Ҳинд тиллари, ҳинд-орий тиллари — ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб, қад. ҳинд тилидан келиб чиққан генетик қариндош тиллар гуруҳи; дари тиллари ва эрони тиллар билан биргаликда мазкур оила таркибидаги ҳинд-эроний тиллар тармоғини ташкил этади. Ҳозирги даврда Ҳинд тиллари Ҳиндистоннинг шимолий ва марказий ҳулудларида (ҳиндий, урлу, бенгал. панжоби, маратҳий, гужарот, ория. ассом, синдҳи ва бошқа тиллар). Покистонда (урду, панжоби, синдҳи ва бошқалар), Бангладешда (бенгал).

Шри Ланка (сингал) ва Малдив Республикасида (малдив) тарқалган. Ушбу минтақадан ташқарида тарқалган лўли тоши ҳам Ҳинд тиллари гуруҳига мансубдир. Умуман, 90 дан ортиқ жонли тил ва лаҳжаларда 800 млн.га яқин киши сўзлашади (ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталари).

Ҳинд тиллари тарихи асосан 3 даврга бўлинади: энг қад. (тахминан милоддан аввалги ХИИ асрдан бошланади), ўрта (милоддан аввалги 1-минг йилликнинг ўрталаридан) ва янги давр (милодий Х асрдан кейин бошланган). Ушбу даврлар Ҳинд тилларининг дастлабки синтетикфлектив ҳолатидан аста-секин фонетик-морфологик ўзгаришлар натижасида аналитик воситаларнинг, агглютинатив тизимнинг пайдо бўлиши билан фарқланиб туради.

Замонавий Ҳинд тиллари 20 дан ортиқ йирик тилларни ва баъзан бир-биридан жиддий фарқ қилувчи кўплаб лаҳжаларни қамраб олади. Бу тилларнинг дастлабки таснифини ХИХ асрнинг 80-йилларида немис олими А. Ф. Р. Хёрнле таклиф этган ва ХХ асрнинг 20-йилларида инглиз-ирланд олими Ж. А. Грирсон лисоний нуқтаи назардан ишлаб чиққан. Унга кўра, Ҳинд тиллари „ташқи“, „ички“ ва оралиқтилларга фарқланади. Ҳинд тилшунослари кўпинча ҳинд олими С. К. Чаттержий таснифига риоя қиладилар. Ушбу таснифда Ҳинд тиллари, Ж. А. Грирсон таснифидан моҳияган фарқ қилмаган ҳолда, шим., ғарбий, марказий, шарқий, жанубий гуруҳчаларга бўлинади. Ҳиндистондан ташқарида бўлган лўли, пария (Тожикисгонлаги лаҳжа), сингал, малдив ва бошқа тилларга маҳаллий тилларнинг бирмунча таъсири сезилади.

Ҳинд тиллари лексикасида 3 қатлам: санскритча сўзлар; санскритча бўлмаган, маҳаллий сўзлар ва араб, форс, инглиз ва бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар қатлами фарқланади.

Ҳинд тиллари тарихан браҳми асосида шаклланган кўплаб алифболардан (мас, деванагари, гурмукҳи ва бошқалар) фойлаланади (қаранг Ҳинд ёчуви). Ҳиндистоннинг шимолий ва шим.-ғарбидаги айрим тиллар (урду, сиидҳи) уларга мослаштирилган араб-форс графикасидан фойдаланади. Ҳиндий, урду, бенгал, маратҳий, панжоби, сингал каби Ҳинд тилларида бой адабиёт яратилган. Ҳинд тилларини ўрганишда кўплаб рус ва европа олимлари қатори О. Н. Шоматов, Т. Х. Холмирзаев, А.Иброҳимов ва бошқа ўзбек олимлари ҳам самарали тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Тошкент давлат шарқшунослик институти мазкур тилларни ўрганувчи асосий марказлардан бирига айлангани.

Адабиёт

  • Зограф Г. А., Язики Индии. пакистана, Сейлона и Непала, М.. 1960; Чаттерджи С. К., Введенис випдоаринское язикознание, пер. с англ., М., 1977; Зограф Г. А., Язмки Южной Азии, М., 1990; шоматов О. Н., Жанубий Осиё тилларига кириш, 1—3-қисмлар, Т., 2002—04.

Озод Шоматов.