Ҳисор масжиди (туркча: Ҳисар Cамии) ёки Ҳисарöнü масжиди (Ҳисарöнü Cамии) – Туркиянинг Измир шаҳридаги тарихий масжид. 1592–1598-йиллар оралиғида Измир бейи ва Усмонийлар ҳокими Айдиноғлу Ёқуббей томонидан қурилганлиги қайд этилган. ХВИ асрга оид ушбу масжид шаҳар марказидаги энг йирик масжидлардан бири бўлиб, унинг ички қисмида Измирда жойлашган Усмонийлар ислом санъати намуналари мавжуд[1].

Масжид
Ҳисор масжиди
туркча: Ҳисар Cамии
Ҳисор масжиди
Мамлакат  Туркия
Шаҳар Измир
Координаталар 38°25′17″Н 27°08′01″Э / 38.421507°Н 27.13359°Э / 38.421507; 27.13359
Бинокорлик санаси 1598-йил

Меъморчилиги

Масжиднинг марказида, кириш эшигига қараган ҳолда битта асосий гумбаз жойлашган бўлиб, саккизта йирик устунлар гумбазни кўтариб, мустаҳкамлаб туради. Унинг ҳар иккала томонида яна учта катта гумбазлар жойлашган, гумбазнинг энг юқори қисми орқа тарафида учта кичик гумбаз мавжуд. Ҳовлининг ён томонлари бўйлаб кетма-кет еттита гумбаз жойлашган. Ҳовлига қараган ҳолда жойлашган шодирвон (таҳорат олинадиган фаввора) ҳам мавжуд[2]. Масжид шикастланганидан кейин 1813, 1881, 1927 ва 1980-йилларда қайта тикланган[3].

Галерея

Манбалар