Мустафо Ҳирам Абас — турк разведкачиси. 1932 — йил Истанбулда туғилган. Жаноб Пипо номи билан ҳам танилган

Ҳирам Абас
Таваллуди
Мустафа Ҳирам Абас

1932 - йил
Истанбул. Туркия
Вафоти 1990 - йил
Фуқаролиги Турк
Турмуш ўртоғи Ҳилми Абас Фатма Роксан

Оиласи

Унинг она томондан бобоси Усмон Ҳамди Бейнинг жияни, музейларнинг собиқ бош директори Муборак Галип Элдем ва бувиси Мунисе Элдемдир. Меҳмет Эймур 2013-йилда иштирок этган дастурда, бобоси „масон“ бўлгани учун Ҳирам Абасга Ҳирам исмини берганлигини айтди[1][2]. Унинг отаси капитан Ҳилми Абас ва онаси Фатма Роксан Абас 1981-йил 27 январда вафот этган. Болаларининг исмлари Cенгиз ва Cенан. Унинг 4 амакисининг исмлари: Галип, Мемдуҳ, Ҳусрев ва Искендер Элдем[3].

Дастлабки йиллари

У 1932-йилда Истанбулда туғилган. Хирам Абас ёшлигида боксга қизиққан ва кичик чемпионатларда ғолиб чиққан[4]. 1957 — йилда Анқара университетининг сиёсий фанлар факултетини тамомлаган . Инспекторлик вазифасидан сўнг заҳирадаги офицер бўлиб , Миллий разведка ташкилотида иш бошлаган ва МИТда юқори лавозимларда ишлаган Абас, Намиқ Камол Эрсуннинг тугатилиши муносабати билан 1978-йилда ўз хоҳиши билан нафақага чиқди.

Фаолияти

1983-йилда иккинчи марта МИТга қайтган Абас, 1988-йилда чоп этилган МИТ ҳисоботи учун мас’ул деб топилди ва ҳисоботни ёзган Меҳмет Эймур билан ёмон вазифани бажариши сўралгач, иккинчи марта ташкилотни ўз ихтиёри билан тарк этди. Турли китобларда унинг Коркут Экен ва унинг укаси, собиқ МИТ маслаҳатчиси ва генерал-лейтенант Меҳмет Фуат Дўгу билан ота-ўғил муносабати бўлганлиги айтилади[5].

Ўлими

Тургут Ўзалнинг МИТ демилитаризация лойиҳасини бошқаргани учун ўлдирилгани ҳақида даъволар бор[6][7].[манба керак] У 1990-йил 26-сентабр куни эрталаб, Туркиядаги Америка қурол-яроғ компаниялари вакили бўлган компанияда ишлаётган вақтда ишга кетаётганда ўлдирилган. Уйи яқинида ишчилар кийимидаги одамларнинг қурол ўқига тушиб қолган Абас воқеа жойида вафот этди. Инқилобий сўл қотилликни ўз зиммасига олган бўлса-да, Ҳирам Абас қотиллигининг айбдори ҳалигача топилмади.

Халқ орасида эгаллаган ўрни

Қашқирлар макони эски қаҳрамонларидан бири Аслан Акбей (Аслан амаки-сериалдаги ҳақиқий исми: Аббас Устаоғлу) Ҳирам Абас сифатида образлаштирилгани даъво қилинган. Сериалда Пала қаҳрамони Аслан Акбейни ўлдиради, ҳудди Ҳирам Абас ҳақиқатда ўлдирилгани каби[8][9].

Сонер Ялчин 1999-йилда Ҳирам Абас билан боғлиқ ёки билвосита боғлиқ бўлган реал воқеаларга асосланган „Жаноб Пипо“ номли тадқиқот китобини ёзган.

Манбалар

  1. ↑ Меҳмет Эймüр Ҳирам Абас Ҳаккıндаки ифаделери
  2. ↑ „Арşивленмиş копя“. 7 нисан 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 март 2016.
  3. ↑ „28 Оcак 1981 тариҳли Миллиет газетесинин 10. сайфасıнда булунан Фатма Роксан Абас'ıн Öлüм İланı купüрü“. 22 теммуз 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 март 2016.
  4. ↑ 11 Майıс 1954 тариҳли Миллиет газетесинин 5. сайфасı
  5. ↑ Бай Пипо. Кıрмıзı Кеди Яйıневи, 2016. 
  6. ↑ „2 Аğустос 1987 тариҳли Миллиет газетесинин 14. сайфасı“. 22 теммуз 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 март 2016.
  7. ↑ 2000’э Доğру дергисинин Аğустос 1987 сайıсı
  8. ↑ „Арşивленмиş копя“. 7 март 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 март 2016.
  9. ↑ {{{титле}}}.