Hojixon Boltayev
Ҳожихон Болтаев (1902, Хонқа (ҳозирги Янгиариқ) тумани Қорчимон қишлоғи 1987-йил, 8-декабр, Чоржўй (Хонқа тумани қабристонига дафн этилган)) — хонанда, Ўзбекистон ССР халқ артисти (1969). Хоразм мақомчилик мактабининг намояндаси. Хоразм вилояти мусиқали драма театрида (1934—41, 1949—61), миллий эстрадада (1942—49), М. Худойбергенов раҳбарлигидаги мақом ансамблида (1942—45) ишлаган. 1962—72-йилларда Урганч шаҳри маданият уйида ўзи ташкил этган мақомчилар ансамблининг раҳбари. Репертуаридан Хоразм мақомлари, суворалар ва бошқа йирик ашула йўллари ўрин олган. Жарангдор ва ёқимли овоз соҳиби. Товуш кучини равон тақсимлаш, авжларга енгил чиқа бориш ва уларни узоқ сақлай олиш Болтаев услубига хос. Болтаев тўла ижро этган Бузрук, Сегоҳ мақомлари Санъацҳунослик институти, кўплаб сувора ва мақом йўллари Ўзбекистон радиоси ҳамда Тошкент грамёзув студияси томонидан ёзиб олинган. Ҳожихон Болтаев Хоразм мақомчиларидан Н. Юсупова, Қ. Искандаров, ҳофизлардан Р. Жуманиёзов, К. Ҳожиев, С. Авазов ва бошқаларнинг устози. 1990-йилдан Хоразмда Болтаев номида хонандалар танлови ўтказилмоқда[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |