Ҳинд лайлаги, Гонгал[1] (лотинча: Анастомус осcитанс) — лайлаклар оиласига мансуб қуш. У Ҳиндистон ва Шри Ланкадан Жануби-Шарқий Осиёгача бўлган тропик Жанубий Осиёда яшайди.

Ҳинд лайлаги
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Туркум: Лайлакдошлар
Оила: Лайлаклар
Турлари: Ҳинд лайлаги
Халқаро илмий номи
Анастомус осcитанс (Боддаэрт, 1783)
Ареал

Тавсиф

Ҳинд лайлаги асосан кулранг рангда бўлади. Кўпайиш мавсумида эса оқ рангда бўлиб, қанотлари ялтироқ қора ва думи яшил ёки бинафша рангга эга. Катта ёшли қушларда тумшуғининг пастки қисми қийшиқ камон шалкга эга бўлиб улар орасида очиқ жой мавжуд. Ёш қушларда бу бўшлиқ йўқ. Тумшуғининг кесувчи қирралари чўткага ўхшаш нозик тузилишга эга бўлиб, бу уларга чиғаноқ ва моллюскалар қобиғини яхшироқ ушлаб туриш имконини беради[2]. Думи ўн икки патдан иборат бўлиб, ўсимта бези мавжуд[3]. Узоқдан улар оқ лайлак ёки шарқона лайлак каби кўриниши мумкин. Калта оёқлари пушти-кулранг, наслдан олдин қизғиш тусга киради. Кўпаймайдиган қушларнинг ранги оқ ўрнига тутунли кулранг бўлади. Ёш қушлар жигарранг-кулранг ва жигарранг мантияга эга. Бошқа лайлакларга ўхшаб, Осиё лайлаклари ҳам кенг қанотли учувчи қуш бўлиб, у доимий парвоз учун иссиқ ҳаво термаллари орасида ҳаракатланади. Улар одатда гала бўлиб яшайди, лекин ёлғиз қушларни ҳам учратош мумкин. Ҳамма лайлаклар сингари бўйнини чўзиб учади. У лайлак учун нисбатан кичик ва 68 см баландликда (узунлиги 81 см) туради[4][5][6].

Озиқланиши ва ҳаёт тарзи

Ҳинд лайлаклари куннинг иссиқ қисмида термал ҳавода кўтарилади ва тез овқатланиш жойларига тушиш одатига эга. Гуруҳлар саёз сувда ёки ботқоқ ерларда бирга овқатланишлари мумкин. Улар асосан йирик моллюскалар, айниқса Пила турлари билан озиқланади ва улар тумшуғининг учи ёрдамида чиғаноқни танасидан ажратиб олади. Тумшуғининг пастки қисмининг учи кўпинча ўнгга бурилади. Ушбу учи моллюскаларнинг тешигига киритилади ва сув остида ҳам танасидан ажратиб ололади. Жердоннинг таъкидлашича, улар ҳатто кўзлари боғланган ҳолда ҳам моллюскаларни ушлай олишган. Катта моллюскаларни одатда тошга уриш орқали ёради, кичикроқ моллюскалар эса кўпинча бутунлай ютилади ёки майдаланади[7]. Улар сув илонлари, қурбақалар ва йирик ҳашаротлар билан ҳам озиқланади[8].

Тарқалиш

Кўпайиш даври ёмғирдан кейин, Ҳиндистон ва Непал шимолида июлдан сентабргача, жанубий Ҳиндистон ва Шри Ланкада эса ноябрдан мартгача бўлади[9]. Улар қурғоқчилик йилларида наслчиликни ўтказиб юборишлари ҳам мумкин. Улар кўпинча яримми сув остида бўлган дарахтларга (кўпинча Баррингтониа, Авиценниа ва Аcаcиа турлари) шох-шаббалардан қўпол уя қуради, одатда икки-тўрт дона тухум қўяди.

Фотосурат

Манбалар

  1. ↑ Бёме Р. Л., Флинт В. Е. Пятиязычный словарь названий животных. Птицы. Латинский, русский, английский, немецкий, французский / Под общ. ред. акад. В. Е. Соколова. — М.: Русский язык, РУССО, 1994. — С. 26. — 2030 экз. — ИСБН 5-200-00643-0.
  2. ↑ Госнер КЛ (1993). "Сcопате томиа: ан адаптатион фор ҳандлинг ҳард-шеллед прей?" (ПДФ). Wилсон Буллетин. 105 (2): 316–324.
  3. ↑ Беддард, Ф.Э. (1901). "Соме Нотес упон тҳе Анатомй анд Сйстематиc Поситион оф тҳе Cиcониине Генус Анастомус". Проcеэдингс оф тҳе Зоологиcал Соcиэтй оф Лондон. 70 (1): 365–371. дои:10.1111/ж.1469-7998.1901.тб08551.х.
  4. ↑ Али С, Риплей СД (1978). Ҳандбоок оф тҳе Бирдс оф Индиа анд Пакистан. Волуме 1 (2нд эд.). Неw Делҳи: Охфорд Университй Пресс. пп. 95–98.
  5. ↑ Бакер, ЭCС (1929). Тҳе Фауна оф Бритиш Индиа. Бирдс. Волуме 6 (2нд эд.). Лондон: Тайлор анд Франcис. пп. 333–334.
  6. ↑ Бланфорд WТ (1898). Тҳе Фауна оф Бритиш Индиа. Бирдс. Волуме 4. Лондон: Тайлор анд Франcис. пп. 377–378.
  7. ↑ Каҳл МП (1971). "Фоод анд феэдинг беҳавиор оф Опенбилл Сторкс". Жоурнал оф Орнитҳологй. 112 (1): 21–35. дои:10.1007/БФ01644077. С2CИД 1484358.
  8. ↑ Мукҳержеэ, Ажит Кумар (1974). "Фоод-ҳабиц оф wатер-бирдс оф тҳе Сундарбан, 24 Парганас Дистриcт, Wест Бенгал, Индиа-ИВ. Сторк, Теал, Моорҳен анд Cоот". Ж. Бомбай Нат. Ҳист. Соc. 71 (2): 188–200.
  9. ↑ Сундар, К. С. Гопи (2006). "Флоcк Сизе, Денситй анд Ҳабитат Селеcтион оф Фоур Ларге Wатербирдс Спеcиэс ин ан Агриcултурал Ландсcапе ин Уттар Прадеш, Индиа: Имплиcатионс фор Манагемент". Wатербирдс: Тҳе Интернатионал Жоурнал оф Wатербирд Биологй. 29 (3): 365–374. ЖСТОР 4132592.

Адабиётлар

  • Ричард Гримметт, Cарол Инскипп, Тим Инскипп: Бирдс оф Индиа, Пакистан, Непал, Бангладеш, Бҳутан, Сри Ланка анд тҳе Малдивес. Чристопҳер Ҳелм, Лондон 1998, ИСБН 0-691-04910-6