Ҳоди файзи (1895, Авлиёота — 1937) — маърифатпарвар. Бошланғич таълимни қишлоқ мактабида олган, сўнгра Уфадаги Ғолия янги усул мадрасасида ўқиган. 1910-йил Туркистонга келиб маърифатпарварлик фаолияти билан шуғулланган. Туркистон ўлкаси қишлоқ ва шаҳарларида ўқитувчилар тайёрлаш курсларини очган. 1917-йилгача "Озод" газ. муҳаррири. Маҳаллий миллат вакилларидан ўқитувчилар тай-ёрлайдиган Қўқон халқ университетини ташкил этишда қатнашган (1918), шу университет ўқитувчиси, "Халқ газетаси" муҳаррири. Скобелев (Фарғона) шаҳрида вилоят ўқитувчилар курсларини ташкил этган, математикадан дарс берган (1919). Маориф институтида математика ўқитувчиси (1920). 1921—22 йилларда партия ишларида. Москвадаги ўзбек талабалари ўқийдиган "Бухоро маориф уйи" директори. Ҳ.Ф. Ўзбекистонда нашриёт иши тараққиётида фаол қатнашган. 1937-йил декабрда қатағон қилинган. Иқтисодиёт назарияси ва тарихга оид асарлар ёзган. 1956-йил оқланган. Самарқанд шаҳридаги кўчалардан бирига номи берилган.