Hodi Zarifov
Зарифов Ҳоди Тиллаевич (Ҳоди Зариф) (1905.20.3 — Тошкент — 1972.13.1) — ўзбек фолклоршунослиги асосчиси. Ўʻзбек совет адабиёцҳуноси ва фолклоршуноси. Филология фанлари доктори. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби[1].
| Ҳоди Зарифов | |
|---|---|
| Ҳоди Тиллаевич Зарифов | |
| Таваллуди |
20-март 1905-йил |
| Вафоти |
13-январ 1972-йил (66 ёшда) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
Ўзбек халқ оғзаки ижоди асарларининг тўпловчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), филология фанлари доктори (1965), профессор (1967).
Эски ва янги усулдаги мактабларда бошланғич таълим олган. Боку ўқитувчилар семинариясида ўқиган (1923—26). Ўзбекистондаги маориф ва маданият муассасаларида ишлаган (1926—30).
Москвадаги собиқ Иттифоқ халқлари марказий музейида илмий ходим (1930—31), Ўзбекистон Маданий қурилиш илмий тадқиқот институтиэтнография шўъбаси бошлиғи (1931—34), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва Адабиёт институтида фолклор бўлими мудири (1934— 39; 1956—65; 1960—72), директор (1944—48), директор ўринбосари (1955—62), энсиклопедия бўлими бошлиғи (1965—68), Навоий кўргазмаси (Навоий номидаги адабиёт музейи)нинг биринчи директори (1939—56), Шарқ қўлёзмалари (Шарқшунослик) институтининг директор ўринбосари (1943—44), Навоий ижодини ўрганиш қўмитасининг илмий котиби (1957—72).
3. ўзбек халқ бахшиларидан "Юсуф билан Аҳмад", "Ёдгор", "Равшан", "Рустамхон", "Очилдов" каби машҳур достонларни ёзиб олган, шунингдек, эртак, қўшиқ ва мақоллар, диалектология ва этнографияга оид материаллар, тарихга оид ҳужжат ва ёдномалар тўплаган. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Нурмон Абдувой ўғли, Абдулла Нурали ўғли, Холёр Абдукарим ўғли, Аҳмад бахши Матназар ўғли, Бола бахши каби халқ санъаткорлари, улар ижоди ҳақида илмий мақолалар ёзган. Ўзбек эпоси масалалари, бахшилик санъати, халқ шоирларининг эпик репертуарининг ғоявийбадиий мундарижаси, ўзбек фолклоршунослигининг асосий тараққиет йўлла рини тадқиқ этиш га алоҳида эътибор берган. 3. ўзбек фолклоршунос лигида ўз мактаби ни яратди. Ўзбек адабиёти тарихи, диалектология, лексикология, этнография ва археология масалаларига оид илмий ишлар муаллифи ("Луғат ҳам термин тўпловчиларга қўлланма", 1934; "Лутфий ва Навоий", 1948; "Фолклор ва археология мате риалларини қиёсий ўрганишга доир", 1958 ва б.). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973). Навоий номидаги Адабиёт музейи ўзбек фолклори бўлимига З.нинг ёдгорлик бюсти (муаллиф А. Шоймуродов, 1984) қўйилган. Тошкент кўчаларидан бирига унинг номи берилган.
Биографияси
Ҳоди Тиллаевич 1900-йил 20-мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), филология фанлари доктори (1965) ва профессор. (1967). У ан'анавий мактаб ва янги усул мактабида ўқиган[1]. Бокудаги ўқитувчилик институтини тугатган (1923-1926). Ўзбекистон ССР маориф ва маданият тизимида ишлаган. Ходи Тиллаевич Маданий қурилиш институтида этнография бўлимига раҳбарлик қилган (1931-1934), шунингдек, 1934-йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти илмий-тадқиқот институтининг филология бўлими негизида ташкил этилган Тил ва адабиёт институтида ҳам ишлаган. 1939-йилда Тил, адабиёт ва тарих институти сифатида қайта ташкил этилди[1]. 1944-1948-йилларда шу институти директори, раҳбари, директор ўринбосари бўлиб ишлади(1955-1962). Адабиёт музейининг биринчи директори Алишер Навоий.
У достонга алоҳида э’тибор бериб, халқ оғзаки ижодини тўплаш ва нашр этиш билан шуғулланган. Ўзбек халқ оғзаки ижоди бўйича тўплаган материалини тизимлаштирган. Виктор Максимович Жирмунский билан биргаликда ўзбек халқи эпик ижодининг ривожланиш тарихига бағишланган “Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси” (1947) китобини ҳам ёзган[2].
Виктор Максимович иши ва Ходи Тиллаевич “Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси” ўзбек фолклоршунослиги учун фундаментал, асос бўлди[3]. Олимлар Ўзбекистоннинг Булунғур, Қўрғон, Хоразм, Шеробод ва бошқа вилоят ва аҳоли пунктларида ўзига хос ҳикоячилар мактаблари мавжудлигини аниқлашга муваффақ бўлдилар.
Абу Райхон ал-Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати (1973)[3].
Филология фанлари доктори Ҳоди Тиллаевич 1972-йилда Тошкентда вафот этди.
Манбалар
Адабиётлар
- Ўзбекский героический эпос, М., 1947 (В. М. Жирмунский билан ҳамкорликда); Фозиллар фазилати, Т., 1969. Ад.: Мирзаев Т., Ҳоди Зариф, Т., 1967. Тўра Мирзаев[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 20-martda tugʻilganlar
- 1905-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 1972-yilda vafot etganlar
- 13-yanvarda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- Alifbo boʻyicha olimlar
- Turkologlar
- Oʻzbekshunoslar
- Oʻzbekiston fan arboblari
- Kishilar
- 1900-yilda tugʻilganlar
- Olimlar haqidagi chala maqolalar