Hind boygasi
| Ҳинд бойгаси | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Судралиб юрувчилар |
| Оила: | Сувилонлар |
| Уруғ: | Бойгалар |
| Турлари: | Ҳинд бойгаси |
| Халқаро илмий номи | |
| Боига тригоната (Счнеидер, 1802) | |
Ҳинд бойгаси [1] ( лотинча: Боига тригоната) — сувилонлар оиласига мансуб заҳарсиз илонлар тури.
Ғарбий Туркманистон ва Марказий Эрондан ғарбда Ўрта ва Жанубий Осиёда кенг тарқалган, шарқда Бангладеш ва Шарқий Ҳиндистонгача, шимолда ғарбий ва шарқий Туркманистондан жанубда Шри-Ланкагача. Бироқ, тарқалиши мунтазам давом этмайди, балки 3 қисмга бўлинган: энг катта қисми Ўрта Осиёнинг жанубини, Эроннинг шарқий қисми ярмини, Афғонистонни, Покистонни, шарқда эса Ҳимолой тоғларининг жанубий этаклари бўйлаб шарқий Ҳиндистон ва Бангладешгача боради. Қаторнинг иккинчи қисми ғарбий Ҳиндистоннинг марказида жойлашган бўлиб, марказий Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий учигача етади. Учинчи қисм - Шри-Ланка оролларида тарқалган[2] .
Яшаш жойи
Қумли ва лойли чўлларда яшайди, буталар ва камёб ўсимликлари бўлган тепаликли қумларда, шувоқ ва шўр ботқоқлар билан қопланган тақирга ўхшаш тупроқларда, сийрак ўт-ўсимликлари ва буталар билан ўралган паст ўрмонларнинг тошли ёнбағирларида, жарларда учрайди.
Ҳаёт тарзи
Бундан илонлар тури асосан тунда фаол бўлади, Кундузи тупроқ ёриқларида, тошлар тагида, жарликлардаги қушлар уясида ёки кемирувчилар инида жон сақлайди, шунингдек, ўша ерда қишлайди. Дарахт ва томларда тез ўрмалай олади. Тахминан май ойида жуфтлашади. Июн–июл ойида 3–11 та тухум қўяди, боласи сентябр-октябрда тухумдан чиқади. Кичик қушлар ва калтакесаклар билан озиқланади.
2 та кичик тури мавжуд:
• Боига тригоната тригоната (СCҲНЕИДЕР, 1802)
• Боига тригоната меланоcепҳала (АННАНДАЛЕ, 1904)) — қора бошли бойга, айрим тадқиқотчилар томонидан алоҳида тур сифатида ажратилган.
Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда камдан-кам учрайдиган ноаниқ ва етарлича ўрганилмаган тур сифатида у 3-4 дала мавсумида бир марта кузатилган ягона намуналар орқали ма’лум бўлганлиги сабабли СССР Қизил китобига киритилган. Айни кунда Туркманистон ва Ўзбекистон Қизил китобларига киритилган. Репетек, Бадхиз ва Копетдоғ қўриқхоналарида муҳофаза қилинади.
Сони
Ўзбекистонда ушбу турнинг сони бўйича янги ма’лумотлар мавжуд эмас. Сурхондарё вилоятидаги саноқли топилмалар орқали ма’лум. Яширин ҳаёт тарзида яшайди, шунинг учун мазкур турни ҳисобга олиш ва сонини баҳолаш бўйича махсус усуллар ишлаб чиқиш лозим.
Чекловчи омиллар
Ерларнинг ўзлаштирилиши ва хонаки жониворларни ҳаддан ташқари кўп ўтлатиш.
Муҳофаза чоралари
Кўздан яширинадиган ва тунги ҳаёт кечирадиган жониворлар сонини мувофиқ баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, маҳаллий популясияларда сонини мунтазам ҳисобга олиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, ажраб қолган кичик тур шаклларининг таксономик мақомини аниқлаш, ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарда ушбу турни якка кўпайтириш гуруҳларини ташкил қилиш зарур[3].
Манбалар
- Тҳе Рептиле Датабасе: Боига тригоната (англ.)
- Ананьева и др., 2004.
- Папенфусс эт ал., 2010.
- ↑ Ананьева и др. 2004.
- ↑ Папенфусс эт ал., 2010.
- ↑ ҲИНД БОЙГАСИ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-08 санасида архивланган) Редбоок.уз
Адабиёт
- Ананьева Н. Б., Орлов Н. Л., Халиков Р. Г., Даревский И. С., Рябов С. А., Барабанов А. В.. Атлас пресмыкающихся Северной Евразии (таксономическое разнообразие, географическое распространение и природоохранный статус). СПб.: Зоологический институт РАН, 2004 — 131-бет. ИСБН 5-98092-007-2.
- Банников А. Г., Даревский И. С., Ищенко В. Г., Рустамов А. К., Щербак Н. Н.. Определитель земноводных и пресмыкающихся фауны СССР. М.: Просвещение, 1977 — 320, 321—322, 386-бет.
- Красная книга СССР: Редкие и находящиеся под угрозой исчезновения виды животных и растений. Том 1 / Главная ред. коллегия: А. М. Бородин, А.&нбсп;Г.&нбсп;Банников, В.&нбсп;Е.&нбсп;Соколов и др. — 2-е изд. — М.: Лесная промышленность, 1984. — С. 197. — 392 с.
- Жизнь животных. Том 5. Земноводные. Пресмыкающиеся, 2-е изд, М.: Просвещение, 1985.
Ҳаволалар
- Папенфусс Т., Шафиэи Бафти С., Шарифи М., Ананжева Н., Орлов Н. „Боига тригоната“ (эн). Тҳе ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс (2010). Қаралди: 2020-йил 18-сентябр.