Hind yozuvi
Ҳинд ёзуви — Жануби-Шарқий Осиёдаги ёзувлар гуруҳи. Бу ёзувлар келиб чиқишидаги умумийлик ва алифболари тузилишидаги ягона принсип жиҳатидан бир-бири билан боғланган. Ҳинд ёзуви кўринишлари Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Непал ва Шри-Ланка давлатларидан ташқари уларга қўшни бўлган ҳудудларда ҳам тарқалган (шимолда — Тибет ва Марказий Осиёдан Мўғулистонгача; жанубда — Бирмада, Ҳиндихитой ярим оролида ва Индонезияда). Ҳинд ёзувининг бу ҳудудларга кириб бориши шу жойларда буддавийлик дини ва адабиётининг тарқалиши билан (асосан милодий 1-минг йилликда) боғлиқ. Ҳинд ёзуви ўнлаб кўринишларга эга. Шулардан муҳимлари қуйидагилар: Ҳиндистоннинг ўзида Мохенжо-Даро, Хараппа ва бошқа жойлардан топилган милоддан аввалги 3-2-минг йилликларга тааллуқли иероглифик ёзув.
Ҳинд ёзуви - Жанубий ва Жан.Шарқий Осиёда тарқалган, келиб чиқишидаги умумийлик ва алифболари тузилишидаги ягона (фонетик) тамойилга кўра ўзаро боғлиқ кўплаб ёзувлар гуруҳи. Ҳинд ёзуви кўринишлари Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Непал ва Шри Ланканинг ўзидан ташқари уларга қўшни ҳудудларда — Тибет ва Марказий Осиёда, Бирмада, Ҳиндихитой ярим ороли ҳамда Индонезияда ҳам тарқалган. Ҳинд ёзувинингасосан милодий 1-минг йилликда Ҳиндистонга чегарадош мамлакатларга кириб келиши бу ҳудудларга будда дини ва адабиётининг тарқалиши билан боғлиқ. Ҳинд ёзувининг кўринишлари сони 20—30 та оралиғида бўлиб, жадвалда уларнинг баъзи муҳимлари-гина кўрсатилди.
Ҳиндистонда ёзув камида 5 минг йиллик тарихга эга. Дастлаб ўқилган ёдгорликлар (милоддан аввалги ИИИ асрга мансуб) кейинги ёзувлар учун асос бўлган бўғинли браҳми ёзувида битилган бўлиб, бу ёзув чапдан ўнгга қараб ёзилган. Ҳиндистоннинг шим.-ғарбида милоддан аввалги ИИИ асрдан милодий В асргача браҳми билан бир қаторда кҳарўштҳи ёзуви ҳам мавжуд бўлган, лекин кейинчалик секин-аста браҳми томонидан сиқиб чиқарилган. Браҳми ёзувининг илк ёдгорликларидаёқ унинг маҳаллий кўринишлари ажрала бошлайди. кейинчалик улар асосида Ҳинд ёзувининг 3 асосий; шим., жанубий ва жануби-шарқий тармоғи шаклланади.
Алифбо ҳарфлари қатъий вертикал ва горизонтал чизиқлардан бурчак ҳосил қилиб ёзиладиган шимолий тармоққа қуйидаги ёзувлар киради: 1) ВИ—Х асрларда Марказий Осиёда санскрит, сак ва бошқа тиллардаги матнларни ёзиш учун қўлланган гупта ёзуви; 2) ВИИ асрдан ҳозирги гача бир неча кўринишда ишла-тилган тибет ёзуви;3) ВИИ—ВИИИ асрларда шаклланган ва Х—ХИ асрлардаги қўлёзмаларда қайд этилган н а г а р и ёзуви; унинг кейинги даврдаги шакли — деванагари Шимолий Ҳиндистондаги асосий ёзувга айланади, ҳиндий, маратҳий ва бошқа тилларда, санскритча матнларни ёзиш ва нашр этишда қўлланади; 4) ВИИИ асрдан Кашмирда ишлатиладиган шарада ёзуви; 5) ХИИ асрдан Непалда қўлланган ва ҳозирги кунларда деванагари томонидан сиқиб чиқарилаётган невари ёзуви; 6) ХВ асрда шаклланган ва бенгал, ассом, санскрит тилларида қўлланадиган б е н -гал ёзуви; 7) бошқа алифболардан ҳарфлар устидаги горизонтал чизиқ ўрнига ёй шакли қўлланиши билан фарқ қиладиган о р и я ёзуви; 8) нагарининг курсив шаклидан келиб чиқ-қан ва ҳарфлар устида чизиқнинг йўқлиги билан ажралиб турадиган гу-жарот ёзуви; 9) ХВИ асрда сикҳлар томонидан жорий этилган панжоб ёзуви — гурмукҳи. Булардан ташқари, турли ёзишмаларда, савдо ва иш юритиш соҳаларида ишлатиладиган кайтҳий (ҳиндий тили тарқалган жойларда), маҳажаний (Ражастҳан штатида ва шу ердан чиққан савдогарлар орасида); ланда (Синд ва Пан-жобда), мўдий (Маҳараштрада) ва бошқа ёзув турлари мавжуд.
Ҳинд ёзувининг жанубий тармогига В—ВИ асрдан шаклланган, бироқ қўлёзмаларда ХВИ асрдан бошлаб қайд этилган грантҳа ёзуви (санскритча матнларни ёзиш учун қўлланган) ҳамда жанубий Ҳиндистондаги замонавий 4 адабий тил — каннада, телугу, малаялам ва тамил тилларидаги матнларни ёзишда қўлланадиган алифболар киради. Бу тармоқдаги ёзувлар ҳарфларнинг ду-малоқ шаклда ёзилиши билан ажралиб туради.
Ҳинд ёзувининг жануби-шарқий тармоги Ҳиндистондан ташқарида ва асосан қад. -пали ёзуви асосида шаклланган син-гал, кхмер, лаос, тай ёзувларини, шунингдек, Ҳиндихитой ва Индоне-зиядаги эски ёзувларни қамраб олади.
Мазкур ёзувларнинг шакли шамойилидаги ўхшашлик улар қўлланадиган тилларнинг фонологик жиҳатдан ўхшашлигини англатмайди. Мас, деванагари ёзуви қиндий тилига нис-батан ҳарф-товуш ёзуви ҳисобланса-да, бошқа кўпчилик тилларда фонема ва графема ўртасидаги нисбатнинг у ёки бу даражада бузилганлиги кузатилади.
Ҳарфлар
Ундошлар
क ка / кə / ख кҳа / кʰə / ग га / гə / घ гҳа / гʱə / ङ ṅа / ŋə / च cа / cə/ छ ча / cʰə / ज жа / ɟə / झ жҳа / ɟʱə / ञ ñа / ɲə / ट ṭа / ʈə / ठ ṭҳа / ʈʰə / ड ḍа /ɖə/ ढ ḍҳа / ɖʱə / ण ṇа / ɳə / त та / т̪ə / थ тҳа / т̪ʰə / द да / д̪ə / ध дҳа / д̪ʱə / न на / нə / प па / пə / फ пҳа / пʰə / ब ба / бə / भ бҳа / бʱə / म ма / мə / य я / жə / र ра / ɾə / ल ла / лə / व ва / ʋə / श śа / ʃə / ष ṣа / ʂə / स са / сə / ह ҳа / ɦə /
Қўшимча ундошлар
क़ қа / қə / ख़ к͟ҳа / хə / ग़ ġа / ɣə / ज़ за / зə / य़ зҳа / ʒə / ड़ ṛа / ɽə / ढ़ ṛҳа / ɽʱə / फ़ фа / фə /
Унлилар
अ а/ə/или/ä/ क /ка/;
आा ā/ä/ का /кā/;
इि и/и/ कि /ки/;
ईी ī/и/ की /кī/;
उु у/у/ कु /ку/;
ऊू ū/у/ कू /кū/;
ऋृ ṛ/ṛ/ कृ /кṛ/;
ॠॄ ṝ/ कॄ /кṝ/;
ऌॢ ḷ/ḷ/ कॢ /кḷ/;
ॡॣ ḹ/ḷ/ कॣ /кḹ/;
एे э/э: / के /ке/;
ऐै аи/əи/ или /аи/ कै /каи/;
ओो о/о: / को /ко/;
औौ ау/əу/или/ау/ कौ /кау/;
Бошқа белгилар
ँ कँ /кам̩/ Анунасика ं /ан̩/ कं /кан̩/ Анусвара ः /аҳ̩/ कः /каҳ̩/ Висарга ् क् /к/ Вирама ॅ /?/ ऑ /?/
Сонлар
0०, 1१, 2२, 3३, 4४, 5५, 6६, 7७, 8८, 9९.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |