Ҳисоблаш техникаси — ҳисоблаш жараёнларини, ахборотларни тўплаш, сақлаш ва узатиш масалаларини ҳал қилишни механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситалари мажмуи; техниканннг ҳисоблаш машиналари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва ишлатиш билан шуғулланадиган тармоғи. [[Вақтни ҳисоблаш, ер майдонларининг сатҳини аниқлаш, савдо-сотиқ ҳисоблари ва бошқа юмушлар билан боғлиқ масалалар қадимдан маълум. Ҳисоблашларни механизациялаштирувчи дастлабки содда қурилмалар — абак, хитой чўти ва оддий ҳисоблаш масалаларини ечиш қоидалари милоддан аввалги вужудга келган. Непер шкаласи, логарифмик линейка, Б. Паскалнинг (Франсия) арифметик машиналарига ўхшаш ҳисоблаш қурилмалари ХВИИ асрдаёқмаълум эди. 18— ХИХ асрлардаги саноат инқилоби Ҳисоблаш техникаси ривожланишига туртки бўлди. 1833-йилда инглиз олими Ч. Беббиж арифметик ва хотира қурилмали дастурли бошқариладиган катта арифмометр — „аналитик машина“ лойиҳасини ишлаб чиқди, лекин унинг лойиҳаси 100 йил дан кейингина муҳанлислар диққатини ўзига жалб қилди. 1944-йил АК, Ш да электромагнит реледа ишлайдиган „МАРК-1“ дастурли бошқариладиган рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) қурилди. ХХ аср 40-йилларида дастурли бошқариладиган электрон РҲМнинг яратилиши Ҳисоблаш техникаси тараққиётида кескин бурилиш ясади. Кейинчалик РҲМнинг техник параметрлари такомиллашти-рилиб борилди, уларнинг ишлаш тезлиги ва хотира ҳажми бир неча марта орттирилди. 1950-йилда Украина Фанлар академияси академик С. А. Лебедев раҳбарлигида биринчи электрон РҲМ „МЕСМ“ (кичик электрон ҳисоблаш машинаси) қурилди. 1953-йилда С. А. Лебедев раҳбарлигида Аниқ механика ва ҳисоблаш техникаси институтида „БЕСМ“ (тез ишлайдиган электрон ҳисоблаш машинаси) яратилди. Электрон техникасининг ривожланиши Ҳисоблаш техникаси нинг тез такомилла-шишига сабаб бўлди. Дастлабки ЭҲМ лари лампали бўлган, кейинчалик улар яримўтказгичлардан тайёрлана бошлади. Бундай ЭҲМларнинг бир неча авлоди яратилди. Ҳозир асосан компютерлар ишлатилади (қаранг: Кибер-нетика).

Ахборотларни қайта ишлаш тизимларида, кемалар, самолётлар, космик объектлар ва бошқаларнинг координатларини тез ва аниқ белгилашда, кутубхоналардаги жараёнларни ва библиографик ишларни механизациялашда, банк, омонат кассалар ва бошқа молия муассасаларининг ишларни марказлаштиришда Ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади.

Ўзбекистонда Ҳисоблаш техникасига доир илмий тадқиқот ишлари Кибернетика институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент техника университетида олиб борилади.

Манбалар