Hindiston (asar)
"Ҳиндистон", "Таҳқиқ молил ҳинд мин маъкула мақ-була фил-ақл ав марзула" ("Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сигмайдиган таълимотларини аниқлаш китоби") — Берунийнинг тарихий асари. 1030-йилда Ҳиндистон халқлари тарих турли соҳалари (аниқ фанлар, адабиёт, фалсафа, элшунослик, география, этнография, қонун ва урф-одатлар, дин, дипий ривоятлар, ҳинд ёзувининг турлари ва бошқалар)га бағишлаб араб тилида ёзилган. Асар 80 бобдан иборат. Беруний ўз асарида бизгача етиб келмаган санскритда ёзилган кўпгина ман-балардан фойдаланган. Бу асар Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан юксак баҳоланган. "Ҳ."нинг арабча матни 1887-йилда, унинг инглизча таржимаси 1888-йилда немис олими Э.Захау томонидан Лондонда нашр этилган. 1958-йил "Ҳ."нинг арабча матни Ҳайдарободда, 1963-йилда рус тилида, 1965-йил ўзбек тилидаги таржимаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида нашр этилган. Асар ҳинд маданияти тарихини ёри-тишда муҳим манба ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |