Ҳолт қасри (уэлсча: Cастелл Ҳолт) — Уэлснинг Рехем округи, Ҳолт шаҳридаги ўрта аср қалъаси. Қурилиш ишлари ХИИИ асрда Уэлс урушлари пайтида бошланган, қал’а Уэлс-Англия чегарасида Ди дарёси бўйида жойлашган эди. Ўрта асрларда беш минорали қал’а аслида Cаструм Леонис ёки Лион қал’аси номи билан танилган, чунки унинг асосий дарвозаси устидаги тошга шер нақшлари ўйилган. ХВИИ асрда деярли барча тошлар олиб ташланди; фақат қумтош пойдевори ва оз миқдордаги тошлар сақланиб қолган. 1277-1311-йиллар оралиғида қурилган қал’а маҳаллий пойдевордан 12 метр баландликдаги бурун тепасида қурилган. У ҳар бир бурчагида миноралар бўлган бешбурчак шаклида эди.

Ҳолт қасри

Ҳолт қасрининг бугунги ко'риниши
Жойлашув Уэлс, Буюк Британия
Бинокор Жон де Варрене
Материал Тош
Баландлиги 10 метр
Қурила бошлаган 1277
Қурилиш тамомланган 1311
Вебсайт ҳттп://www.wрехҳам.гов.ук/энглиш/ҳеритаге/ҳолт_cастле.ҳтм
Харита
Координаталари 53°4′40.51″Н 2°52′48.92″Э / 53.0779194°Н 2.8802556°Э / 53.0779194; 2.8802556

Қурилиши

Қал’анинг асосий дарвоза, барбикан, ички сарой, постер ва парда деворларигача бўлган поғонали рампаси бор эди. Бундан ташқари, Ди дарёсидан олинадиган сув билан тўлдирилган хандақ ҳам бор эди. Файл:Cастле ҳолт 2.wебм Қал’анинг дизайни Рутин ва Конвидаги ички саройларга ўхшаб парда девори ташқарисидаги тош юзига қурилган миноралардан иборат эди.

Тарихи

Томас Пеннант томонидан Ҳолт қасрининг қурилиши. 1781-йил

Ҳолт қал’асини Эдвард И 1277-йилда Шимолий Уэлсни босиб олгандан сўнг Ди дарёси ёнидаги тошдан пойдевор қурган. 1282-йилда Эдвард Ҳолт жойлашган Уэлс ерларини содиқ лорд Жон де Варренга совға қилди. Унга қал’ани тугатиш вазифаси ҳ ам топширилди. 1311-йилга келиб қал’а қуриб битказилди ва унинг ёнида кўчманчи инглизлар фойдаланиши учун режалаштирилган шаҳарча қурилди.[1]

Бир аср ўтгач, Уэлс қўшинларии 1400-йилда Оваин Глиндвир қўзғолони пайтида шаҳарни ёқиб юборишди. Қўзғолончилар қал’ани эгаллаб олишганди. ХВИ асрга келиб Ҳолт қал’аси яроқсиз ва вайронага айланган. Елизавета давридаги инглиз хариташуноси Жон Норден қал’ани ўрганиб чиқди ва у ерда аҳвол оғир эканлигини таъкидлади.[2]

Биринчи инглиз буржуа инқилоби бўлиб ўтган йилларнинг кўп қисмида Ҳолт қасри қироллик қўшинларининг гарнизони сифатида фойдаланилган. У 1643-йилда парламентарийлар томонидан босиб олинган, аммо 1644-йилнинг баҳорида қирол тарафдорлари томонидан қайтариб олинган. Улар таслим бўлгач, парламент гарнизонининг 13 нафари қиличдан ўлдирилган ва жасадлари хандаққа ташланган. 1647-йил январда тўққиз ой давом этган қамалдан сўнг қироллик губернатори сер Ричард Ллойд Ҳолт Томас Миттонга (қамалдаги парламент аъзолари қўмондони) таслим бўлди. Холт қасри таслим бўлганидан кейин, Ҳарлеч қалʻаси Уэлсдаги ягона буржуачилар эгаллай олмаган қал’а эди ва у ҳали ҳам қирол тарафдорлари назорати остида эди. Ўша йилнинг март ойида Ҳолт таслим бўлганидан кейин полковник Рожер Папа Ҳолтнинг парламент губернатори этиб тайинланди. Парламентнинг буйруғига кўра, Ҳолт қасридан ўша йилнинг охирида фойдаланиш бекор қилинди.[3]

1675 ва 1683-йиллар оралиғида қал’анинг катта қисми Итоннинг 3-баронети сер Томас Гросвенор томонидан олиб қўйилди. У Англияда буржуа инқилобидан кейин Ҳолт қал’асини қайта қуриш ишларига бошчилик қилди.[4]

ХВИИИ асрда Ҳолт қал’асидан фақат минора ва тўртбурчаклар бинонинг бир қисми қолди.

Ҳимояси

Ҳолт қал’асининг ягона катта қисми унинг қумтош пойдеворига ўрнатилган. Баъзи тошлар, жумладан, ички қўрғоннинг пастки деворлари, орқа дарвоза, таянч, трубадан чиқиш ва ташқи дарвоза квадрат минорасининг пойдевори ҳали ҳам сақланган. 2015-йилда ўсимликларни олиб ташлаш, зинапояларни ўрнатиш ва сақланиб қолган тошларни таъмирлаш бўйича тўрт йиллик кенг қамровли тиклаш ишлари якунланди. Шунингдек, ушбу ҳудудда бир қатор археологик тадқиқотлар ўтказилди.

Манбалар

Ҳаволалар