Homa Darabiy
Ҳома Дарабий (форсча: Ҳома Дараби; 1940—1994) эронлик болалар психиатри, академик ва сиёсий фаолдир, у Эрон Миллат партияси билан боғлиқ бўлган. У ўз ўлимига олиб келган, мажбурий ҳижобга норозилик сифатида амалга оширган сиёсий ўзини ёқиб юбориш жараёни билан танилган.
| Ҳома Дарабий | |
|---|---|
| Таваллуди |
1940 |
| Вафоти |
22-феврал 1994-йил (54 ёшда) Теҳрон, Эрон |
| Вафоти сабаби | ўз-ўзини ёқиб юборган |
| Таълими | Теҳрон университетининг тиббиёт мактаби |
| Партияси | Эрон Миллат партияси[1] |
| Йўналиши | феминизм[2] |
| Қариндошлари | Парвин Дарабий (опа/синглиси) |
Ҳаёти
Ҳома Дарабий 1940-йилда[3] Теҳронда туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1959-йилда Теҳрон университетининг тиббиёт мактабига ўқишга кирди[4]. 1960-йилда у Миллий фронтни қўллаб-қувватлаб талабалар намойишини ташкил қилгани учун ҳибсга олинган[2]. У 1963-йилда синфдоши Мануčэҳр Кейҳани билан турмуш қурган[4]. Ўқишни тугатгач, у Эроннинг шимолидаги Баҳмание қишлоғида амалиёт ўтаган[2]. Ҳома Дарабий ўқишини давом эттириш учун Америка Қўшма Штатларига боради ва психология бўйича болалар касалликлари мутахассиси даражасини олган[4]. У 1976-йилда Эронга қайтиб, Теҳрон университетида болалар психиатрияси профессори сифатида иш бошлади ва шу билан бирга яна Паҳлавийлар сулоласига қарши сиёсий фаолликка киришди[2]. Шунингдек, у Миллий университетда (кейинчалик Шаҳид Беҳештий университети номини олган) дарс берган[5].
1991-йил декабр ойида у „ҳижобга риоя қилмагани“ учун лавозимидан бўшатилди. 1993-йил май ойида трибунал бу қарорни бекор қилганига қарамай, университет уни ишга қайтармади[2].
Ўлими
Норозилик белгиси сифатида Ҳома Дарабий 1994-йил 21-февралда, оммавий йўлакда, Тажриш яқинида ўзининг ҳижобини ечиб, бошига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди[2][5].
У кейинги куни касалхонада куйиш оқибатида вафот этди[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ираниан wоман ин суиcиде протест“, Тҳе Индепендент, 24 Фебруарй 1994, қаралди: 20 Марч 2020, „А проминент Ираниан фемале аcадемиc, Ҳома Дараби, поуред петрол овер ҳерселф анд сет ҳерселф он фире то протест ат тҳе плигҳт оф ҳер cоунтрйwомен, аccординг то тҳе Ираниан Натион Партй то wҳич ше белонгед, wритес Сафа Ҳаэри. Ше диэд оф севере бурнс ин а Теҳран ҳоспитал он Туэсдай.“
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Афшар, Ҳалеҳ (1998), „'Дисемпоwермент' анд тҳе Политиcс оф Cивил Либертиэс фор Ираниан Wомен“, ин Афшар, Ҳалеҳ (муҳ.), Wомен анд Эмпоwермент: Иллустратионс фром тҳе Тҳирд Wорлд, Спрингер, 121–122-бет, дои:10.1007/978-1-349-26265-6, ИСБН 978-0-333-71974-9
- ↑ Буттон, Жоҳн (1995), Тҳе Радиcалисм Ҳандбоок: Радиcал Аcтивисц, Гроупс анд Мовеменц оф тҳе Тwентиэтҳ Cентурй, АБC-CЛИО, 134-бет, ИСБН 9780874368383
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Тҳе Миддле Эаст: Абстраcц анд индех, 21-жилд, Нортҳумберланд Пресс, 1998, 169-бет
- ↑ 5,0 5,1 Wилес, Эллен (2007), „Ҳеадсcарвес, Ҳуман Ригҳц, анд Ҳармониоус Мултиcултурал Соcиэтй: Имплиcатионс оф тҳе Френч Бан фор Интерпретатионс оф Эқуалитй“, Лаw & Соcиэтй Ревиэw, 41 (3): 699–736, дои:10.1111/ж.1540-5893.2007.00318.х, ҳдл:10871/120535, ЖСТОР 4623399
Адабиётлар
- Дараби, Парвин; Тҳомсон, Ромин П. Раге агаинст тҳе веил: тҳе cоурагеоус лифе анд деатҳ оф ан Исламиc диссидент (Энглиш). Амҳерст, Н.Й. : Прометҳеус Боокс, 1999. ИСБН 9781573926829.