Hindiston matbuoti
Вақтли матбуот нашрлари сонининг ўсиб бориши бўйича Ҳиндистон дуёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мамлакат ҳудудида 49 минг 145 номда газета ва журналлар чоп этилади. Чунончи, ўтган асрнинг охирги йилларида уларнинг сони 46 минг 655 тани ташкил қилган бўлса, бугунга келиб, қисқа вақт ичида улар сони 5,34 фоизга кўпайган. Ҳиндистон матбуоти учун кўп тиллилик хос бўлиб, мамлакат ҳудудидаги матбуот нашрлари 100дан зиёдроқ тилларда чоп этилади. Вақтли нашрларнинг энг кўпи – 19.865 таси ҳиндий тилида, 7.715 таси инглиз тилида, 2.848 таси урду тилида чиқарилади. Кундалик газеталар кашмир тилидан ташқари Ҳиндистоннинг қарийб барча тиллари (диалектлари)да нашр қилинади. Вақтли матбуот мамлакатнинг барча штат ва ҳудудларида чиқади. Кундалик газеталарни чиқариш бўйича Уттар Прадеш штати етакчилик қилади. ХХИ асрнинг дастлабки йилларида ҳинд газеталарининг умумий адади 12 миллиардни ташкил қилган[1]. Мамлакатда ҳозирга қадар ОАВ орасида матбуот ўз етакчилигини қўлдан бермай келмоқда. Матбуот нашрларининг характери турлича бўлиб, улар ҳар хил ижтимоий, миллий, иқтисодий компаниялар билан бир қаторда айнан матбуот учун ихтисослашган йирик ташкилотлар ёрдамида ҳам чиқади. Жумладан, “Индиан Неwспапер Соcиэтй” (ИНС - “Ҳинд газеталалари жамияти”) томонидан мамлакат миқёсида 733 та матбуот нашри чоп этилади. Улардан 338 таси кундалик, 105 таси ҳафталик, 56 таси ҳафтада 2 маротаба, 54 та ойлик нашрлар ва яна бошқа турдаги нашрлар. Унинг газеталари орасида энг йириги ва машҳури “Индиан Тодай” (“Бугунги Ҳиндистон”) 410,055 ададга эга[2].
Ҳиндистон матбуот нашрлари
Ҳиндистондаги энг йирик матбуот нашрларига қуйидагиларни киритиш мумкин (ададлар1996-йил маълумоти): “Молянан Монашара” - 811.639 нусха “Гужарот Самачар” - 680.517 нусха “Таймс оф Индиа” - 988.676 нусха “Сандин” - 537.083 нусха “Санди Таймс” - 1.090.453 нусха. “Ҳинду” - 536.438 нусха. “Ананда Базар Патрике” - 503.604 нусха [2, 4].
Ҳиндистон радиотелевидениеси
Ҳиндистон қарийб 70 % аҳолиси саводсиз бўлган мамлакат ва бу албатта мамлакатда радио ва телевидениенинг ролини пасайтирмайди. Ҳиндистонда 48 тадан ортиқ радиостансиялар мавжуд бўлиб, улар турли маҳаллий ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб, ўша ҳудудлар учун нисбатан асосий бўлган 80 дан ортиқ диалектда ўз дастурларини узатади. Умум Ҳиндистон радиоси янгиликлар, турли мавзудаги суҳбатлар, қишлоқ аҳолиси учун махсус эшиттиришлар, мунозаралар, мусиқий, адабий ҳамда болаларга бағишланган эшиттириш дастурлари билан мамлакатда машҳур. Калкутта, Бомбей, Мадрас ва Деҳли каби марказий шаҳарларда бир қатор тижорий радиоканаллар ҳам фаолият кўрсатишади. Улар дастурларининг асосини рекламалар ҳамда хорижий аудиторияга мўлжалланган дастурлар муҳим ўрин эгаллайди [3]. Ҳиндистонда илк телестансия 1959-йилнинг 15-сентябрида очилган. 1960-70 йилларда Деҳли ва Бомбейда, 1974-йилга келиб Мадрас, Калкутта ва Канпурда телемарказлар бирин-кетин ишга тушди. Телевидение нодавлат ташкилот мақомини ола бошлади. 1976-йилнинг апрелидан давлат телевидениеси умумҳиндистон радиосидан ажралиб чиқди ва “Дурдаршан” деб номлана бошлади. Сўнгги йилларда мамлакатдаги мавжуд оммавий саводсизликни камайтириш ва бу йўлда юзага келиши мумкин бўлган ахборот тақчиллигининг олдини олиш мақсадида 1980-90 йилларда телевидение соҳасида жиддий ижобий ўзгаришларни амалга оширишга эришилди. Мазкур ўзгаришлар телевидение соҳасига давлат маблағи билан бирга хусусий сармояларни жалб этишни йўлга қўйиш ва провард натижада янги техник-технология ва кадрлар малакасини ошириш масалаларининг осон ҳал бўлгани билан изоҳланади [4]. Ҳиндистон телевиденияси фаолияти ва дастурларини мамлакат бўйлаб тез тарқалишига бир қатор жиддий тўсиқлар мавжуд. Булардан бири ақолининг қарийб 70 фоизи қишлоқ жойларида яшайди ва кўпчилик қишлоқлар электрлаштирилмаган ёки электр таъминоти борасида қали ҳам жиддий камчиликлар бартараф этилмаган. Ҳозирги вақтда Ҳиндистон телевидениясидаги дастурларнинг учдан бир қисми дам олиш, 20-25 %и маърифий, 20 %и ахборот ва қолгани ижтимоий ва бошқа жиддий масалаларга бағишланган [6].
Манбалар
- ↑ Вестник. Москва: Журналистика, 2006.
- ↑ „Индиан Магазинес, Жоурналс анд Периодиcалс“. W3неwспаперс. Қаралди: 7-декабр 2022-йил.