Hisobot davri
Ҳисобот даври — бухгалтерия ёзувларида, бошқарув ҳисоботлари ва молиявий ҳисоботлар тайёрланадиган давр.
Бошқарув ҳисобида ҳисобот даври кенг даражада фарқ қилади ва бошқарув томонидан белгиланади. Ойлик ҳисобот даврлари кенг тарқалган.
Молиявий ҳисоботда эса ҳисобот даври тартибга солувчи меъёрлар билан белгиланади ва одатда 12 ойни ташкил этади. Ҳисобот даврининг бошланиши амал қилинадиган қоидаларга қараб фарқланади. Масалан, айрим ташкилотлар январдан декабргача бўлган календар йилига амал қилса, бошқалари апрел ойидан март ойигача бўлган даврни ҳисобот даври сифатида қабул қилади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари 12 ойлик давр ўрнига 52 ҳафталик даврни ҳам ҳисобот даври сифатида қўллашга рухсат беради[1]. Ушбу усул Буюк Британия ва Ҳамдўстлик давлатлари амалиётида 4-4-5 календари деб аталади, Қўшма Штатларда эса 52–53 ҳафталик молиявий йил номи билан юритилади.
Қўшма Штатларда ушбу усул умумқабул қилинган бухгалтерия тамойиллари ҳамда АҚШ Ички даромад кодексининг 1.441-2 регламенти билан рухсат этилган[2]. (ИРС 538-нашр)[3].
Баъзи ресурсларини режалаштириш тизимларида бир молиявий йил ичида 12 тадан ортиқ ҳисобот даврлари мавжуд бўлиши мумкин. Уларда бир давр йилни очиш даври сифатида ажратилади, бунда олдинги молиявий йилдан ўтган қолдиқлар ёпилади, ва яна бир давр йилни ёпиш даври сифатида ажратилиб, унда шу молиявий йил бўйича барча операциялар якунланади. Эски тизимларда бу даврлар баъзан „0-ой“ ва „13-ой“ деб аталган[4].
52–53 ҳафталик молиявий йил
52–53 ҳафталик молиявий йил (ёки 4–4–5 календари) молиявий йил ҳар доим ҳафтанинг бир хил кунида тугашини истаган компаниялар томонидан қўлланилади.
Ҳафтанинг исталган куни танланиши мумкин, бироқ шанба ва якшанба кенг қўлланилади, чунки бу кунларда инвентаризация ва йил якуни ҳисоб-китобларини ўтказиш осонроқ бўлади.
Ушбу усулнинг икки тури мавжуд:
Молиявий йил охиридаги ойда охирги шанба
Бу усулга кўра, компаниянинг молиявий йили йил якуни ойи ичидаги охирги шанба (ёки танланган бошқа кун) билан белгиланади. Масалан, агар молиявий йил якуни ойи август бўлса, йил якуни 25-августдан 31-августгача бўлган исталган кунга тўғри келиши мумкин.
2006-08-26 2006 йил 26-август 2007-08-25 2007 йил 25-август 2008-08-30 2008 йил 30-август (кабиса йили) 2009-08-29 2009 йил 29-август 2010-08-28 2010 йил 28-август 2011-08-27 2011 йил 27-август 2012-08-25 2012 йил 25-август (кабиса йили) 2013-08-31 2013 йил 31-август 2014-08-30 2014 йил 30-август 2015-08-29 2015 йил 29-август 2016-08-27 2016 йил 27-август (кабиса йили) 2017-08-26 2017 йил 26-август 2018-08-25 2018 йил 25-август 2019-08-31 2019 йил 31-август
Молиявий йил якуни ҳар йили календарда бир кун олдинга силжийди (кабиса йилларида икки кун), токи у ой охиридан 7 кун олдинги санага етмагунча. Шунда у яна ой охирига қайтади ва бу йил 52 ҳафта ўрнига 53 ҳафтадан иборат бўлади.
Ой охирига энг яқин шанба
Бу усулга кўра, компаниянинг молиявий йили ой охирига энг яқин келадиган шанба (ёки танланган бошқа кун) билан белгиланади. Масалан, агар молиявий йил якуни ойи август бўлса, йил якуни 28-августдан 3-сентябргача бўлган даврга тўғри келиши мумкин.
2006-09-02 2006 йил 2-сентябр 2007-09-01 2007 йил 1-сентябр 2008-08-30 2008 йил 30-август (кабиса йили) 2009-08-29 2009 йил 29-август 2010-08-28 2010 йил 28-август 2011-09-03 2011 йил 3-сентябр 2012-09-01 2012 йил 1-сентябр (кабиса йили) 2013-08-31 2013 йил 31-август 2014-08-30 2014 йил 30-август 2015-08-29 2015 йил 29-август 2016-09-03 2016 йил 3-сентябр (кабиса йили) 2017-09-02 2017 йил 2-сентябр 2018-09-01 2018 йил 1-сентябр 2019-08-31 2019 йил 31-август
Молиявий йил якуни ҳар йили календарда бир кун олдинга силжийди (кабиса йилларида икки кун), токи у ой охиридан 4 кун олдинги санага етмагунча. Шунда кейинги ойнинг биринчи шанбаси ой охирига энг яқин сана сифатида қабул қилинади ва молиявий йил 53 ҳафталик бўлади.
52–53 ҳафталик усул Қўшма Штатларда умумқабул қилинган бухгалтерия тамойиллари ҳамда АҚШ Ички даромад кодексининг 1.441-2 регламенти билан рухсат этилган[5]. (ИРС 538-нашр)[6]. Шунингдек, у Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари томонидан ҳам рухсат этилган[7].
Манбалар
- ↑ ИАС 1 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш
- ↑ „26 C.Ф.Р. § 1.441-2“.
- ↑ „ИРС 538-нашр“.
- ↑ Кўчмас мулк энсиклопедияси. Тҳе МcГраw-Ҳилл Cомпаниэс, Инc., 2007. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
- ↑ „26 C.Ф.Р. § 1.441-2“.
- ↑ „ИРС 538-нашр“.
- ↑ ИАС 1 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш