Ҳонзода Султон (усмонли туркча: خانزادہ سلطان‎‎; тах. 1607 – 1650-йил 21-сентябр) – Усмоний малика, Усмонийлар империяси султони Аҳмад И (ҳ. 1603–1617) ва Кöсем Султоннинг қизи, султон Усмон ИИ нинг (ҳ. 1618–1622) ота бир, она бошқа опаси, султон Мурод ИВ (ҳ. 1623–1640) ва Иброҳим И нинг (ҳ. 1640–1648) туғишган опаси, шунингдек, султон Меҳмед ИВ (ҳ. 1648–1687), Сулаймон ИИ (ҳ. 1687–1691) ва Аҳмад ИИ нинг (ҳ. 1691–1695) аммаси.

Ҳонзода Султон
Туғилиши тах. 1607 (?)[1].
Топкапı саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси (ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти 1650-йил 21-сентябр
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Иброҳим И мақбараси, Аясофя
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари биринчи никоҳ
Фüлане Хонимсултон
иккинчи никоҳ
Султонзода Абдулбоқийбей
Тўлиқ номи
Ҳонзода Султон бинти Аҳмадхон
Сулола Усмонийлар
Отаси Аҳмад И
Онаси Кöсем Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

Ҳонзода Султон тахминан 1607-йилда[1] Константинополда туғилган. У султон Аҳмад И ва унинг хотини Кöсем Султоннинг қизи бўлган[2]. Отаси 1617-йилда вафот этгач, Эски саройга кўчган[3].

Ҳонзода Султон 1623-йил март ойида Эски саройда Ладикли Байрам пошога турмушга чиқди[4]. Пошо ўша пайтда яничарлар оғаси эди[5][6][6][7][3]. Уларнинг бир қизи бўлган[8]. Байрам пошо 1638-йилда вафот этгач, Ҳонзода 1639-йил октябр ойида Байрам пошо саройида вазир Наққош Мустафо пошога турмушга чиқди. Ундан Султонзода Абдулбоқий бей исмли ўғли туғилди[9]. Шу даврда унинг кундалик маоши 430 аспер бўлган[10].

1643-йилда укаси султон Иброҳим ҳукмронлигининг дастлабки даврида Ҳонзода опа-сингиллари Ойша Султон ва Фотма Султон каби ўша давр сарой маликаларига бериладиган энг юқори кундалик маош яъни 400 асперни олгани қайд этилган[11]. Кейинроқ тахминан 1647-йилда номаълум сабабларга кўра шармандаликка дучор бўлиб, опалари Ойша, Фотима ва жияни Кая Султон билан бирга султоннинг жорияларига бўйсундирилиш каби таҳқирли ҳолатга дучор этилган. Султон уларнинг ер-мулки ва бойликларини тортиб олган ва ўзининг суюклиси Ҳумошоҳга хизмат қилдирган. Улар Ҳумошоҳ овқатланаётганда хизматчилардек тик туриш, қўлини ювиши учун совун, тоғора ва сув қумғонини олиб келиб ушлаб туришарган[12]. Султон опа-сингилларини суюклиги Ҳумошоҳга етарлича яхши хизмат қилмаган деб ҳисоблагани сабабли уларни кейинчалик Эдирне саройига сургун қилган[13].

Вафоти

Ҳонзода Султон 1650-йил 21-сентябрда вафот этган[14] ва Аясофя масжидидаги укаси султон Иброҳим мақбарасига дафн этилган[15].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Сакаоğлу 2008, с. 322.
  2. ↑ Пеирcе 1993, сс. 105, 365.
  3. ↑ 3,0 3,1 Пеирcе 1993, с. 123.
  4. ↑ Тезcан, Баки. Сеарчинг фор Осман: А реассессмент оф тҳе депоситион оф тҳе Оттоман Султан Осман ИИ (1618–1622), Новембер 2001 — 334 н. 58-бет. 
  5. ↑ Думас 2013, с. 563.
  6. ↑ 6,0 6,1 Çиçэк, Фикри. Ан эхаминатион оф даилй политиcс анд фаcтионалисм ат тҳе Оттоман Империал cоурт ин релатион то тҳе региcиде оф Осман ИИ (р. 1618-22). Истанбул Şэҳир Университй, 2014 — 66 н. 197-бет. 
  7. ↑ Эфенди, А.; Йıлмазер, З.. Топçулар Катиби ʻАбдüлкāдир (Кадрı) Эфенди Тариҳи: метин ве таҳлıл, Публиcатионс де ла Соcиéтé д'ҳистоире турқуэ. Тüрк Тариҳ Куруму Басıмеви, 2003 — 761-бет. ИСБН 978-975-16-1585-5. 
  8. ↑ Акалин, Эсин. Стагинг тҳе Оттоман Турк: Бритиш Драма, 1656 1792. Cолумбиа Университй Пресс, 11 Оcтобер 2016 — 166–7-бет. ИСБН 978-3-838-26919-1. 
  9. ↑ Думас 2013, с. 574.
  10. ↑ Думас 2013, с. 462.
  11. ↑ Пеирcе 1993, с. 128.
  12. ↑ Пеирcе 1993, с. 246.
  13. ↑ Мустафа Наима Эфенди. Наîмâ Тâриҳи - Cилт 4. Зуҳури Даниşман Яйиневи, 1968 — 1781-бет. 
  14. ↑ Корнрумпф, Ҳанс-Жüрген „Эине бишер унверöффентличте Қуэлле üбер диэ эрстен Региэрунгсжаҳре Султан Меҳмедс ИВ, (1648-1655)“, . Фестгабе фüр Ҳанс-Рудолф Сингер: зум 65. Гебурцтаг ам 6. Април 1990 üберреичт вон сеинен Фреунден унд Коллеген, ФАС, Публикатионен дес Фачбереичс Ангеwандте Спрачwиссенсчафт дер Жоҳаннес Гутенберг-Университäт Маинз ин Гермершеим: Абҳандлунген унд Саммелбäнде. П. Ланг, 1991 — 553, 563-бет. ИСБН 978-3-631-43584-7. 
  15. ↑ Айвансарайî, Ҳ.Ҳ.; Cране, Ҳ.. Тҳе Гарден оф тҳе Мосқуэс: Ҳафиз Ҳüсейин Ал-Айвансарайî'с Гуиде то тҳе Муслим Монуменц оф Оттоман Истанбул, Брилл Боок Арчиве Парт 1. Брилл, 2000 — 10-бет. ИСБН 978-90-04-11242-1. 

Адабиётлар