Hira jangi
Ҳира жанги (араб. معركة الحيرة) 633-йилда Сосонийлар империяси билан Араб халифалиги ўртасида бўлиб ўтган. Бу мусулмонлар Эрон ни эгаллашидаги дастлабки жангларидан бири бўлган. Фурот дарёсидаги чегара шаҳрининг йўқолиши Дажла дарёсидаги Ктесифон — Сосонийлар пойтахтига йўл очди[1].
| Ҳира жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Иёс ибн қобиса Тоий | Ҳолид ибн Валид, | ||||||
| Кучлар | |||||||
| 40000 | 10000-15000 | ||||||
Жанг тавсифи
Ўзининг катталиги ва бойлиги билан машҳур бўлган Ҳира шаҳри асрлар давомида Лахмийлар салтанатининг пойтахти бўлган. 602-йилдаСосонийлар давлатига чегара вилояти сифатида қўшиб олинган. 633-йилда халифаликнинг кенгайиши пайтида халифаАбу Бакр Холид ибн Валид ни Фуротнинг жанубидаги ерларни эгаллаш учун юборган[2].
Холид май ойида Уллайсни эгаллаб, унинг қўшини ўша ойнинг охирги ҳафтасида Ҳира шаҳрига ҳужум қилди. Ҳимоячилар тезда шаҳар қал’аларида беркиниб олишди, аммо қисқа жанглардан сўнг шаҳар тезда таслим бўлди. Шаҳар аҳли шаҳарни сақлаб қолиш учун катта солиқ тўлади ва худди Уллайс аҳолиси каби сосонийларга қарши жосуслик қилишга рози бўлди[3][4]
Манбалар
- ↑ Сwорд оф Аллаҳ: чаптер но: 23 бй Лиэутенант-Генерал Агҳа Ибраҳим Акрам Нат. Публишинг. Ҳоусе, Раwалпинди (1970) ИСБН 978-0-7101-0104-4
- ↑ Cонфлиcт анд Cооператион: Зороастриан Субалтернс анд Муслим Элитес ин Медиэвал Ираниан Соcиэтй Бй Жамшеэд Каиршасп Чоксй, пг. 14
- ↑ Муҳаммад'с Пеопле: Ан Антҳологй оф Муслим Cивилизатион Бй Эриc Счроэдер,пг.160
- ↑ Афтер тҳе баттле оф Уллаис (15,000 Муслим армй) ин wҳич ароунд 2000 муслимс диэд тҳе армй стренгтҳ муст бе ~10,000-15,000 алонг wитҳ реинфорcемент ор поссибле неw реcруиц фром Мисна ибн Ҳарис'с трибе оф Бани Бакр ин Ирақ.