Ҳиндистоний, ҳиндавий -ўрта асрларда Деҳли, Агра, Маратҳи ҳудудларида мавжуд бўлган кҳари бўли ("соф", тоза шева") лаҳжалари асосида шаклланган халқ-сўзлашув тили. Бутун Шимолий ва қисман Марказий ва Жанубий Ҳиндистонда миллатлараро алоқа тили сифатида ривожланган. Ҳ.да сўзлашувчилар 250 млн. кишига яқин (ўтган асрнинг охири). Жанубий Ҳиндистонда бу тил "дакҳиний" ёки "жан. Ҳ." деб аталади. Ҳ., ўзи адабий тил сифатида шаклланмаган бўлса-да, 2 ёзма адабий тилга — урду ва ҳиндий (адабий ҳинд)га асос бўлган.

Devanagari va fors-arab (Nastaliq) yozuvlarida Hindustani so'zi.
Деванагари ва форс-араб (Насталиқ) ёзувларида Ҳиндустани со'зи.

Ҳ.нинг фонетик ва грамматик қурилиши урду ва ҳиндий тиллариники билан ўхшаш; луғат таркиби урдудан эроний ва арабий ўзлашмаларнинг камлиги, ҳиндийдан эса санскритча ўзлашмаларнинг йўқлиги билан фарқланиб, асл ҳиндийча сўзлар (ёки "тадб-ҳава"), шунингдек, илк эроний ўзлашмалардан ташкил топган.

Адабиёт

  • Зограф Г.А., Хиндустани на рубеже ХУП1-Х1Х вв., М., 1961; Шаматов А.Н., Классический дакхини (Южннй хин-дустани ХВИИИ в.), М., 1974.