Исломов Ҳожисиддиқ (1893, ҳозирги Фарғона вилояти, Лоғон қишлоғи — 1933, Тошкент) — илк ўзбек профессионал актёрларидан. Ўзбек театри актёрлик санъатида комедия жанрининг ривожланишига самарали ҳисса қўшган. Москвадаги ўзбек драма студиясида таҳсил олган (1924-27). 1917-24-йилларда Ҳамза тузган Фарғона ўлка сайёр труппасида, 1927—33-йилларда Ҳамза театрида актёр. Ўзбек халқанъанавий театрини замонавий театр билан боғлашга институтилган, ҳажвий образлар яратган. Энг яхши роллари: домла ("Ҳужум"), табиб ("Ҳалима"), домла ("Туҳматчилар жазоси"), Панталоне ("Маликаи Турандот"), Осип ("Ревизор") ва б. Хушовоз хонанда ҳам бўлган. Консертларда кулгили қўшиқлар айтган, қизиқчилик қилган, Миршоҳид Мироқилов билан ҳажвий дуэт яратган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил