Hogwarts
Ҳогwарц Афсунгарлик мактаби (инг. Ҳогwарц Счоол оф Wитчcрафт анд Wизардрй) – „Гарри Поттер“ оламидаги Халқаро афсунгарлик мактаби. Трансфигурация (бир буюмнинг бошқа буюмга айланиши) фани ўқитувчиси Минерва МcГонагаллнинг сўзларига кўра, Ҳогwартарц 10 аср олдин ўз даврининг энг буюк афсунгарлари: Годрик Гриффиндор, Салазар Слизерин, Ҳелга Ҳуффлепуфф, Ровена Рейвенклолар томонидан ташкил этилган. Мактабдаги факултетлар уларнинг шарафига номланган. Асосчиларнинг мақсади – афсунгарлик қобилияти бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш бўлган. Бундай болалар бутун Буюк Британиядан йиғиб олинган.
|
| |
|
| |
| Тури | Афсунгарлик мактаби |
|---|---|
| Шиори | |
| Мақсади | Афсунгарлик қобилияти бор болаларни ўқитиш ва шуғуллантириш[2] |
| Ишга тушган санаси | Х аср |
| Асосчи(лар)и | Салазар Слизерин, Ровена Рейвенкло, Годрик Гриффиндор, Ҳелга Ҳаффлпуфф |
| Директори |
Албус Думбледоре (1—5, 6-китоблар) Долорес Амбридге (5-китоб) Северус Снапе (7-китоб) Минерва МсГонагалл (7-китоб) |
| Бош котиб | Минерва МсГонагалл (1—5, 6-китоблар) |
| Тил(лар)и | Инглиз тили |
Ҳогwарц – Буюк Британиядаги ягона афсунгарлик мактаби. У ерда таълим 11 ёшдан бошланиб, 7-йил давом этади. Ҳар ўқув йилининг сўнгида талабалар ўтиш имтиҳонини топширишади, улардан энг муҳимлари: 5-курс ва 7-курс сўнгидаги „БОЙҚУСҲ“ ва „БАҚА“ имтиҳонлари. Ҳогwарц мактабидаги талабалар сони ноаниқ, у ерга Буюк Британиядаги барча сеҳргар болалар қабул қилинади.
Мактабни директор ва директор котиби бошқаришади. Воқеалар бошланишида мактаб директори – Албус Думбледоре, унинг котиби эса – Минерва МcГонагалл бўлади. Мактаб директори 12 кишидан иборат Васийлик Кенгашига ҳисобот топшираади.
Мактабда таълим олиш бепул, аммо дарсликлар ва мактаб ашёлари сотиб олинади. Бундан ташқари кам таъминланган талабалар учун дарслик ва ашёлар хариди учун махсус фонд мавжуд.
Мактаб жойлашуви ва умумий маълумотлар
Ж. К. Роwлинг интервюлардан бирида Ҳогwарцга шундай таъриф берган: „Ҳогwарц баҳайбат, тартибсиз қурилган, етарлича қўрқинчли кўринишдаги қаср. Wислейлар хонадони сингари, бу жойни ҳам Маггллар қурмаган, чунки у афсун билан қурилган“[3].
Иккинчи китобда тасвирланишича Гарри ва Рон сеҳрли машина билан мактабга учаётганида қатъий равишда Шимол томонга ҳаракатланишган. Демак, Ҳогwарц Лондондан Шимолда жойлашган. Бошқа бир интервюга кўра, Ҳогwарц Шотландиянинг қайсидир қисмида жойлашган[4][5].
Қаср тоғлар билан ўралган ва кўплаб афсунлар сабабли одамларга кўринмайди, уларга фақат вайроналар ва „Кеэп Оут“ („Хавфли“) ёзуви туширилган доска кўринади[6]. Ҳогwарц ҳудудида қасрдан ташқари, кўл, Акроманруллар (баҳайбат ўргимчак) ва Кентаврлар каби хавфли жонзодлар яшайдиган Тақиқланган Ўрмон, иссиқхоналар, бойқушлар ини, ўрмончи уйи ва „Қуиддитч“ ўйини учун майдон мавжуд. Қасрда умумий 142та зина мавжуд [7][8]. Бундан ташқари қасрнинг ички қисмида, бир-бириникига меҳмонга борувчи персонаажларнинг портретлари илинган. Қасрдаги баъзи эшиклар, уларнинг маълум қисмига тегилсагина очилади, бошқалари – улардан мулойим илтимос қилинса, яна баъзилари эса ёлғон эшиклар, уларнинг ортида девор бор[9].
Мактаб ҳудудида электрон буюмлар ишламайди [10], „Гарри Поттер ва Аланга Кубоги“ китобида, Ҳермионе Грангернинг тушунтиришича, бунинг сабаби – мактаб ҳудудидаги юқори даражадаги афсунда. Лекин мактабда электр токининг ўрнига, афсун билан ишлайдиган, Афсунгарлар радиоси мавжуд. Бундан ташқари профессор Слизнорт, бўш вақтларида, ўз кабинетида граммофон тинглайди.
Ҳогwарцга энг яқин аҳоли пункти – бутун Буюк Бритаиядаги ягона ҳисобланган, фақат афсунгарлар истиқомат қилувчи, Ҳогсмид қишлоғи. Бундан ташқари, мактабга энг яқин темирйўл стансияси ҳам „Ҳогсмид“ деб номланган. Ўқув йили бошида, талабалар „Ҳогwарц Эхпресс“ поезди билан, айнан шу ерга келиб тушишади. Китоблар бўйича филмларни суратга олиш учун Ж. К. Роwлинг харита чизиб берган. Унга кўра, стансия мактабдан жануби-шарқда, Ҳогсмид қишоғи эса – шимоли-ғарбда жойлашган.
Ҳогwарцнинг ўз мадҳияси ҳам бор, „Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши“даги 7-бўлимда („Тақсимловчи Шлйпа“) бу мадҳия янграйди.
Ж. К. Роwлинг интервюларининг бирида, Ҳогwарц талабалари 1000 га яқин деган[11], бошқа интервюсида эса, уларни 600 га яқин деб ҳисоблашини айтиб ўтган[12].
Романда келтирилишича, дунё бўйлаб Ҳогwарцга аналогик мактаблар ҳам мавжуд. Мисол учун, Франсиядаги „Шармбатон“ ва жойлашуви келтирилмаган „Дурмстранг“. Роwлинг интервюда, „Дурмстранг“ Норвегиянинг қайсидир қисмида жойлашганини айтиб ўтган. Тўртинчи китобда, Гермиона дўстлаарига, „Дурмстранг“ Шимолий ҳудудда бўлиши мумкинлигини айтади. Сабаби, зарур буюмлар рўйҳатига юнгли иссиқ кийимлар ҳам киритилган. Бундан ташқари, Салем Жодугарлари Институти ҳам келтрилади. Матндан бу институт айнан афсунгарлик мактаби эканлиги маълум эмас, лекин Роwлинг буни тасдиқлаган. Шунингдек 4-китобда Бразилиядаги афсунгарлик мактаби ҳам тасвирлаб ўтилган. Яна „Гарри Поттер ва Феникс Ордени“да Нймпҳадора Тонкс Қоронғу Кучларга Қарши Курашиш Академиясини битиргани айтилган.
Қабул
Ҳогwарцдаги сеҳрли пат ҳар бир янги туғилган афсунгарларнинг исмини узун қоғоз ўрамига ёзиб олади[13]. Ҳар йили бу ўрам ўқиб чиқилади ва 11 ёшдаги ва 1-сентябргача 11 ёшга тўладиган болаларга Таклиф Хатлари юборилади. Таклиф Хатини қабул қилиш мажбурий эмас, баъзи ота-оналар уй-таълимини танлашади. Таклиф Хати 31-июлгача қабул қилиниши, ёки рад этилиши шарт. Бўлажак талаба маггллар хонадонида ўсган тақдирда, Ҳоwгарц ишчиларидан бири ушбу хонадонга юборилади ва талабанинг ота онаси, ёки васийси билан, келгуси таълим тўғрисида гаплашиб олиб, болага дарслик ва ашёларни харид қилишига ёрдам беради (Масалан, Гарри Поттер уйига Ҳагрид ташриф буюради).
Хат билан бирга болаларга дарсликлар, форма ва мактаб ашёларининг рўйҳати юборилади. Биринчи китобда рўйҳатга:
- 8 та дарслик;
- 3 та қалин иш мантияси (қора);
- Ҳар кунлик битта оддий, учли шляпа (қора);
- Бир жуфт ҳимоя қўлқоплари (аждарҳо терисидан, ёки шунга ўхшаш материалдан қилинган);
- Битта қишки кўйлаг (қора, кумуш тугмали);
- 1 та сеҳрли таёқча;
- 1 та қозон (қалай, стандарт ўлчам № 2);
- 1 та шишали ёки хрустал идишлар тўплами;
- 1 та телескоп;
- 1 та мисли тарози;
Талабалар ўзлари билан бойўғли, мушук, ёки қурбақа олиб келишлари мумкин. Биринчи курс талабалари ўзлари билан супурги олиб келишлари мумкин эмас.
Буларнинг барчасини Диагон хиёбонида, яширин кўчадан сотиб олиш мумкин, унинг кириш эшиги „Леакй Cаулдрон“ барининг орқа ҳовлисида жойлашган (Маггллар барни кўра олмайди).
Ҳеч бир китобда болалар 11 ёшгача саноқ, ўқиш ва ёзишни ўрганиши, ёки йўқлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас. Ўқувчилар одатда китоб ва мактаб жиҳозларини ўзлари сотиб оладилар. Олтинчи китобда кам таъминланган ўқувчилар учун дарсликлар ва ўқув жиҳозлари сотиб олиш учун махсус фонд ҳақида айтиб ўтилади.
Ҳогwарцга йўл


Талабалар учун Ҳогwарцга етиб олиш учун энг мақбул йўл – Кингс-Cросс Темирйўл вокзалининг 9¾ платформасидан 1-сентабр куни 11:00 да жўнаб кетувчи Ҳогwарц Эхпресс поезди. Платформага 9 ва 10 платформаларини ажратиб турувчи тўсиқ орасидан ўтиш мумкин (бунда маггллар афсунгарлар қандай қилиб тўсиқ олдида ғойиб бўлганларини кўрмасликлари зарур). Поезд куни билан юриб, кечқурун Ҳогсмид қишлоғига етиб келади. Бу ердан мас`ул ходим талабаларни мактабга бошлаб боради.
Қасрга йўл
Ҳогсмид қасрга етиб олиш учун, анъанага кўра, биринчи курс талабалари, қасрнинг гўзал кўринишини берувчи, Қора кўлдан кичик қайиқларда сузиб ўтишади. Катта курс талабалари эса, кареталарда етиб олишади. Ҳогwарц ҳудудида буталардан яралган ғайритабиий яшил деворлар ўсган.
Факултетлар
Ҳогwарц ўз асосчилари шарафига номланган 4 та факултетдан иборат:
Ҳар бир факултет ўз рамзи, ранглари ва арвоҳига эга. Ўқув йили давомида факултетлар ўзаро мактаб кубоги учун беллашишади, бунда ҳар бир факултет маълум миқдорда балл тўплашади, ёки йўқотишади. Ҳар битта факултетнинг ўз „Қуиддитч“ жамоаси бўлади, бу спорт ҳам балл тўплаш ва кубокни қўлга киритишда аҳамиятга эга. Бу беллашувлар факултетлар ўртасидаги рақиблик ҳиссини уйғотади. Факултет бошқаруви, шу факултетни тамомлаган деканнинг қўлида. Факултет декани муҳим ахборотларни талабаларга етказиш, шу факултет талабаларини жиддий ҳатти-ҳаракатлари учун жазолаш ва авария ҳолатларига муносиб туриб беришга жавобгар бўлишади. Факултетлар ўз ётоқхонаси ва Меҳмонхона (Умумий хона)сига эга. Баъзи истиснолардан ташқари, факултетларнинг ётоқхона ва меҳмонхоналари бошқа талабаларга ман этилган ва портрет, топишмоқ жавобини талаб этувчи деворлар, ритм билан эшикни тақиллатиш ва парол билан ҳимояланган[14]. Ўғил болалар қизлар хонасига кира олмайди, киришга ҳаракат қилишса эса, зина сирпанчиқ бўлиб қолади ва талаба пастга йиқилиб тушади. Қизлар эса ўғиллар хонасига киришида қаршиликлар кўрсатилмайди. Бу қоидаларни асосчилар, қизларни анча тартиблироқ, деб ҳисоблаб киритишган.
Факултетларга тақсимлаш
Ҳогwарцнинг биринчи йилларида асосчиларнинг ўзлари талаба танлашган. Кейинчалик, талабалар қабулидаги ҳаққонийликдан ҳавотир олган Годрик Гриффиндор, асосчилар ўлимидан олдин ўз шляпасини ечади ва унга барча асосчилар ўз билимларини жойлашади. Шундан буён талабаларни Тақсимловчи Шляпа танлайди. Танлашда асосчиларнинг принсипларидан фойдаланилади.
Тақсимлаш талабалар 1-курслигида дарслар бошланишидан олдин содир бўлади. Тақсимлаш жараёнида талаба шляпани бошига тақади ва у жавобни, яъни талаба қабул қилинадиган факултет номини айтади. Бунда шляпа талабанинг қобилиятларидан келиб чиқиб факултетларга қабул қилади: жасоратли талабаларни у Гриффиндорга, энг билимлиларни – Равенcлаwга, қатъиятли ва адолатли талабаларни – Ҳуффлепуффга, айёрларни (Волдеморт ўлимигача асосан оқсуякларни) эса, Слизеринга юборади.
Агар Шляпа тақсимлашда қийналса, бу ҳолатда у талабанинг хоҳишини ҳам эътиборга олиши мумкин. Ҳаррй Поттер ҳам тақсимлаш жараёнида ўзига ўзи: „Фақат Слизерин эмас!“, – деб қайтаради, ва шляпа „Гриффиндор!“ деб бақириб юборади[15].
Албус Думбледоренинг Ҳаррй Поттерга айтишича, Шляпанинг қарори талабанинг туғма қобилиятларидан эмас, балки унинг танловига боғлиқ бўлади.
Шляпанинг қарори ҳамма томонидан бир хил, ҳурмат билан қабул қилинади, норозилик қабул қилинмайди ва бу қарор қатъий бўлади. Бирор бир талабанинг бир факултетдан бошқаасига кўчгани, факултетга қабул қилинганидан норозилик ҳолати, ёки бирор талабанинг бир нечта факултетда таҳсил олгани маълум эмас.
Волдеморт Ҳогwарц учун кураш давомида шляпани ёқиб юборади, лекин шляпа ўз ҳолича қолади.
Манбалар
- ↑ Ҳаас, Ҳеатҳер А. (15 Април 2011). "Тҳе Wисдом оф Wизардс-анд Мугглес анд Сқуибс: Проверб Усе ин тҳе Wорлд оф Ҳаррй Поттер". Тҳе Жоурнал оф Америcан Фолклоре 124 (492): 29–54. дои:10.5406/жамерфолк.124.492.0029. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-америcан-фолклоре_спринг-2011_124_492/паге/29.
- ↑ „Онлине чат трансcрипт“. Счоластиc (2000-йил 3-феврал). 2001-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Онлине чат трансcрипт“. Счоластиc (2000-йил 3-феврал).
- ↑ "Ҳогwарц … Логиcаллй ит ҳад то бе сет ин а сеcлудед плаcе, анд преттй соон И сеттлед он Сcотланд ин мй минд." Фрасер, Л., Ан интервиэw wитҳ Ж. К. Роwлинг, Маммотҳ, Лондон, 2000. ИСБН 0-7497-4394-8. пп 20-21.
- ↑ „Ҳаппй эндинг, анд тҳат'с фор бегиннерс“. Тҳе Ҳералд виа АccиоҚуоте! (1997-йил 24-июн). Қаралди: 2007-йил 5-октябр.
- ↑ "Гарри Поттер ва Аланга Кубоги", 11-бўлим
- ↑ "Били лестници, коториэ в пятницу приводили Гарри совсем не туда, куда вели в четверг" – „Гарри Поттер и философский камен“, глава 8, стр. 165—166
- ↑ „Ҳоw до ёу ремембер эверйтҳинг фром дифферент боокс wҳен ёу аре стилл wритинг тҳе ҲП сериэс?“ (эн) (деадлинк). www.жкроwлинг.cом. 2012-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр. фром ЖКРоwлинг.cом.
- ↑ "Гарри Поттер и философский камен", глава 8, стр. 166
- ↑ Гарри Поттер и Кубок огня, гл. 28
- ↑ „2000: Аccио Қуоте!, тҳе ларгест арчиве оф Ж.К. Роwлинг интервиэwс он тҳе wеб“. www.аccио-қуоте.орг. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
- ↑ „2005: Аccио Қуоте!, тҳе ларгест арчиве оф Ж.К. Роwлинг интервиэwс он тҳе wеб“. www.аccио-қуоте.орг. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
- ↑ „2000: Аccио Қуоте!, тҳе ларгест арчиве оф Ж.К. Роwлинг интервиэwс он тҳе wеб“. www.аccио-қуоте.орг.
- ↑ „Ҳуффлепуфф споилерс“ (деадлинк). ладй-слйтҳерин-форевер.тумблр.cом. 2016-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
- ↑ Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши. Росмен.