пайғамбарнинг қайнонаси
Турмуш ўртоғи
Болалари
Отаси Авф ибн Зуҳайр
Онаси Ойша бинти Муҳаззам
Қариндошлари Ўгай фарзандлари:
Куёвлари:

Оиласи

Ҳинднинг отаси Авф ибн Зуҳайр ибн ал-Ҳорис ибн Ҳумота ибн Журайш/Жарш Ямандаги Ҳимяр қабиласидан эди. Онаси эса Ойша бинти ал-Муҳаззам бўлган[3].

Никоҳлари ва фарзандлари

Ҳинд бинти Авф тўрт марта турмушга чиққан ва камида тўққиз нафар фарзанд кўрганга ўхшайди.

Биринчи никоҳи

Унинг биринчи эри ал-Жаз’ий аз-Зубайдий бўлган. Тарихчи Табарий уларнинг никоҳидан бир нафар ўғил фарзанд дунёга келганини қайд этган:

  • Маҳмия ибн ал-Жазъий аз-Зубайдий[4].

У исломни биринчилардан қабул қилганлардан бўлиб, Ҳабашистонда 13 йил яшаган. 628-йилда Мадинага келганида Муҳаммад пайғамбар уни жамоат хазинабони этиб тайинлаган.

Иккинчи никоҳи

Ҳинд иккинчи маротаба ал-Ҳорис ибн Ҳазан ибн Жубайр ибн ал-Ҳазм ибн Рубия ибн Абдуллоҳ ибн Ҳилолга турмушга чиққан. У мансуб бўлган Бану Ҳилол Маккада яшаган араб қабиласи бўлган. Улар бой бўлишларига қарамай, Қурайш каби сиёсий қудратига эга эмас эди.

Ҳинд ва ал-Ҳориснинг камида тўрт нафар фарзанди бўлган:

  • Барра бинти ал-Ҳорис пайғамбар Муҳаммад унинг учинчи эри бўлган, Барра унга турмушга чиққанидан сўнг унга Маймуна деб эсм берилган[6].
  • Ас-Сойиб ибн ал-Ҳорис.
  • Қатн ибн ал-Ҳорис.

Учинчи никоҳи

Ҳинд бинти Авфнинг учинчи эри Хузайма ибн ал-Ҳорис ал-Ҳилолий бўлган. Ҳинд Хузаймадан бир қиз фарзанд кўрган:

  • Зайнаб бинти Хузайма ҳам Муҳаммад пайғамбарга турмушга чиққан. Вафот этгач, унинг дафн маросимига ака-укаларидан уч нафари келгани айтилади[7]. Маҳмия ўша пайтда Ҳабашистонда бўлгани учун унинг дафн маросимига ас-Сойиб, Қатн ва Авн келган бўлиши керак.

Тўртинчи никоҳи

Ҳинднинг тўртинчи эри Хасъам қабиласидан бўлган Умайс ибн Маъд ибн Тамим ибн ал-Ҳорис ибн Каъб ибн Молик эди. Бу никоҳдан уч фарзанд дунёга келган:

Ўгай фарзандлари

Ал-Ҳорис ибн Ҳазаннинг бошқа хотини Фахита бинти Амир ибн Муаттиб ибн Молик ас-Сақафийдан камида уч қизи бўлган[13]. Ҳинднинг бу никоҳдан ҳам ўгай фарзандлари бўлган:

  • Ғорра бинти ал-Ҳорис, шунингдек, Изза номи билан ҳам танилган бўлиб, Абдуллоҳ ибн Молик ал-Ҳилолийга турмушга чиққан[18][19].

Манбалар

  1. ↑ Тҳе энcйcлопаэдиа оф Ислам: препаред бй а нумбер оф леадинг Ориэнталисц. Брилл Арчиве, 1980 — 92-бет. ИСБН 90-04-06167-3. 
  2. ↑ Ал-Табари, Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук, вол. 39. Транслатед бй Ландау-Тассерон, Э. (1998). Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳетъс Cомпанионс анд Тҳеир Суccессорс, п. 201. Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
  3. ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, п. 193. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
  4. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  5. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  6. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, пп. 185, 201.
  7. ↑ Беwлей/Саад п. 82.
  8. ↑ Беwлей/Саад, пп. 196-199.
  9. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  10. ↑ Беwлей/Саад п. 199.
  11. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  12. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  13. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  14. ↑ Беwлей/Саад п. 195.
  15. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  16. ↑ Беwлей/Саад п. 196.
  17. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.
  18. ↑ Беwлей/Саад п. 196.
  19. ↑ Ландау-Тассерон/Табари, п. 201.