Ҳинд масжиди ёки Сузувчи масжид — Малайзиянинг Саравак штати Кучинг шаҳри Саравак дарёси соҳилида жойлашган масжид. Бино 2019-йил 1-март куни Саравакнинг собиқ губернатори Абдултоиб Маҳмуд томонидан расман очиб берилган[1].

Масжид
Ҳинд масжиди

Тарихи

Эски масжид биноси 1871-йил декабр ойида бир гуруҳ ҳинд мусулмонлар томонидан қурилган. Бино Чарлес Брооке бошқаруви даврида ҳукуматдан 60 Саравак доллари эвазига сотиб олинган ерда бунёд этилган. Бу ҳудуд ўша пайтда ҳинд мусулмонлари савдо маркази ҳисобланган, бугунги кунда эса Кучинг шаҳридаги Гамбир ва Ҳиндистон кўчалари жойлашган ҳудудни қамраб олган[2]. Эски бино ҳозирги кунга қадар Гамбир кўчасидаги мато ва зираворлар дўконлари орасида сақланиб қолган. Маҳаллий аҳоли уни Тамби масжиди (Масжид Тамби) деб атайди[3]. Масжидни таъмирлаш ва яхшилаш ишларини амалга оширишда тўрт нафар шахс: жаноб Тҳамбй Абдуллоҳ, Катҳер Маидеэн, Кадер Басаҳ ва Саид Муҳаммад муҳим рол ўйнаган[4].

Эски масжид ўрнига сузувчи масжид қуриш лойиҳаси 2016-йилда бошланган[5]. Янги масжид қурилишига 21 миллион Малайзия ринггити сарфланган бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 1 600 нафар намозхонни сиғдира олади[6].

Манбалар

  1. ↑ Руснан Мустафа.. „Мерcу кесатуан уммаҳ“ (мс). Утусан Борнео (2019-йил 9-март). 2026-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Давид, М. К.; Деалwис, C. (2009). "Реасонс фор Ассимилатион: Фоcус он тҳе Индиан Муслимс ин Кучинг, Малайсиа". Мигратион & Этҳниc Тҳемес 25. 
  3. ↑ Линг Ҳуи; Лиан Ченг „Аwаитинг тҳе ребиртҳ оф а ҳисториcал иcон: Олд Масжид Бандар Кучинг то рисе агаин“. ДаякДаилй (2021-йил 28-март). 2025-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Руди Аффенди кҳалик.. „Масжид Индиа ди Кучинг ада 27 премис сеwа“ (мс). Берита Ҳариан (2017-йил 17-апрел). 2020-йил 29-январда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Запҳне Пҳилип. „Масжид терапунг ди Кучинг сиап пада 2018“ (мс). Медиа Пермата (2019-йил 6-апрел). 2025-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Флоатинг мосқуэ латест аттраcтион ин Кучинг“. Тҳе Борнео Пост (2019-йил 18-март). 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган.