Ҳиқилдоқ (агупх) — нафас йўлининг бурун бўшлиғидан кейинги қисми бўлиб, овоз ҳосил қилиш вазифасини ҳам бажаради. Ҳ. ҳавонинг трахеяга ўтишини таъминлайди ва унга қаттиқ, суюқ моддалар тушишига тўсқинлик қилади. Ҳаво бурун бўшли-ғидан ўтганда исийди, тозаланади, намланади, аввал ҳалқумнинг бурун-ҳалқум қисмига, кейин оғиз қисмига ва ниҳоят, Ҳ.қа етиб боради. Лекин оғиз билан нафас олганда ҳам ҳаво оғиз бўшлиғидан Ҳ.қа етиб боради, бунда ҳаво исимайди ва тозаланмайди, шунинг учун бурундан нафас олиш тўғри ва фойдали.

Ҳ. бўйиннинг олд томонида жойлашганидан Ҳ. дўнги айниқса озғин эркакларда аниқ кўриниб туради, уни кекирдак олмаси дейилади.

Одам гапирганда, йўталганда, ашула айтганда Ҳ. осон ҳаракатланади. Ҳ. ток, (узуксимон, қалқонсимон) ва жуфт (чўмичсимон, шохсимон) тоғайларнинг бойламлар, мускуллар ёрдамида ўзаро бирикишидан вужудга келади.

Ҳ.да овоз бойламлари жойлашган бўлиб, улар нафас олганда қаттиқёки секин гапирганда муайян ҳолатни эгаллайди, бунда овоз ёриғи гоҳ кен-гайиб, гоҳ тораяди. Ҳ.нинг жинсий фарқи жуда барвақт маълум бўлади; 3—7 яшар қизларнинг ҳиқилдоғи шу ёшдаги ўғил болаларникига қараганда кичик ва калта, бу фарқ айниқса балоғат ёшига етганда яққол кўзга ташланади. Ҳ.нинг шакли ва тузилиши ички секреция безларининг фаолияти таъсирида ўзгаради.