Ҳинд қоплони (лотинча: Пантҳера пардус фусcа) – Ҳиндистон яриморолида яшовчи қоплоннинг кенжа тури. Тур яшаш жойларининг йўқолиб бориши, парчаланиши ва браконерлик туфайли ИУCН Қизил рўйхатида заиф турлар рўйхатига киритилган[1].

Ҳинд қоплони
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Мушуксимонлар
Уруғ: Пантералар
дфгбгв
Турлари: Қоплон
Бинар номи
Пантҳера пардус фусcа
(фбдф)

Ҳинд қоплонлари Ҳиндистон ярим оролида яшайдиган энг катта мушуклардан биридир.

2014-йилда Ҳиндистонда қоплонларни рўйхатга олиш ўтказилган, ўрганилган ҳудудларда тахминан 7,900 та ва бутун мамлакат бўйлаб тахминан 12,000 дан 14,000 та гача леопард рўйхатга олинган[2].

Умумий хусусиятлари

Ҳинд қоплонининг оёқ-қўллари кучли, думи узун, қулоқлари қисқа. Тумшуғи кенг ва кўзлари сарғиш-кулранг.

Ҳинд қоплонлари браконерлик ва ноқонуний савдо каби ҳолатлар настижасода йўқолиб бормоқда. Шунингдек, яшаш ҳудудлари йўқолиш ва парчаланиш хавфи остидадир.

Ўлчамлари

Эркак ҳинд қоплонларининг тана узунлиги 127-142 см, думининг узунлиги 76-91 см, вазни эса 50-77 кг. Урғочилари кичикроқ, ўлчами 104-117 см, дум узунлиги 76-88 см, вазни эса 29-34 кг ни ташкил этади.

Яшаш ҳудуди

Нагараҳол миллий боғидаги қоплон

Ҳинд қоплонлари Ҳиндистон, Непал, Бутан ва Покистоннинг айрим ҳудудларида кенг тарқалган. Вақти-вақти билан қоплонлар Бангладешга, Силхет ўрмонларида учрайди. аммо у ерда яшашга яроқли популяциялар учрамайди. Қоплонлар ҳам тропик, ҳам мўтадил ўрмонларда ва ҳатто шимолий игнабаргли ўрмонларда яшайди.

Ҳинд қоплонлари тарқалиш ҳудудининг табиий чегаралари ғарбда Ҳинд дарёси, шимолда Ҳимолай, Ганга дарёси делтаси ва шарқда Брахмапутра дарёсининг қуйи оқими билан чегараланади.

Ҳиндистон, Хитой ва Непал ўртасидаги қоплон териси ва тана қисмлари савдоси популяция учун катта хавф туғдирмоқда.

Ҳиндистондаги сони

2015-йилдаги рўйхатга олиш маълумотларига кўра Ҳиндистонда 7910 та қоплон мавжуд. Мамлакат бўйлаб 12 000 дан 14 000 гача қоплон яшаши тахмин қилинган[2]. 2020-йил ҳолатига кўра, Ҳиндистондаги йўлбарслар яшайдиган ўрмон ҳудудларида қоплонлар сони 12.172-13.535 тани ташкил қилган[3].

Ҳиндистон штатлари бўйича леопард популяцияси
Штатлар Леопардлар сони (2015)
Андхра-Прадеш 343
Бихар 98
Чхаттисгарх 846
Гоа 86
Гуджарат 1395
Джаркханд 46
Карнатака 1783
Керала 650
Мадхя-Прадеш 3421
Махараштра 1690
Одиша 760
Тамилнад 868
Уттар-Прадеш 316
Уттаракханд 839

Хулқ-атвори ва экологик ҳолати

Қоплон ўлжаси билан

Қоплон тунги ҳайвон, кундузи эса асосан дарахтларда дам олади[4]. Дарахтларда яхши югуради. Қуруқликда ҳинд қоплони 58 км/соатдан юқори тезликка эриша олади, 6 м узунликка, 3 м баландликка сакрай олади[5]. Қоплон миёвлаши, хириллаши ва бўкириши мумкин.

Эркаклар тахминан 48 км², урғочилари эса 17 км² ҳудудни эгаллайди.

Ҳинд қоплонининг озуқаларига: экса, ҳинд самбари, нилгай, ёввойи чўчқа, гулман, қора бўйинли қуён, ҳинд товуси кабиларни киритиш мумкин.

Кўпайиши

Эструс сикли 46 кун, эструс 6-7 кун давом этади, ҳомиладорлик 90-105 кун давом этади. 2 та дан 4 та гача болалайди[6]. Урғочилар ўзлари ясаган уяда болалайдилар. Болалари туғилгандан кейин тўрт-тўққиз кун очилган кўзлари ёпиқ ҳолда туғилади.

Ёш қоплонларнинг мўйнаси катталарникига қараганда узун ва қалинроқ, ранги оч ва доғлари кулранг бои’лади. Уч ойлигида мушукчалар оналари билан ов қилишни бошлайдилар. Бир ёшда ўзлари ов қиила бошлайди, аммо 18-24 ойгача онаси билан бирга яшайдилар.

Қоплон 12-19 йилгача яшаши мумкин[7].

Қоплонга бўлган таҳдид

Ҳинд қоплонлари учун энг катта таҳдид браконерлик ва ноқонуний савдодир. Улар, шунингдек, яшаш жойларини йўқотиш ва парчаланиш хавфи остида.

Браконерлик

Ҳиндистон, Хитой ва Непал ўртасидаги леопард терилари ва тана қисмлари савдоси аҳоли учун катта хавф туғдирмоқда.

Непалда ҳар йили 40 дан ортиқ леопард ўлдирилади, 2002-йилдан 2008-йилгача 243 та леопард ўлдирилган[8][9].

Хитой ва Тибетда ҳар йили 130 га яқин леопард ўлдирилади, 1999-йилдан 2005-йилгача 774 дан ортиқ леопард ўлдирилган[8][9].

Сақланиши

Дарахт устидаги леопард

Пантҳера пардус CИТЕС И иловасида келтирилган. Ҳинд қоплонлари Ҳиндистон, Бутан ва Непалда ҳимоясиз ҳисобланади, аммо Покистонда хавф остида.

Ҳиндистонда бир нечта қоплонларни асраш марказлари мавжуд, масалан, Жуннардаги Маникдоҳ Қоплон Қутқарув Маркази[10], аммо бундан-да кўпроқ қутқарув ва реабилитация марказлари ташкил қилиш режалаштирилган[11].

Одамларга ҳужум қилиши

Қоплонларнинг инсонларга ҳужуми ҳудуд ва даврга қараб фарқланади. Ҳинд қоплони популяциясининг аксарияти Ҳиндистон ва Непалда яшайди. Инсонларга қилинган ҳужумлар фақат шу мамлакатларда мунтазам равишда қайд этилади[12].

1920-йилларда Шимолий Ҳиндистонда, Рудрапраяг туманида қоплон 8 йил ичида 125 кишини ўлдирган. У бутун дунёга машҳур бўлиб, ҳозирча овчиларнинг барча ҳийлаларини четлаб ўтган.

Манбалар

  1. ↑ Стеин, А.Б.; Атҳрея, В.; Гернгросс, П.; Балме, Г.; Ҳенсчел, П.; Карантҳ, У.; Миқуэлле, Д.; Ростро, С. (2016). "Пантҳера пардус". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2016: э.Т15954А102421779. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/15954/102421779. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Амит Бҳаттачаря / ТНН / Упдатед: Сеп 7, 2015, 08:58 Ист. „Финаллй, Индиа гец а cоунт оф иц леопард нумберс: 12,000-14,000 - Тимес оф Индиа“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа. 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  3. ↑ Жҳала, Й.В.; Қуреши, Қ.; Ядав, С.П. (2020). Статус оф леопардс ин Индиа, 2018. Течниcал Репорт ТР/2020/16 (Репорт). Неw Делҳи анд Деҳрадун: Натионал Тигер Cонсерватион Аутҳоритй, Говернмент оф Индиа анд Wилдлифе Институте оф Индиа. 
  4. ↑ Жердон, Т. C. (1874).
  5. ↑ „Анимал бйтес – Пантҳера пардус“. Сеа Wорлд. 2008-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  6. ↑ Эатон, Р. Л. (1977).
  7. ↑ „Леопард (Пантҳера пардус); Пҳйсиcал чараcтеристиcс анд дистрибутион“. Cомпаративе Маммалиан Браин Cоллеcтионс. 2011-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Банкс, Д., Лаwсон, С., Wригҳт, Б. (эдс.) (2006).
  9. ↑ 9,0 9,1 Банкс, Д. (2004).
  10. ↑ „Маникдоҳ Леопард ресcуэ cентре то гет фаcелифт“ (2013). 2022-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  11. ↑ „Канпур зоо то пропосе леопард ресcуэ cентре - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа. 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  12. ↑ Маскей, Т. М.; Бауэр, Ж.; Cосгрифф, К. (2001). Виллаге чилдрен, леопардс анд cонсерватион. Паттернс оф лосс оф ҳуман ливе тҳроугҳ леопардс (Пантҳера пардус) ин Непал (Репорт). Катҳманду, Непал: Департмент оф Натионал Паркс анд Wилдлифе Cонсерватион/Сустаинабле Тоурисм CРC. 

Ҳаволалар