Homila

Ҳомила — она қорнида 2-ойнинг охиридан (9-ҳафта) бошлаб туғилиш вақтигача (40-ҳафта) ривожланаётган пушт (эмбрион). 9-ҳафтада Ҳ. инсон қиёфасига киради (бу даврда Ҳ.нинг боши, кўзи, бурни, оғзи, танаси, қўлоёқлари аниқ бўлади).
Ҳомила тараққиёти
Бир акушерлик ойи(28-кун)да ҳомила тухумидан пушт ва унинг пардаси ривожланиб, Ҳ. шакллана бошлайди. 2-ойнинг охирида Ҳ. бўйи 3,5 см, вазни 4 г; 3-ойнинг сўнгида Ҳ. бўйи 8—9 см, вазни 40 г ча бўлиб, боши катталашади, жинси шаклланади, қўл-оёқ ҳаракатлари суст бўлади. 4-ой охирига келиб Ҳ. бўйи 16 см, вазни 120 г га етади, қўл-оёқ ҳаракатлари фаоллашади (лекин ҳали онага сезилмайди), жинси аниқлашади. Ҳ. 5 ойлик бўлга-нида бўйи 24—26 см, вазни 280—300 г, териси нозик, қип-қизил бадани майин туклар билан қопланади; ҳаракатлари онага сезила бошлайди. Она қорнига қулоқ тутилганда Ҳ. юраги ураётгани билинади. 6-ойнинг охирида Ҳ. серҳаракат бўлиб, бўйи 30 см, вазни 600—700 г га етади. 7-ойнинг сўнгида Ҳ. бўйи 35 см, вазни 1000— 1200 г га етади (расм); бу даврда Ҳ. тирик туғилиши мумкин, лекин чала ҳисобланади, бироқ махсус парвариш қилинса, яшаб кетади (қаранг Чала туғилган бола); 8 ойликда Ҳ.нинг бўйи 40 см, вазни 1500—1600 г ча келади. 9-ойнинг охирида Ҳ. бўйи 45 см, вазни 2400—2500 г га етади, тери ости ёғ қавати қалинлашади, баданидаги туклар камаяди, териси силлиқлашиб, пушти рангга киради, сочлари узаяди. 10-ой охирида (9 календар ойига тўғри келади) Ҳ. етилиб туғилади; бўйи 50 см, вазни 3200—3500 г бўлади.
Тараққиётининг о'зига хослиги
Ҳ. тараққиётининг ўзига хослиги унинг она қорнида бўлиши билан ифодаланади; унда бош мия пўстлоғи тўла-тўкис тараққий этмаган бўлиб, асосий ҳаётий функсиялар (озиқланиш, нафас олиш, ажратиш) пласента билан узвий боғланган орқа мия орқали бошқарилади; плацента Ҳ. билан киндик орқали боғланади. Ҳ. она организмидан ўзининг ўсиши ва ривожланиши учун зарур озиқ моддалар (оқсил, ёғ, углеводлар), туз, сув, витаминлар, шунингдек, кислородни қон томирлар орқали олиб, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни чиқаради ва ҳоказо Шунинг учун айрим касалликлар (юрак пороклари, гипертония, қандли диабет, инфексион касалликлар), нотўғри овқатланиш, режим бузилиши, атроф-муҳитдаги зарарли омиллар (ишлаб чиқаришдаги заҳарли моддалар, вибрация, нурланиш), ичкилик ичиш, чекиш ва бошқа натижасида плацента функсиясининг бузилиши Ҳ.нинг ўсишига, айниқса, ҳомила-дорликнинг дастлабки 3-ойида, ҳомила аъзоларининг тараққиёт даврида ёмон таъсир кўрсатади. Бу даврда Ҳ.нинг ўсишида қатор ўзгариш ва нуқсонлар пайдо бўлиши, жумладан, Ҳ. тўла етилмаслиги, у мажруҳ бўлиши, ўлик туғилиши ёки ўз-ўзидан тушиши, шунингдек, асфиксия, калла суягининг шикастланиб туғилиш ҳоллари учраши мумкин. Ҳомиладорликнинг 4-ойидан Ҳ.нинг турли таъсиротларга нисбатан сезгирлиги бир қадар пасаяди. Гигиена қоидаларига риоя қилиш — овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри уюштириш Ҳ.нинг нормал ўсишини таъминлайди, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган нохушликларни (ўлик туғиш, чилла даврида ўлиш ва ҳоказо) олдини олади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |