Ҳожимурод (ХВИИИ аср охири -1852.23.4) — Кавказ халқларининг подшо Россиясига қарши кўтарган миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, Шомилнинг ноиби.У жуда ҳам буюк шахс бо'лган.Унинг то'лиқ исм -фамиляси Ҳожимурод

Авар хонларига яқин хонадонда туғилган ва тарбияланган. Имом Ҳамзатбекка қарши чоризм томонидан уюштирилган суиқасдда фаол қатнашган (1834). Ҳамзатбекнинг ўлимидан сўнг чор Россиясининг ишончли одами Аҳмадхон Мехтулин билан биргаликда Авар хонлигини бошқарган. А. Мехтулин юбориб турган маълумотларга асосан, Ҳ. махфий равишда Шомил билан алоқа боғлаганликда айбланган ва рус маъмурлари томонидан қамоққа олинган (1836). У қамоқдан қочиб, Селмес овулига ўрнашган. Тоғликларнинг озодлик кураши (қаранг: Кавказ урушлари)га қўшилиб, Шомилнинг энг яқин сафдошлари ва ноибларидан бирига айланган. Жасур ва қатъиятли шахс сифатида подшо қўшинларига қарши кўплаб жангларда қатнашиб, шуҳрат қозонган ва партизан урушида ўзининг бутун ҳарбий қобилиятини намойиш қилган. Имомлик ичидаги баъзи тартиблар, русларга қарши уруш тактикаси ва стратегияси масалаларидаги ихтилофлар, шунингдек, Ҳ. характерида мавжуд такаббурлик ва манманлик натижасида у билан Шомил ўртасидаги муносабатлар бузилган. 1851-йил 23-ноябрда Ҳ. руслар томонига ўтган, бироқ 1852-йил апрелда улардан қочиб, тоққа кетган ва Нуха шаҳридаги отишмалар пайтида ўлдирилган. Ҳ.нинг фожиали ўлими рус ёзувчиси Л. Н. Толстойнинг "Ҳожимурод" (1896—1904) қиссасида ўз аксини топган.

ЛЛ.Дегаев В.В., Имом Шамил: пророк, властител, воин, М., 2001; Казиев Ш., Имам Шамил, М., 2001.