Зиёсферада исми Ҳокимжон ва фамилияси Ҳошимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳокимжон Ҳошимов (1915.23.3, Тошкент шаҳри) — Халқ ўқитувчиси (1991), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1959). Тошкент педагогика ин-ститутини тугатган (1939). 1936-йилдан "Ўқитувчилар газетаси"да адабий ходим, масъул котиб, 1947-йилдан Тошкент шаҳри Собир Раҳимов туманидаги 22-мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 1948—2001-йилларда мактаб директори.Ҳ. ҳақида Ўзбекистон телевидениеси томонидан "Умр мазмуни" ҳужжатли филми тайёрланган. "Шуҳрат" медали билан мукофотланган (1994).