Ҳожи Имомқул

Ҳожи Имомқул
Шахсий маълумотлар
Вафоти 1976-йил
Дини Ислом

Ҳожи Имомқулни „Чорминорлик ҳожи бобо“ деб ҳам аташган. У гавдали, хушсурат, очиқ чеҳрали, истараси иссиқ бўлган. 1943-йилда Хўжа Таббанд масжидининг очилишида иштирок этиб, шу масжидда суфи, кейинчалик имом вазифасида фаолият олиб борган. Жамоатга бош-қош ва масжид жамоасига доимо маслаҳатгўй, самимий ёрдамчи бўлган. Каттаю кичикдан қўлидан келган барча яхшиликларни аямаган. Ҳожи Имомқул Чорминордаги боғчада қоровуллик қилиб, барча инсонларга юксак одоб-ахлоқи, хушмуомалалиги, маърифатпарварлиги билан ибрат бўлган. Диний ва миллий қадриятлар топталган йилларда ҳам барча маросимларда ташкилотчилик қилиб, уларнинг барқарорлигини таъминлаган. Ҳожи Имомқул собиқ шўроларнинг мураккаб маънавий, диний ва эътиқодий танглиги шароитида (1954-йилда) ҳамшаҳарлари орасида биринчилардан бўлиб муборак ҳаж сафарига борган. Фарзанди бўлмасада, Аллоҳ таоло уни ҳеч кимга муҳтож қилмаган. У бировга озор бермайдиган, дилини оғритмайдиган, ҳалим инсон бўлган.

Вафоти

Хожи Имомқул 1976-йил вафот этган[1].

Адабиётлар

  1. ↑ Азизхўжа Иноятов, Музайям Солиэва. Зулмат зиёкорлари. Ҳилол Нашр. 2016. 236.