Ҳожи Ҳейбат масжиди (озарбайжонча: Ҳаcı Ҳейбəт мəсcиди) – ХВИИИ асрга оид тарихий масжид, Ичери-шеҳернинг бир қисми бўлиб, Озарбайжоннинг Боку шаҳри Кичик Гала кўчасида жойлашган.

Масжид
Ҳожи Жейбат масжиди
озарбайжонча: Ҳаcı Ҳейбəт мəсcиди
Мамлакат  Озарбайжон
Боку Ичери-шеҳер
Координаталар 40°22′02″Н 49°50′00″Э / 40.3672088°Н 49.833346°Э / 40.3672088; 49.833346
Йўналиши Ширвон-Абшерон архитектура мактаби
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Меъмор Ҳожи Ҳайбат Амир Али ўғли
Ҳолати амалдаги

Тарихи

Ҳожи Ҳейбат масжиди 1791-йилда (ҳижрий 1206) меъмор Ҳожи Ҳайбат Амир Али ўғли томонидан қурилган[1].

Архитектуравий хусусиятлари

Ҳожи Ҳейбат кичик масжидлардан бўлиб, бир қатор маҳаллалар орасида жойлашган. Қурилиш режасига кўра масжид тўртбурчак шаклда бўлиб, бинонинг ички қисмида тўртбурчак шаклдаги вестибюл, хизмат кўрсатиш хонаси ва намоз ўқийдиган алоҳида хона мавжуд.

Масжид архитектуравий жиҳатдан маҳаллий услубда қурилган бўлиб, тош гумбазлар ва қиррали равоқлардан ташкил топган. Бинонинг кириш қисми нисбатан соддароқ кўринишда бўлиб, айнан шу ерда Қур’он мавзуларига бағишланган тож, эпиграфик ёзувлар ҳамда ёдгорлик меъмори ҳақидаги маълумотларга гувоҳ бўлиш мумкин. Масжиднинг ички қисмидаги бурчаклардан бирига ёдгорлик меъмори ва унинг рафиқаси қабри жойлаштирилган[2].

Галерея

Масжиднинг турли томондан кўриниши

Манбалар

  1. ↑ „Ҳаcı Ҳейбəт мəсcиди“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2018-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-март.
  2. ↑ „Ҳаcı Ҳейбəт мəсcиди“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2018-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-март.