Ҳисоб фоизи — 1) банклар вексел, купон, аксия, облигация, бошқа турдаги қимматли қоғозларни ва қарз мажбуриятларини уларнинг тўлов муддатлари келишига қадар ёки амал қилиш муддатлари тамом бўлишига қадар сотиб олиш (ҳисобга олиш)да аванслаган пул маблаглари учун сотувчидан ундирадиган тўлов. Ҳисоб фоизи век-сел (ёки бошқа қарз мажбуриятлари) номинали билан банк сотиб олган нарх ўртасидаги фарққа тенг бўлади; 2) банк томонидан банклараро кредит беришда олинадиган ссуда, кредит фоизи.