Hindiston tabiati
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Ҳиндистон қирғоқлари кам парчаланган, паст, қумли. Асосан, Ҳиндистон ярим ороли ва Ҳиндгангтекислигида жойлашган; Ҳимолай ва Қорақурум тоғларининг бир қисмини ўз ичига олади. Ҳиндистон ҳудудининг 3/4 қисми текислик ва ясситоғлик. Ҳиндистон ярим оролнинг деярли ҳаммасини Декан ясситоғлиги эгаллаган (шарққа томом 900 м дан 300 м гача пасайиб боради). Ҳиндистон ярим орол шимолида аллювиал Ҳиндганг текислиги жойлашган. Ер схаридаги энг баланд тоғ тизмаси – Ҳимолай (Ҳ.да баландлиги 8126 м, Нангапарбат тоғи) ва Қорақурум тоғлари Ҳиндистонни шимолдан тўсиб туради. Ҳиндистонда фойдали қазилмалардап тошкўмир, темир рудаси, титан, олтин, табиий газ, марганец, , боксит, олмос, қимматбаҳо тошлар, мис, нефт, слюда, қўрғо-шин конлари бор. Иқлими, асосан, тропик иқлим, шимолда тропик мус-сонли иқлим. Июн – октябрда иссиқ ва нам, ноябр— февралда қуруқ, салқин, март – майда жуда иссиқ ва қуруқ иқлим. Нам мавсумда йиллик ёғиннинг 70—90% ёғади. Йиллик ёғин Ғарбий Гат ва Ҳимолай тоғларининг шамолга рўпара ём бағирларида 5000—6000 мм, Шиллонг платосида 12000 мм (Ер юзидаги энг серёғин жой), Ҳиндганг текислигида 100 мм, Ҳиндистон ярим оролнинг марказий қисмида 300—500 мм. январнинг ўртача температураси текисликларда 15° (шимолда), 27° (жанубда), май ойиники ҳамма жойда 28—35°, айрим вақтларда 48°. Тоғларда ўртача температура январда – Г, —8°, июлда 18—23°. Асосий дарёлари: Ганг, ирмоғи Жамна, Ҳинд (ғоқори оқими), Брахма-путра (қуйи оқими), Нармада, Года-вари, Кришна. Дарёлари ёзда серсув (муссон ёмғирлари даврида тошади), суғоришда кенг фойдаланилади, айримларида кема қатнайди. Тупроқлари Ҳ. ҳудудининг аксари қисмида қизил, Декан ясситоғлигида қора, Ҳиндганг текислиги ва денгиз бўйи пасттекисликларида жигарранг тупроқ. Ҳимолай тоғлари ём бағрида тоғ-жигар ранг, сариқ, тоғ қўнғир-ўрмон. подзол, тоғ-ўтлоқи тупроқлар пастдан юқорига алмашиниб боради. Ўсимликлардан акация, бамбук, кокос ва хурмо палмаси кенг тарқалган. Мамлакатнинг 25% ўрмон. Ҳимолай тоғлариниш қуйи ён бағирларида терак, юқорида тик, сандал, ҳимолай кедри, қорақарагъай, оққарағай ўсади. Ғарбий Гат тоғлари ён бағри, Ганг ва Брахмапутра дел-талари, Шарқий Ҳимолай тоғ олди доим яшил ўрмонлардан иборат. Ҳ.да ўсимликларминг 21 минг тури тарқалган. Унда Ер юзида мавжуд бўлган барча ўсимликнинг ярмидан кўпини учратиш мумкин. Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг 350 тури, қушларнинг 1600 дан зиёд тури бор. Ҳиндистон ҳудудида фил, маймун, каркидон, шер, қоплон, йўлбарс, мангусг ва б. ҳайвонлар яшайди, иломнинг деярли барчатури мавжуд. Мамлакатда 75 миллий боғ ва 420 дам ортиқ қўриқхона мавжуд. Иирик миллий боғлари: казиранга, Манас, Дачиган, Дадва, „Гуллар водийси“ (УттарПрадеш), Сариска ва б.
Манбалар
Ҳаволалар
| Ҳиндистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |