Ҳишом ибн Урва (арабча: هشام بن عروة‎‎; тах. 680–763) — атоқли ҳадис ровийи.

Ҳишом ибн Урва
арабча: هشام بن عروة‎‎
Ҳишом ибн Урва ибн Зубайр ибн ал-Аввом ибн Хувайлид ал-Қурайший ал-Асадий
Таваллуди тахминан милодий 680
Вафоти тахминан милодий 763
Бағдод
Касби ровий
Дини Ислом
Турмуш ўртоғи Фотима бинти Мунзир
Отаси Урва ибн Зубайр

Ҳишом ибн Урва ҳижрий 61-йилда (милодий 680) Мадинада туғилган[1]. Отаси Урва ибн Зубайр Зубайр ибн Аввом ва Асмо бинти Абу Бакрнинг ўғли, онаси эса номаълум жориялардан бўлган[2].

Ҳишом Фотима бинти Мунзирга уяланган ва уларнинг Зубайр, Урва ва Муҳаммад исмли фарзандлари бўлган[2].

Ҳишом ибн Урва ишончли ва қатъий, ҳадислари кўп, обрўли ровийлардан деб таърифланади. У отаси Урва, хотини Фотима ҳамда Ваҳб ибн Кайсонлардан ҳадислар ривоят қилган[2]. Унинг шогирдлари орасида Молик ибн Анас ҳам бор эди. Муҳаммад ибн Умар ал-Воқидий Ҳишомдан ҳадислар тинглаган[2]. Ҳишом вафот этганида ал-Воқидий атиги 16 ёшда бўлган[2].

Яъқуб ибн Шайба Ҳишомни Ироққа кўчиб ўтгандан кейин ишончсиз ҳадислар ривоят қилган дея таърифлайди. Заҳабийнинг сўзларига кўра, Ҳишомнинг хотираси қарилик туфайли пасайиб кетган[3].

Ҳишом ибн Урва ҳижрий 146-йилда (милодий 763) Бағдодда вафот этган[2][1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ибн Ҳажар, Таҳдҳиб, хи, 51: сеэ алсо Ал-Дҳаҳаби, Мīзāн ал-И’тидāл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Муҳаммад ибн Саъд. Тҳе Мен оф Мадина Волуме ИИ. Транслатед бй Аиша Беwлей. Лондон: Та-Ҳа (2000).
  3. ↑ Литтле, Ж. Ж. Тҳе Ҳадитҳ оф ʿĀʾиšаҳ’с Маритал Аге: а Студй ин тҳе Эволутион оф Эарлй Исламиc Ҳисториcал Меморй. Университй оф Охфорд, 2022.

Ҳаволалар