Hindukush
Ҳиндукуш (форс. Ҳиндукўҳ - ҳинд тоғи) — Осиёдаги тоғ системаси, асосан, Афғонистон, шунингдек, Покистон ҳудудида (жан.-шарқий чекка-си). Узунлиги 800 км чамасида, эни 350 км гача. Энг баланд жойи 7690 м (Тирич-мир тоғи). Марказий ва шарқий қисмларининг ўртача баландлиги 4000 м. Ҳ. жан,-ғарбдан шим.-шарққа чўзилган бўлиб, Амударё, Ҳинд ва Ҳилманд дарёлари ҳавзалари ўртасида сувайиргич вази-фасини, иқлим ва ландшафт чегарасини бажаради. Асосий тизмалари — Бобо, Пағмон ва бошқа Тоглар алп бур-маланиши даврида вужудга келган. Замини қад. метаморфик жинслар (сла-нец, гранит, оҳактош ва бошқалар)дан, шунингдек, мезокайнозойнинг чўкинди қатламларидан таркиб топган. Сейсмик фаол зона. Иқлими қуруқ, континен-тал. Йиллик ёғин 300–800 мм, жануби-шарқи ёзги муссонлар таъсирида бўлади. Иқлими ва ландшафти баландлик минтақалари бўйича ўзгариб боради. Дарёлари қор ва муздан тўйинади, баҳор ва ёзда тўлиб оқади. Шимолий ва жанубий ён бағирлари ландшафти бир-биридан фарқ қилади. Пастдан юқорига шимолий қисмидаги бўз тупроқларда кўп йиллик баланд бўйли ўтлар, шувоқ, писта, тоғ жигарранг ва қизил тупроқларда ксерофит буталар, арча, кам чириндили тоғ чўл тупроқларида тоғ қуруқ дашт ёки чўл ўсимликлари ўсади. Нисбатан сернам жануби-шарқий ён бағирларидаги субтропик жигарранг тупроқларда барг тўкувчи қуруқ ўрмонлар ва буталар, 2500 м гача баландликда ҳиндҳимолай типидаги кенг баргли ўрмонлар, 2500 – 3300 м да игна баргли ва аралаш ўрмонлар, 3300 – 3700 м ва ундан баландда субалп ва алп ўтлоқлари тарқалган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |