Ҳожи Шаҳин (озарбайжонча: Ҳаcı Şаҳин; тўлиқ исми: Şаҳин Ҳüсейн ўғли Ҳəсəнли;) — озарбайжонлик илоҳиёцҳунос, дин арбоби, жамоат арбоби[1], хайриячи, Мəşəди Дадаş масжидининг охунди, жамоат имоми, жума имоми, „Маънавий Дунё“ Миллий-маънавий қадриятларни тарғиб қилиш жамоат бирлашмасининг асосчиси ва раиси (2007–2023), Кавказ мусулмонлари идорасининг Насимий тумани бўйича вакили (2014–2023), ҚМİ Қозилар кенгаши аъзоси.

Ҳожи Шаҳин
Şаҳин Ҳüсейн оğлу Ҳəсəнли
Таваллуди 7-июл 1974-йил
Вафоти 2-март 2023-йил
Боку, Озарбайжон
Фуқаролиги Озарбайжон
Касби имом

Ёшлиги

Шаҳин Ҳусейн ўғли Ҳасанли 1974-йил 7-июл куни Баку шаҳрида туғилган.

1981-йилда Баку шаҳри, Сабоил тумани 189-сонли ўрта мактабнинг (ҳозирги 189–190-сонли мактаб) рус бўлимига қабул қилинган ва 1991-йилда шу мактабни тугатган.

1991-йилда Озарбайжон Техника университетининг Машинасозлик факултетига ўқишга кирган. 1995–1997-йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1999-йилда АДТУдаги таълимини якунлаган.

2001–2004-йилларда Боку давлат университетининг Тарих факултетида иккинчи олий таълим олган.

Ижтимоий фаолияти

1998–2001-йилларда асосчиларидан бири бўлган „İкмал“ Ёшлар Бирлигига раислик қилган. Раҳбарлик қилган ташкилот мамлакатнинг турли ҳудудларида ваколатхоналар очган ва республика миқёсида турли тадбирлар ўтказган. Фаолиятининг асосий йўналиши миллий-маънавий қадриятлар, соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварлик туйғусини ёшлар орасида тарғиб қилиш бўлган.

2001-йилдан Боку шаҳри Насимий туманида жойлашган Мəşəди Дадаş масжидида жамоат имоми бўлган.

Бу ва ундан олдинги йилларда мустақил равишда диний мутолаа билан шуғулланган, диний мавзуларда дарслар ўтган. Хусусан, ақида, фалсафа, ахлоқ ва тафсир фанларидан дарс берган. 2007-йилда „Маънавий Дунё“ Миллий-маънавий қадриятларни тарғиб қилиш жамоат бирлашмасини ташкил этган ва ўша вақтдан буён ташкилотга раҳбарлик қилган.

2013-йилда Мəşəди Дадаş масжидига охунд, 2014-йилда Кавказ мусулмонлари идорасининг (ҚМİ) Насимий тумани бўйича ваколатли вакили, 2021-йилда эса ҚМİ Қозилар кенгаши аъзоси этиб тайинланган.

2016–2017-йилларда Дорул Ҳикмат Илм ва Таълим Марказида „Ахлоқ фалсафаси“ ва „Ислом тарихи (таҳлил)“ фанларидан дарс берган[2].

Ҳеч қандай сиёсий партияга аъзо бўлмаган.

Озарбайжон, араб, форс ва рус тилларини билган.

Узоқ йиллар давомида Ҳаж карвонига раҳбарлик қилган ва Ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатган.

Ҳажи Шаҳин „Қаердан бошлаш керак“, „Яратилишнинг мақсади“ ва „Бахтли оила модели“ номли китоблар муаллифи.

Шахсий ҳаёти

Ҳажи Шаҳин оилали эди, 4 нафар фарзанди: икки қиз ва икки ўғли бор эди.

Вафоти

2023-йил 2-март куни Бакуда юрак етишмовчилиги сабаб вафот этган[3][4] ва Ясамал қабристонига дафн этилган[5][6].

Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати; Социал Тадқиқотлар Маркази бошқарув кенгаши раиси Заҳид Оруc 2023-йил 4-апрел куни Миллий Мажлис йиғилишида Ҳажи Шаҳиннинг ўлимини шубҳали деб атаган[7][8].

Китоблари

  • Қаердан бошлаш керак. Баку. Иршад нашриёти, 2020[9].
  • Яратилишнинг мақсади. Баку. Иршад нашриёти, 2021[10].
  • Бахтли оила модели. Баку. Иршад нашриёти, 2022[11].

Мақолалари

Манбалар

  1. ↑ „İТВ-да жума хутбаси билан боғлиқ муҳокамаларга — Жавоб“. 2023-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-март.
  2. ↑ „Ҳаcı Şаҳин Ҳəсəнли“. 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
  3. ↑ „Ҳаcı Şаҳин Ҳəсəнли дüнясıнı дəйиşиб - АЗƏРТАC“.
  4. ↑ „Ҳаcı Şаҳин вəфат этди“. 2023-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-март.
  5. ↑ „Ҳаcı Şаҳин дəфн эдилир - БАКУ ТВ“ (2023-йил 2-март). 2024-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-август.
  6. ↑ „Ҳаcı Şаҳин дəфн олунду“. 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-март.
  7. ↑ „“Ҳаcı Şаҳинин мüəммалı öлüмü, ҳипермаркетə ҳücум вə депутата суи-қəсд...”“. 2023-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-апрел.
  8. ↑ „“Ҳаcı Şаҳинин мüəммалı öлüмü вə сонракı ҳадисəлəр бир зəнcирдə бирлəşир”“. 2023-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-апрел.
  9. ↑ „Архивланган нусха“. 2021-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
  10. ↑ „Ҳаcı Şаҳин Ҳəсəнлининг иккинчи китоби нашр этилди“. 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
  11. ↑ „Ҳаcı Şаҳин Ҳəсəнлининг янги китоби – оила ҳақида“. 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.

Ҳаволалар