Ҳомуза, эснаш — рефлектор акт; организм толиққанда, юрак-томир системаси фаолияти ёмонлашганда, жисмоний ҳаракат қилинмаганда, дим, кўп тамаки чекилган хоналарда бўлганда ва мудроқ босганда рўй беради. Ҳ. оғиз, томоқ, овоз йўли кенг очилган ҳолда чуқур ва узоқ нафас олиш ҳамда нисбатан тез нафас чиқариш ва ўзига хос товуш билан ифодаланади. Эснаётган кишига тақлид қилинганда ужуда осон содир бўлади. Ҳ.нинг муайян касалликларни аниқлашда клиник аҳамияти катта эмас. Узоқ давом этадиган Ҳ. мияда кислород етишмаслиги ва тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилувчи баъзи касалликлар бел-гиси бўлиши ҳам мумкин.